33–BOB
Misrdan Moʻabga boʻlgan safar
1-2 Muso Egamizning amriga koʻra, safar davomida qarorgoh qurilgan joylarning nomlarini birma–bir roʻyxat qilib yozgan edi. Muso va Horun boshchiligida Misrdan qabila–qabila boʻlib chiqqan Isroil xalqining toʻxtagan joylari quyidagilardir:

3 Birinchi oyning oʻn beshinchi kunida, Fisih ziyofatining ertasiga Isroil xalqi Ramzes shahrini tark etdi. Ular jamiki Misr xalqining koʻzi oldida shaxdam qadam bilan Misrdan chiqib ketishdi. 4 Shu vaqtda Misrliklar Egamiz nobud qilgan hamma toʻngʻich oʻgʻillarini dafn qilayotgan edilar. Egamiz shu yoʻsinda Misr xudolarini mahkum etgan edi.
5 Shunday qilib, Isroil xalqi Ramzesni tark etib, Suxotda qarorgoh qurdi.
6 Soʻng Suxotdan ketib, sahroning chetidagi Etxamda qarorgoh qurdi.
7 Ular Etxamdan chiqib, orqaga — Baal–Zafoʻnning sharqidagi Piy–Xaxiroʻtga yoʻl olib, Migdol yonida qarorgoh qurishdi.
8 Piy–Xaxiroʻtdan ham chiqib, Qizil dengizdan oʻtishdi–da, sahro tomon yoʻl olishdi. Etxam sahrosini uch kun kezganlaridan keyin, Maroda qarorgoh qurishdi.
9 Keyin Marodan ketib, Ilimda qarorgoh qurishdi. Ilimda oʻn ikkita buloq va yetmishta xurmo daraxti bor edi.
10 Ular Ilimdan keyin, Qizil dengiz boʻyida qarorgoh qurishdi.
11 Keyin Qizil dengiz boʻyidan ketib, Sin sahrosida qarorgoh qurishdi.
12 Sin sahrosidan ketib, Dofkaxda qarorgoh qurishdi.
13 Dofkaxdan ketib, Elishda qarorgoh qurishdi.
14 Elishdan ketib, Rafidimda qarorgoh qurishdi. Lekin u yerda ichimlik suvi yoʻq edi .
15 Rafidimdan ketib, Sinay sahrosida qarorgoh qurishdi.
16 Sinay sahrosidan ketib, Xivrut–Xattavoda qarorgoh qurishdi.
17 Xivrut–Xattavodan ketib, Xazeroʻtda qarorgoh qurishdi.
18 Xazeroʻtdan ketib, Ritmada qarorgoh qurishdi.
19 Ritmadan ketib, Rimmon–Parazda qarorgoh qurishdi.
20 Rimmon–Parazdan ketib, Libnada qarorgoh qurishdi.
21 Libnadan ketib, Rissada qarorgoh qurishdi.
22 Rissadan ketib, Kaxeletaxda qarorgoh qurishdi.
23 Kaxeletaxdan ketib, Shafer togʻida qarorgoh qurishdi.
24 Shafer togʻidan ketib, Xaradaxda qarorgoh qurishdi.
25 Xaradaxdan ketib, Makxiloʻtda qarorgoh qurishdi.
26 Makxiloʻtdan ketib, Taxatda qarorgoh qurishdi.
27 Taxatdan ketib, Terahda qarorgoh qurishdi.
28 Terahdan ketib, Mitkada qarorgoh qurishdi.
29 Mitkadan ketib, Xashmonaxda qarorgoh qurishdi.
30 Xashmonaxdan ketib, Mosaroʻtda qarorgoh qurishdi.
31 Mosaroʻtdan ketib, Baniyaqonda qarorgoh qurishdi.
32 Baniyaqondan ketib, Xor–Xagigadda qarorgoh qurishdi.
33 Xor–Xagigaddan ketib, Yotbotoda qarorgoh qurishdi.
34 Yotbotodan ketib, Avroʻnda qarorgoh qurishdi.
35 Avroʻndan ketib, Ezyoʻn–Geberda qarorgoh qurishdi.
36 Ezyoʻn–Geberdan ketib, Zin choʻlidagi Kadeshda qarorgoh qurishdi.
37 Kadeshdan ketib, Edom yurtining chegarasidagi Xoʻr togʻida qarorgoh qurishdi. 38 Ruhoniy Horun Egamizning amri bilan Xoʻr togʻiga chiqib, oʻsha yerda vafot etdi. Bu voqea Isroil xalqi Misrdan chiqqaniga qirq yil boʻlganda, beshinchi oyning birinchi kunida sodir boʻldi. 39 Horun Xoʻr togʻida vafot etganda 123 yoshda edi.
