21–BOB
Levi qabilasiga berilgan shaharlar
1 Levi qabilasi urugʻboshilari kelib, ruhoniy Elazar , Nun oʻgʻli Yoshua va Isroil qabilalarining boshliqlari bilan gaplashishdi. 2 Isroil xalqi hali ham Kanʼon yurtidagi Shiloʻ shahrida edi. Levi qabilasidan kelganlar shunday deyishdi: “Levi qabilasiga yashash uchun shaharlar, qoʻy–mollarini boqish uchun esa shaharlarning atrofidagi yaylovlarni ber, deb Egamiz Musoga amr qilgan edi .” 3 Isroil xalqi Egamizning oʻsha amri boʻyicha, oʻzlarining yerlaridan Levi qabilasiga baʼzi shaharlarni va ularning atrofidagi yaylovlarni berdi.
4 Qurʼa birinchi boʻlib, Levi qabilasining Qohot urugʻiga tushdi. Qohot urugʻidan boʻlgan Horun nasliga Yahudo, Shimoʻn va Benyamin qabilalariga qarashli oʻn uchta shahar berildi.
5 Yana qurʼa boʻyicha Qohot urugʻining qolgan oilalariga Iordan daryosining gʻarbidagi Manashe qabilasining yarmiga tegishli hududdan, Efrayim va Dan qabilalari hududidan oʻnta shahar berildi.
6 Qurʼa tashlanib, Gershon urugʻidan boʻlganlarga Iordan daryosining sharqidagi Manashe qabilasining yarmiga tegishli Bashandagi hududdan, Issaxor, Osher va Naftali qabilalari hududidan oʻn uchta shahar berildi.
7 Qurʼa boʻyicha Marori urugʻiga Ruben, Gad va Zabulun qabilalarining hududidan oʻn ikkita shahar berildi.
8 Isroil xalqi Egamizning Musoga bergan amriga koʻra, qurʼa tashlab mana shu shaharlarni va ularning yaylovlarini Levi qabilasiga berdi.
9-10 Quyida aytib oʻtilgan, Yahudo va Shimoʻn qabilalari hududlaridagi shaharlarni Isroil xalqi qurʼa boʻyicha, birinchi boʻlib Horunning nasli boʻlgan Qohot urugʻiga berdi. 11 Ularga Yahudo qirlaridagi Xirat–Arba , yaʼni Xevron shahri va uning atrofidagi yaylovlar berildi. Arba Onoq avlodining bobokaloni edi. 12 Ammo Xirat–Arba yonidagi dalalar va atrofidagi qishloqlar Yafunax oʻgʻli Xolibga mulk qilib berilgan edi .
13 Panoh shaharlaridan biri boʻlgan Xevrondan tashqari ruhoniy Horun nasliga yana quyidagi shaharlar va ularning atrofidagi yaylovlar ham berildi: Libna, 14 Yatir, Eshtamoʻva, 15 Xoʻlun, Davir, 16 Oyin, Yutto va Bayt–Shamash — hammasi boʻlib Yahudo va Shimoʻn qabilalarining hududlaridagi mana shu toʻqqizta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar. 17 Benyamin qabilasining hududidan esa quyidagi toʻrtta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar berildi: Givon, Gebo, 18 Onotoʻt, Elmoʻn. 19 Mana shu oʻn uchta shahar Horun naslidan boʻlgan ruhoniylarga berildi.
20 Qohot urugʻining qolgan oilalariga Efrayim qabilasi hududidan quyidagi toʻrtta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar ajratib berildi: 21 Efrayim qirlaridagi panoh shahri boʻlgan Shakam, Gezer, 22 Xivzayim, Bayt–Xoʻron. 23 Dan qabilasining hududidan quyidagi toʻrt shahar va ularning atrofidagi yaylovlar ham ruhoniylarga berildi: Eltaxa, Gibiton, 24 Oyjavlon, Gat–Rimmon. 25 Iordanning gʻarb tomonidagi Manashe qabilasining yarmiga berilgan hududdan quyidagi ikkita shahar va ularning atrofidagi yaylovlar ruhoniylarga berildi: Tanax, Bilom . 26 Qohot urugʻining qolgan oilalariga mana shu oʻnta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar berildi.
