9–BOB
1 Shunday qilib, butun Isroil xalqi nasabnomada qayd etilib, ushbu maʼlumotlarning hammasi “Isroil shohlari kitobi”ga kiritilgan.
Surgundan Quddusga qaytib kelgan xalq
Yahudo xalqi Egamizga xiyonat qilgani uchun Bobilga surgun qilingan edi. 2 Surgundan birinchi boʻlib oddiy xalq oʻz shaharlaridagi mulklariga qaytib keldi. Ular bilan birga baʼzi ruhoniylar, levilar va Maʼbad xizmatkorlari ham qaytishgandi. 3 Yahudo, Benyamin, Efrayim va Manashe qabilasidan boʻlganlar Quddusga borib oʻrnashdilar. Qaytib kelganlar orasida quyidagilar bor edi:
Yahudo qabilasidan qaytib kelganlari
4 Yahudo oʻgʻli Paraz naslidan boʻlgan Utay. U Omihudning oʻgʻli, Omrining nabirasi, Imrining evarasi va Banixning chevarasi edi.
5 Shelo naslidan — Sheloning toʻngʻich oʻgʻli Osoyoh va uning oʻgʻillari,
6 Zerax naslidan — Yoval.
Hammasi boʻlib Yahudo qabilasidan Quddusga qaytib kelganlar 690 kishini tashkil qilar edi.
Benyamin qabilasidan qaytib kelganlari
7 Benyamin qabilasidan quyidagilar Quddusga qaytib kelgan edilar: Mashullom oʻgʻli Sallu. U Xoʻdaviyoning nevarasi va Xassinuvaning evarasi edi. 8 Yana Yeroxam oʻgʻli Yibnayo va Uzzi oʻgʻli Elox qaytib kelgan. Elox Mixrining nevarasi edi. Shafatiyo oʻgʻli Mashullom ham qaytib kelgan. U Ruvelning nevarasi va Yibniyoning evarasi edi.
9 Nasabnomaga kiritilgan Benyamin nasli 956 kishini tashkil qilgan edi. Yuqorida aytib oʻtilganlarning hammasi urugʻboshilar edi.
Ruhoniylardan qaytib kelganlari
10 Quyidagi ruhoniylar Quddusga qaytib kelgan edilar: Yodayo, Yohayiriv va Yoxin. 11 Yana Xudo uyining bosh amaldori Ozariyo qaytib kelgan edi. U Xilqiyoning oʻgʻli, Mashullomning nevarasi, Zodoʻxning evarasi va Oxitob oʻgʻli Maroyoʻtning chevarasi edi. 12 Yeroxam oʻgʻli Odayo ham qaytib kelgandi. U Peshxurning nevarasi va Malkiyoning evarasi edi. Odil oʻgʻli Masay ham qaytib kelgandi. U Yaxzironing nevarasi, Mashullomning evarasi va Immar oʻgʻli Mashillamatning chevarasi edi.
13 Hammasi boʻlib 1760 nafar ruhoniy qaytib kelgan edi. Ular urugʻboshilar boʻlib, Xudoning uyida xizmat qilish uchun layoqatli edilar.
Levilardan qaytib kelganlari
14 Quyidagi levilar Quddusga qaytib kelgan edilar: Xashshub oʻgʻli Shamayo. U Marori urugʻidan boʻlib, Ozrikomning nevarasi, Xashaviyoning evarasi edi. 15 Yana Bogʻbaqar, Xaresh, Galol va Mattaniyo qaytib kelgandi. Mattaniyo Mixaning oʻgʻli, Zixrining nevarasi va Osifning evarasi edi. 16 Shamayo oʻgʻli Obodiyo ham qaytib kelgandi. U Galolning nevarasi va Yodutunning evarasi edi. Oso oʻgʻli Barxiyo ham qaytib kelgandi. U Elqananing nabirasi boʻlib, Natufo shahrining qishloqlarida yashagan edi.
