8–БОБ
Эгамиз Қуддусни қайта қуришга ваъда беради
1 Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди. 2 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен Қуддусга қаттиқ ачиниб кетдим. Унинг душманларига бўлган ғазабим алангадай ёнмоқда.” 3 Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус садоқатли шаҳар деб аталади. Менинг тоғим — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ деб аталади.” 4 Сарвари Олам шундай демоқда: “Чолу кампирлар яна Қуддус кўчаларида ўтирадилар. Ёши улуғ бўлгани учун уларнинг қўлларида ҳассалари бўлади. 5 Шаҳарнинг кўчалари ўйнаётган болалар билан тўлади.”
6 Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Балки буларнинг ҳаммаси халқимдан қолганларига имконсиздай туюлар. Аммо бу ишлар Мен учун имконсиз эмас”, — демоқда Сарвари Олам.
7 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен шарқ ва ғарбда сарсон бўлган Ўз халқимни қутқараман. 8 Уларни яна Қуддусда яшашлари учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларни садоқат ва одиллик билан бошқараман.”
9 Сарвари Олам шундай демоқда: “Довюрак бўлинглар, энди сизлар пайғамбарларнинг сўзларини эшитяпсизлар. Маъбадим, яъни Уйимнинг қайта қурилиши учун пойдевор қўйилаётганда, ўша пайғамбарлар шу ерда эдилар. 10 Ҳа, ўша кунлардан олдин одам ва ҳайвонларнинг тер тўкиб қилган меҳнатлари зое кетарди, улар яхши ҳосил ололмас эдилар . Душманлар халққа тинчлик бермасди. Мен ҳаммани бир–бирига қарши қилиб қўйган эдим. 11 Аммо энди, эй халқимнинг қолганлари, Мен сизлар билан олдингидай муносабатда бўлмайман, — демоқда Сарвари Олам. 12 — Сизлар тинчликда уруғларингизни экасизлар. Токларингиз серҳосил бўлади. Ер ҳосил беради, осмондан шудринг тушади. Сизларни Мен мана шулар билан баракалайман. 13 Эй Яҳудо ва Исроил халқи, сизлар бошқа халқлар орасида лаънатланган халқнинг рамзи эдингизлар. Энди бундай бўлмайди! Мен сизларни қутқараман. Сизлар барака рамзи ва манбаи бўласизлар. Қўрқманглар! Дадил бўлинглар!”
14 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ота–боболарингиз Менинг жаҳлимни чиқарганда бошларига офат келтираман, дегандим. Ўз фикримдан қайтмадим, — демоқда Сарвари Олам. 15 — Қўрқманглар, эй Қуддус ва Яҳудо халқи! Энди Мен сизларга яхшилик келтираман, деб қарор қилдим. 16 Қуйидаги айтганларимни қилишингиз керак: бир–бирингизга ҳақиқатни айтинг. Ҳукм қилганингизда одил қарор чиқариб, тинчлик ўрнатинг. 17 Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманг, ёлғон қасам ичманг. Мен булардан нафратланаман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
18 Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди. 19 Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Эй Яҳудо халқи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар энди азаю рўза вақти эмас, балки сизлар учун шоду хуррамлик ва қувноқ байрамлар даври бўлади. Сизлар ҳақиқат ва тинчликни севинглар.”
20 Сарвари Олам шундай демоқда: “Ҳали бошқа шаҳарларда яшайдиган одамлар ҳам Қуддусга келади. 21 Бир шаҳарнинг аҳолиси иккинчи шаҳарда яшовчиларнинг олдига бориб: «Биз кетяпмиз, юринглар, Эгамиздан илтифот сўрайлик, Сарвари Оламга сажда қилайлик», деб айтади.” 22 Кўп эллар ва кучли халқлар Сарвари Оламдан илтифот сўрагани ва Унга сажда қилгани Қуддусга келадилар. 23 Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўша кунларда турли тилларда гапирувчи, ҳар хил элларга мансуб бўлган ўн киши бир яҳудийни ушлаб олади. Унинг кийимидан маҳкам тутадилар–да, унга: «Биз сен билан борайлик. Ахир, Худо сизлар билан эканини эшитдик», деб айтадилар.”