27 Iordanning sharqidagi Manashe qabilasining yarmiga berilgan hududdan Levi qabilasining Gershon urugʻiga quyidagi ikki shahar va ularning atrofidagi yaylovlar berildi: Beshtara shahri va Bashandagi panoh shahar Goʻlon. 28 Issaxor qabilasining hududidan ularga yana quyidagi toʻrtta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar ham berildi: Xishion, Dovarat, 29 Yarmut va En–Xannim. 30 Osher qabilasining hududidagi quyidagi toʻrtta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar ham Gershon urugʻiga berildi: Mishol, Abdoʻn, 31 Xalkat va Rexob. 32 Ular yana Naftali qabilasi hududidan quyidagi uchta shahar va ularning atrofidagi yaylovlarni ham oldilar: Xammutdoʻr, Kartan va Jaliladagi panoh shahar Kedesh.
33 Gershon urugʻiga mana shu oʻn uchta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar berildi.
34 Levi qabilasining qolganlariga, yaʼni Marori urugʻiga Zabulun qabilasining hududidan quyidagi toʻrtta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar berildi: Yoxnayom, Kartax, 35 Dimna, Nahalil. 36 Ruben qabilasining hududidan quyidagi toʻrtta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar ham Marori urugʻiga berildi: Bazer, Yaxaz , 37 Kadamoʻt, Mifat. 38 Gad qabilasining hududidan esa quyidagi toʻrtta shahar va oʻsha shaharlarning atrofidagi yaylovlar ularga berildi: Giladdagi panoh shahar Ramoʻt, Moxanayim, 39 Xashbon, Yazir.
40 Levi qabilasining Marori urugʻiga mana shu oʻn ikkita shahar berildi.
41 Isroil xalqining yerlaridan Levi qabilasiga hammasi boʻlib qirq sakkizta shahar va ularning atrofidagi yaylovlar berildi. 42 Mana shu shaharlarning har birining atrofida yaylovlar bor edi.
Isroil xalqi yerga egalik qiladi
43 Egamiz Isroil xalqiga butun yurtni berdi. Egamizning Oʻzi Isroil xalqining ota–bobolariga, mana shu yerlarni sizlarga beraman, deb vaʼda qilgan edi. Isroil xalqi u yerlarni egallab, oʻsha yerlarda joylashdi. 44 Egamiz ularning ota–bobolariga vaʼda qilganday, butun yurt boʻylab Isroil xalqiga osoyishtalik berdi. Hech bir dushman ularga bas kela olmadi, chunki Egamizning Oʻzi Isroil xalqiga dushmanlarining ustidan gʻalaba bergan edi. 45 Egamiz Isroil xalqiga bergan ezgu vaʼdalarning hammasi roʻyobga chiqdi, birortasi ham bajarilmay qolmadi.
21–БОБ
Леви қабиласига берилган шаҳарлар
1 Леви қабиласи уруғбошилари келиб, руҳоний Элазар , Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг бошлиқлари билан гаплашишди. 2 Исроил халқи ҳали ҳам Канъон юртидаги Шилў шаҳрида эди. Леви қабиласидан келганлар шундай дейишди: “Леви қабиласига яшаш учун шаҳарлар, қўй–молларини боқиш учун эса шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни бер, деб Эгамиз Мусога амр қилган эди .” 3 Исроил халқи Эгамизнинг ўша амри бўйича, ўзларининг ерларидан Леви қабиласига баъзи шаҳарларни ва уларнинг атрофидаги яйловларни берди.
4 Қуръа биринчи бўлиб, Леви қабиласининг Қоҳот уруғига тушди. Қоҳот уруғидан бўлган Ҳорун наслига Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилаларига қарашли ўн учта шаҳар берилди.
5 Яна қуръа бўйича Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан, Эфрайим ва Дан қабилалари ҳудудидан ўнта шаҳар берилди.
6 Қуръа ташланиб, Гершон уруғидан бўлганларга Иордан дарёсининг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли Башандаги ҳудуддан, Иссахор, Ошер ва Нафтали қабилалари ҳудудидан ўн учта шаҳар берилди.