Maʼbad darvozabonlaridan qaytib kelganlari
17-18 Levi qabilasidan boʻlgan, Quddusga qaytib kelgan Maʼbad darvozabonlari quyidagilar edi: Shallum, Oqquv, Talmoʻn, Oximan va ularning qarindosh–urugʻlari. Shallum ularning boshligʻi edi. U bugungacha sharq tomondagi Shoh darvozasida soqchilik qilib kelmoqda. 19 Abuasafning nabirasi Kori oʻgʻli Shallumga va uning Koʻrax urugʻidan boʻlgan qarindoshlariga Maʼbad darvozasida soqchilik qilish vazifasi topshirilgan edi. Ularning ota–bobolari ham ilgarilari Egamizning Muqaddas chodiri kirishida soqchilik xizmatida boʻlganlar. 20 Elazar oʻgʻli Finxaz ularning ustidan boshliq edi. Egamiz u bilan birga edi.
21 Mashalmiyo oʻgʻli Zakariyo ham Maʼbadning darvozasida soqchilik qiladigan boʻldi.

22 Darvozani qoʻriqlash uchun hammasi boʻlib 212 darvozabon tanlab olindi. Ular oʻz qishloqlarida nasabnomalari boʻyicha roʻyxatga olindilar. Oʻz vaqtida ularning ota–bobolarini darvozabonlik vazifasiga shoh Dovud bilan Shomuil paygʻambar tayinlagan edilar. 23 Bu darvozabonlar va ularning avlodlari Egamizning uyi darvozalarida soqchilik qilishardi.
24 Darvozabonlar Maʼbadning sharq, gʻarb, shimol va janub tomonidagi darvozalarini qoʻriqlar edilar. 25 Ularning qishloqlaridagi qarindoshlari aniq belgilangan bir vaqtda kelib, ular bilan birga yetti kun davomida xizmat qilishga majbur edilar. 26 Toʻrt nafar bosh darvozabon Levi qabilasidan edi. Ular Xudoning uyidagi omborxona va xazinalar uchun masʼul edilar. 27 Xudoning uyini qoʻriqlash va ertalablari darvozalarni ochish ularning zimmasida boʻlgani uchun, ular tunni Xudoning uyi yonida oʻtkazar edilar.
28 Maʼbad xizmatida foydalaniladigan asbob–anjomlar uchun baʼzi levilar masʼul edilar. Ularning vazifasi asbob–anjomlarni ishlatishdan oldin va ishlatilgandan keyin sanash edi. 29 Baʼzi levilar esa jihozlarga, Muqaddas xonadagi boshqa buyumlarga, sifatli unga, sharobga, zaytun moyiga, tutatqiga va ziravorlarga masʼul edilar. 30 Biroq ziravorlarning aralashmasini faqat ruhoniylar tayyorlay olar edilar. 31 Levilardan biri — Koʻrax naslidan boʻlgan Shallumning toʻngʻich oʻgʻli Mattitiyo nazr nonlarini pishirishga tayinlangan edi. 32 Uning Qohot naslidan boʻlgan baʼzi birodarlari esa Shabbat kuni xontaxtaga qoʻyiladigan muqaddas nonlarni tayyorlashga masʼul edilar.
33 Levilarning qoʻshiqchilari Maʼbaddagi xonalarda yashar edilar. Ular urugʻboshilar boʻlib, kechayu kunduz xizmatda boʻlganlari uchun boshqa barcha vazifalardan ozod qilingan edilar. 34 Yuqorida nomlari aytib oʻtilgan levilar urugʻboshilar boʻlib, nasabnoma roʻyxatiga boshliqlar sifatida kiritilgan edilar. Ular Quddusda yashardilar.
Shoh Shoulning nasl–nasabi
35 Yaviyol Givon shahriga asos solib, oʻsha shaharda oʻrnashdi . Xotinining ismi — Maxo, 36 toʻngʻich oʻgʻlining ismi — Abdoʻn, keyingilariniki Zur, Kish, Baal, Nar, Nadov, 37 Gadoʻr, Oxyo, Zakariyo va Mixloʻt edi. 38 Mixloʻt Shimomning otasi edi. Ular Quddusda oʻz urugʻlari bilan yonma–yon yashardi.
39 Nar — Kishning otasi, Kish shoh Shoulning otasi edi. Shoulning toʻrtta oʻgʻli boʻlib, ismlari Yoʻnatan, Malkishuva, Abunadav va Ishbosit edi.