40 Kanʼonlik Arod shohi shu paytda: “Isroil xalqi kelyapti” degan xabarni eshitdi. U Kanʼondagi Nagav choʻlida yashardi.
41 Isroil xalqi Xoʻr togʻidan ketib, Zalmoʻnoda qarorgoh qurdi.
42 Ular Zalmoʻnodan ketib, Punonda qarorgoh qurishdi.
43 Punondan ketib, Oboʻtda qarorgoh qurishdi.
44 Oboʻtdan ketib, Moʻab hududidagi Ivay–Aborimda qarorgoh qurishdi.
45 Ivay–Aborimdan ketib, Dibon–Gadda qarorgoh qurishdi.
46 Dibon–Gaddan ketib, Elmon–Diblatayimda qarorgoh qurishdi.
47 Elmon–Diblatayimdan ketib, Navo togʻining yonidagi Aborim togʻlarida qarorgoh qurishdi.
48 Aborim togʻlaridan ketib, Moʻab tekisligida, Yerixo shahrining roʻparasidagi Iordan daryosi boʻyida qarorgoh qurishdi. 49 Ular Moʻab tekisligida Iordan boʻylab, Bayt–Yashimoʻtdan tortib, Ovil–Shitimgacha qarorgoh qurishdi.
Iordan daryosidan oʻtishdan oldin berilgan koʻrsatmalar
50 Moʻab tekisligida, Yerixo shahrining roʻparasidagi Iordan daryosi boʻyida Egamiz Musoga shunday dedi:
51 — Isroil xalqiga ayt: “Sizlar Iordan daryosining narigi tomoniga oʻtib, Kanʼon yurtiga borganlaringizdan keyin 52 u yerning aholisini haydab chiqaringlar. Ularning hamma tosh va quyma butlarini yoʻq qilinglar, jamiki sajdagohlarini buzib tashlanglar. 53 Oʻsha yurtga egalik qilinglar, u yerda oʻrnashib olinglar, chunki Men oʻsha yurtni sizlarga berganman. 54 Yerlarni urugʻlaringiz orasida qurʼa boʻyicha boʻlib beringlar. Katta uruqqa kattaroq ulush, kichik uruqqa kichikroq ulush beringlar. Qurʼa boʻyicha kimga qayer chiqsa, oʻsha yer oʻsha urugʻning ulushi boʻlib qoladi. Shu yoʻsinda yerlarni qabilalar orasida boʻlib beringlar. 55 Agar sizlar oʻsha yurtning aholisini haydab chiqarmasangiz, ularning qolgan–qutganlari sizlar uchun koʻzga kirgan zirapchaday, biqinga sanchilgan tikanday boʻladi. Ular sizlarni yashab turgan yurtingizda siqadi. 56 Shunda Men ularning boshiga nima solmoqchi boʻlgan boʻlsam, sizning boshingizga solaman.”
33–БОБ
Мисрдан Мўабга бўлган сафар
1-2 Мусо Эгамизнинг амрига кўра, сафар давомида қароргоҳ қурилган жойларнинг номларини бирма–бир рўйхат қилиб ёзган эди. Мусо ва Ҳорун бошчилигида Мисрдан қабила–қабила бўлиб чиққан Исроил халқининг тўхтаган жойлари қуйидагилардир:

3 Биринчи ойнинг ўн бешинчи кунида, Фисиҳ зиёфатининг эртасига Исроил халқи Рамзес шаҳрини тарк этди. Улар жамики Миср халқининг кўзи олдида шахдам қадам билан Мисрдан чиқиб кетишди. 4 Шу вақтда Мисрликлар Эгамиз нобуд қилган ҳамма тўнғич ўғилларини дафн қилаётган эдилар. Эгамиз шу йўсинда Миср худоларини маҳкум этган эди.
5 Шундай қилиб, Исроил халқи Рамзесни тарк этиб, Сухотда қароргоҳ қурди.
6 Сўнг Сухотдан кетиб, саҳронинг четидаги Этхамда қароргоҳ қурди.
7 Улар Этхамдан чиқиб, орқага — Баал–Зафўннинг шарқидаги Пий–Хахирўтга йўл олиб, Мигдол ёнида қароргоҳ қуришди.
8 Пий–Хахирўтдан ҳам чиқиб, Қизил денгиздан ўтишди–да, саҳро томон йўл олишди. Этхам саҳросини уч кун кезганларидан кейин, Марода қароргоҳ қуришди.
9 Кейин Мародан кетиб, Илимда қароргоҳ қуришди. Илимда ўн иккита булоқ ва етмишта хурмо дарахти бор эди.
10 Улар Илимдан кейин, Қизил денгиз бўйида қароргоҳ қуришди.
11 Кейин Қизил денгиз бўйидан кетиб, Син саҳросида қароргоҳ қуришди.
12 Син саҳросидан кетиб, Дофкахда қароргоҳ қуришди.
13 Дофкахдан кетиб, Элишда қароргоҳ қуришди.
14 Элишдан кетиб, Рафидимда қароргоҳ қуришди. Лекин у ерда ичимлик суви йўқ эди .
15 Рафидимдан кетиб, Синай саҳросида қароргоҳ қуришди.