7 Қуръа бўйича Марори уруғига Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудидан ўн иккита шаҳар берилди.
8 Исроил халқи Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, қуръа ташлаб мана шу шаҳарларни ва уларнинг яйловларини Леви қабиласига берди.
9-10 Қуйида айтиб ўтилган, Яҳудо ва Шимўн қабилалари ҳудудларидаги шаҳарларни Исроил халқи қуръа бўйича, биринчи бўлиб Ҳоруннинг насли бўлган Қоҳот уруғига берди. 11 Уларга Яҳудо қирларидаги Хират–Арба , яъни Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар берилди. Арба Оноқ авлодининг бобокалони эди. 12 Аммо Хират–Арба ёнидаги далалар ва атрофидаги қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга мулк қилиб берилган эди .
13 Паноҳ шаҳарларидан бири бўлган Хеврондан ташқари руҳоний Ҳорун наслига яна қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Либна, 14 Ятир, Эштамўва, 15 Хўлун, Давир, 16 Ойин, Ютто ва Байт–Шамаш — ҳаммаси бўлиб Яҳудо ва Шимўн қабилаларининг ҳудудларидаги мана шу тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар. 17 Бенямин қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Гивон, Гебо, 18 Онотўт, Элмўн. 19 Мана шу ўн учта шаҳар Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга берилди.
20 Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Эфрайим қабиласи ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ажратиб берилди: 21 Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳри бўлган Шакам, Гезер, 22 Хивзайим, Байт–Хўрон. 23 Дан қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўрт шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам руҳонийларга берилди: Элтаха, Гибитон, 24 Ойжавлон, Гат–Риммон. 25 Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан қуйидаги иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар руҳонийларга берилди: Танах, Билом . 26 Қоҳот уруғининг қолган оилаларига мана шу ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди.
27 Иорданнинг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан Леви қабиласининг Гершон уруғига қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Бештара шаҳри ва Башандаги паноҳ шаҳар Гўлон. 28 Иссахор қабиласининг ҳудудидан уларга яна қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Хишион, Доварат, 29 Ярмут ва Эн–Ханним. 30 Ошер қабиласининг ҳудудидаги қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Гершон уруғига берилди: Мишол, Абдўн, 31 Халкат ва Рехоб. 32 Улар яна Нафтали қабиласи ҳудудидан қуйидаги учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловларни ҳам олдилар: Хаммутдўр, Картан ва Жалиладаги паноҳ шаҳар Кедеш.
33 Гершон уруғига мана шу ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди.
34 Леви қабиласининг қолганларига, яъни Марори уруғига Забулун қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Ёхнаём, Картах, 35 Димна, Наҳалил. 36 Рубен қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Марори уруғига берилди: Базер, Яхаз , 37 Кадамўт, Мифат. 38 Гад қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва ўша шаҳарларнинг атрофидаги яйловлар уларга берилди: Гиладдаги паноҳ шаҳар Рамўт, Моханайим, 39 Хашбон, Язир.
40 Леви қабиласининг Марори уруғига мана шу ўн иккита шаҳар берилди.
41 Исроил халқининг ерларидан Леви қабиласига ҳаммаси бўлиб қирқ саккизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди. 42 Мана шу шаҳарларнинг ҳар бирининг атрофида яйловлар бор эди.
Исроил халқи ерга эгалик қилади
43 Эгамиз Исроил халқига бутун юртни берди. Эгамизнинг Ўзи Исроил халқининг ота–боболарига, мана шу ерларни сизларга бераман, деб ваъда қилган эди. Исроил халқи у ерларни эгаллаб, ўша ерларда жойлашди. 44 Эгамиз уларнинг ота–боболарига ваъда қилгандай, бутун юрт бўйлаб Исроил халқига осойишталик берди. Ҳеч бир душман уларга бас кела олмади, чунки Эгамизнинг Ўзи Исроил халқига душманларининг устидан ғалаба берган эди. 45 Эгамиз Исроил халқига берган эзгу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, бирортаси ҳам бажарилмай қолмади.