40 Yoʻnatandan Mefibosit tugʻildi, Mefibositdan Mixo tugʻildi.
41 Mixoning Pitoʻn, Malek, Tariya va Oxoz degan oʻgʻillari bor edi.
42 Oxozdan Yohuvaddo tugʻildi, Yohuvaddodan Elimat, Ozmobit va Zimri tugʻildilar. Zimridan Moʻzo tugʻildi, 43 Moʻzodan Bina tugʻildi, Binadan Rafiyo tugʻildi, Rafiyodan Elasax tugʻildi, Elasaxdan Oziyol tugʻildi.
44 Oziyolning oltita oʻgʻli boʻlib, ularning ismlari Ozrikom, Boxaru, Ismoil, Shariyo, Obodiyo va Xanon edi. Oziyolning oʻgʻillari ana shular edilar.
9–БОБ
1 Шундай қилиб, бутун Исроил халқи насабномада қайд этилиб, ушбу маълумотларнинг ҳаммаси “Исроил шоҳлари китоби”га киритилган.
Сургундан Қуддусга қайтиб келган халқ
Яҳудо халқи Эгамизга хиёнат қилгани учун Бобилга сургун қилинган эди. 2 Сургундан биринчи бўлиб оддий халқ ўз шаҳарларидаги мулкларига қайтиб келди. Улар билан бирга баъзи руҳонийлар, левилар ва Маъбад хизматкорлари ҳам қайтишганди. 3 Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше қабиласидан бўлганлар Қуддусга бориб ўрнашдилар. Қайтиб келганлар орасида қуйидагилар бор эди:
Яҳудо қабиласидан қайтиб келганлари
4 Яҳудо ўғли Параз наслидан бўлган Утай. У Омиҳуднинг ўғли, Омрининг набираси, Имрининг эвараси ва Банихнинг чевараси эди.
5 Шело наслидан — Шелонинг тўнғич ўғли Осоёҳ ва унинг ўғиллари,
6 Зерах наслидан — Ёвал.
Ҳаммаси бўлиб Яҳудо қабиласидан Қуддусга қайтиб келганлар 690 кишини ташкил қилар эди.
Бенямин қабиласидан қайтиб келганлари
7 Бенямин қабиласидан қуйидагилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Машуллом ўғли Саллу. У Хўдавиёнинг невараси ва Хассинуванинг эвараси эди. 8 Яна Ерохам ўғли Йибнаё ва Уззи ўғли Элох қайтиб келган. Элох Михрининг невараси эди. Шафатиё ўғли Машуллом ҳам қайтиб келган. У Рувелнинг невараси ва Йибниёнинг эвараси эди.
9 Насабномага киритилган Бенямин насли 956 кишини ташкил қилган эди. Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси уруғбошилар эди.
Руҳонийлардан қайтиб келганлари
10 Қуйидаги руҳонийлар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Ёдаё, Ёҳайирив ва Ёхин. 11 Яна Худо уйининг бош амалдори Озариё қайтиб келган эди. У Хилқиёнинг ўғли, Машулломнинг невараси, Зодўхнинг эвараси ва Охитоб ўғли Маройўтнинг чевараси эди. 12 Ерохам ўғли Одаё ҳам қайтиб келганди. У Пешхурнинг невараси ва Малкиёнинг эвараси эди. Одил ўғли Масай ҳам қайтиб келганди. У Яхзиронинг невараси, Машулломнинг эвараси ва Иммар ўғли Машилламатнинг чевараси эди.
13 Ҳаммаси бўлиб 1760 нафар руҳоний қайтиб келган эди. Улар уруғбошилар бўлиб, Худонинг уйида хизмат қилиш учун лаёқатли эдилар.
Левилардан қайтиб келганлари
14 Қуйидаги левилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Хашшуб ўғли Шамаё. У Марори уруғидан бўлиб, Озрикомнинг невараси, Хашавиёнинг эвараси эди. 15 Яна Боғбақар, Хареш, Галол ва Маттаниё қайтиб келганди. Маттаниё Миханинг ўғли, Зихрининг невараси ва Осифнинг эвараси эди. 16 Шамаё ўғли Ободиё ҳам қайтиб келганди. У Галолнинг невараси ва Ёдутуннинг эвараси эди. Осо ўғли Бархиё ҳам қайтиб келганди. У Элқананинг набираси бўлиб, Натуфо шаҳрининг қишлоқларида яшаган эди.