16 Синай саҳросидан кетиб, Хиврут–Хаттавода қароргоҳ қуришди.
17 Хиврут–Хаттаводан кетиб, Хазерўтда қароргоҳ қуришди.
18 Хазерўтдан кетиб, Ритмада қароргоҳ қуришди.
19 Ритмадан кетиб, Риммон–Паразда қароргоҳ қуришди.
20 Риммон–Параздан кетиб, Либнада қароргоҳ қуришди.
21 Либнадан кетиб, Риссада қароргоҳ қуришди.
22 Риссадан кетиб, Кахелетахда қароргоҳ қуришди.
23 Кахелетахдан кетиб, Шафер тоғида қароргоҳ қуришди.
24 Шафер тоғидан кетиб, Харадахда қароргоҳ қуришди.
25 Харадахдан кетиб, Макхилўтда қароргоҳ қуришди.
26 Макхилўтдан кетиб, Тахатда қароргоҳ қуришди.
27 Тахатдан кетиб, Тераҳда қароргоҳ қуришди.
28 Тераҳдан кетиб, Миткада қароргоҳ қуришди.
29 Миткадан кетиб, Хашмонахда қароргоҳ қуришди.
30 Хашмонахдан кетиб, Мосарўтда қароргоҳ қуришди.
31 Мосарўтдан кетиб, Банияқонда қароргоҳ қуришди.
32 Банияқондан кетиб, Хор–Хагигадда қароргоҳ қуришди.
33 Хор–Хагигаддан кетиб, Ётботода қароргоҳ қуришди.
34 Ётботодан кетиб, Аврўнда қароргоҳ қуришди.
35 Аврўндан кетиб, Эзйўн–Геберда қароргоҳ қуришди.
36 Эзйўн–Гебердан кетиб, Зин чўлидаги Кадешда қароргоҳ қуришди.
37 Кадешдан кетиб, Эдом юртининг чегарасидаги Хўр тоғида қароргоҳ қуришди. 38 Руҳоний Ҳорун Эгамизнинг амри билан Хўр тоғига чиқиб, ўша ерда вафот этди. Бу воқеа Исроил халқи Мисрдан чиққанига қирқ йил бўлганда, бешинчи ойнинг биринчи кунида содир бўлди. 39 Ҳорун Хўр тоғида вафот этганда 123 ёшда эди.
40 Канъонлик Арод шоҳи шу пайтда: “Исроил халқи келяпти” деган хабарни эшитди. У Канъондаги Нагав чўлида яшарди.
41 Исроил халқи Хўр тоғидан кетиб, Залмўнода қароргоҳ қурди.
42 Улар Залмўнодан кетиб, Пунонда қароргоҳ қуришди.
43 Пунондан кетиб, Обўтда қароргоҳ қуришди.
44 Обўтдан кетиб, Мўаб ҳудудидаги Ивай–Аборимда қароргоҳ қуришди.
45 Ивай–Аборимдан кетиб, Дибон–Гадда қароргоҳ қуришди.
46 Дибон–Гаддан кетиб, Элмон–Диблатайимда қароргоҳ қуришди.
47 Элмон–Диблатайимдан кетиб, Наво тоғининг ёнидаги Аборим тоғларида қароргоҳ қуришди.
48 Аборим тоғларидан кетиб, Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида қароргоҳ қуришди. 49 Улар Мўаб текислигида Иордан бўйлаб, Байт–Яшимўтдан тортиб, Овил–Шитимгача қароргоҳ қуришди.
Иордан дарёсидан ўтишдан олдин берилган кўрсатмалар
50 Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида Эгамиз Мусога шундай деди:
51 — Исроил халқига айт: “Сизлар Иордан дарёсининг нариги томонига ўтиб, Канъон юртига борганларингиздан кейин 52 у ернинг аҳолисини ҳайдаб чиқаринглар. Уларнинг ҳамма тош ва қуйма бутларини йўқ қилинглар, жамики саждагоҳларини бузиб ташланглар. 53 Ўша юртга эгалик қилинглар, у ерда ўрнашиб олинглар, чунки Мен ўша юртни сизларга берганман. 54 Ерларни уруғларингиз орасида қуръа бўйича бўлиб беринглар. Катта уруққа каттароқ улуш, кичик уруққа кичикроқ улуш беринглар. Қуръа бўйича кимга қаер чиқса, ўша ер ўша уруғнинг улуши бўлиб қолади. Шу йўсинда ерларни қабилалар орасида бўлиб беринглар. 55 Агар сизлар ўша юртнинг аҳолисини ҳайдаб чиқармасангиз, уларнинг қолган–қутганлари сизлар учун кўзга кирган зирапчадай, биқинга санчилган тикандай бўлади. Улар сизларни яшаб турган юртингизда сиқади. 56 Шунда Мен уларнинг бошига нима солмоқчи бўлган бўлсам, сизнинг бошингизга соламан.”