Маъбад дарвозабонларидан қайтиб келганлари
17-18 Леви қабиласидан бўлган, Қуддусга қайтиб келган Маъбад дарвозабонлари қуйидагилар эди: Шаллум, Оққув, Талмўн, Охиман ва уларнинг қариндош–уруғлари. Шаллум уларнинг бошлиғи эди. У бугунгача шарқ томондаги Шоҳ дарвозасида соқчилик қилиб келмоқда. 19 Абуасафнинг набираси Кори ўғли Шаллумга ва унинг Кўрах уруғидан бўлган қариндошларига Маъбад дарвозасида соқчилик қилиш вазифаси топширилган эди. Уларнинг ота–боболари ҳам илгарилари Эгамизнинг Муқаддас чодири киришида соқчилик хизматида бўлганлар. 20 Элазар ўғли Финхаз уларнинг устидан бошлиқ эди. Эгамиз у билан бирга эди.
21 Машалмиё ўғли Закариё ҳам Маъбаднинг дарвозасида соқчилик қиладиган бўлди.

22 Дарвозани қўриқлаш учун ҳаммаси бўлиб 212 дарвозабон танлаб олинди. Улар ўз қишлоқларида насабномалари бўйича рўйхатга олиндилар. Ўз вақтида уларнинг ота–боболарини дарвозабонлик вазифасига шоҳ Довуд билан Шомуил пайғамбар тайинлаган эдилар. 23 Бу дарвозабонлар ва уларнинг авлодлари Эгамизнинг уйи дарвозаларида соқчилик қилишарди.
24 Дарвозабонлар Маъбаднинг шарқ, ғарб, шимол ва жануб томонидаги дарвозаларини қўриқлар эдилар. 25 Уларнинг қишлоқларидаги қариндошлари аниқ белгиланган бир вақтда келиб, улар билан бирга етти кун давомида хизмат қилишга мажбур эдилар. 26 Тўрт нафар бош дарвозабон Леви қабиласидан эди. Улар Худонинг уйидаги омборхона ва хазиналар учун масъул эдилар. 27 Худонинг уйини қўриқлаш ва эрталаблари дарвозаларни очиш уларнинг зиммасида бўлгани учун, улар тунни Худонинг уйи ёнида ўтказар эдилар.
28 Маъбад хизматида фойдаланиладиган асбоб–анжомлар учун баъзи левилар масъул эдилар. Уларнинг вазифаси асбоб–анжомларни ишлатишдан олдин ва ишлатилгандан кейин санаш эди. 29 Баъзи левилар эса жиҳозларга, Муқаддас хонадаги бошқа буюмларга, сифатли унга, шаробга, зайтун мойига, тутатқига ва зираворларга масъул эдилар. 30 Бироқ зираворларнинг аралашмасини фақат руҳонийлар тайёрлай олар эдилар. 31 Левилардан бири — Кўрах наслидан бўлган Шаллумнинг тўнғич ўғли Маттитиё назр нонларини пиширишга тайинланган эди. 32 Унинг Қоҳот наслидан бўлган баъзи биродарлари эса Шаббат куни хонтахтага қўйиладиган муқаддас нонларни тайёрлашга масъул эдилар.
33 Левиларнинг қўшиқчилари Маъбаддаги хоналарда яшар эдилар. Улар уруғбошилар бўлиб, кечаю кундуз хизматда бўлганлари учун бошқа барча вазифалардан озод қилинган эдилар. 34 Юқорида номлари айтиб ўтилган левилар уруғбошилар бўлиб, насабнома рўйхатига бошлиқлар сифатида киритилган эдилар. Улар Қуддусда яшардилар.
Шоҳ Шоулнинг насл–насаби
35 Явиёл Гивон шаҳрига асос солиб, ўша шаҳарда ўрнашди . Хотинининг исми — Махо, 36 тўнғич ўғлининг исми — Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Нар, Надов, 37 Гадўр, Охё, Закариё ва Михлўт эди. 38 Михлўт Шимомнинг отаси эди. Улар Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшарди.
39 Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит эди.
40 Йўнатандан Мефибосит туғилди, Мефибоситдан Михо туғилди.
41 Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз деган ўғиллари бор эди.
42 Охоздан Ёҳуваддо туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди, 43 Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё туғилди, Рафиёдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди.
44 Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Озиёлнинг ўғиллари ана шулар эдилар.