1–БОБ
1 Хабаққуқ пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлган башорат.
Хабаққуқ Худога адолатсизликдан шикоят қилади
2 Эй Эгам, қачонгача Сендан ёрдам сўраб ёлвораман?! Менга қулоқ соласанми ўзи?! Қачонгача: “Зўравонликдан қутқар!” деб илтижо қилавераман?! Бизга нажот берасанми ўзи?! 3 Нима учун ноҳақликка қараб туришим керак?! Бундай ҳақсизликка қандай чидай оляпсан?! Атрофимга назар солсам, зўравонлигу талончиликни кўраман. Жанжал ва уруш авж олмоқда. 4 Оқибатда қонун ўз кучини йўқотди, адолат эса поймол бўлди. Фосиқлар солиҳлардан баланд келгани учун ноҳақ ҳукм чиқариляпти.
Худо Хабаққуққа жавоб беради
5 Атрофдаги халқларга назар солинглар! Уларга яхшилаб қаранглар! Кўрганингиздан ҳайратда қоласизлар. Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки, агар эшитсангиз қулоғингизга ишонмайсизлар. 6 Мана, Мен Бобилликларни ғоят кучайтирмоқдаман. Бу халқ шафқатсиз ва тажовузкордир. Улар дунёнинг ҳар томонига юриш қиладилар, ўзга юртларни босиб оладилар. 7 Ҳаммани қўрқув, ваҳимага соладилар. Ўзига хон, ўзига бек бўлган такаббурдир улар. 8 Уларнинг отлари қоплондан чаққон, кечаси изғийдиган бўрилардан хавфли. Отлиқлари узоқдан отларини елдириб келишади, ўлжасига ташланадиган бургут каби учиб келишади.
9 Уларнинг тўдалари зўравонлик мақсадида келишади. Улар саҳродан келадиган қуюн каби бўлиб, қум йиққандай асирларни йиғишади. 10 Шоҳларни мазахлашади, ҳукмдорларни масхара қилишади. Мустаҳкам шаҳарлар устидан кулишади. Ўша шаҳарлар деворларига қиялатиб тупроқ уядилар . Уларни қўлга киритадилар. 11 Сўнг шамол каби тез ўтиб кетишади. Улар ўз кучини худо деб биладилар, шунинг учун жазодан қоча олмайдилар.
Хабаққуқ Худога яна шикоят қилади
12 Эй Эгам Худо, Муқаддас Худойим! Доимо мавжуд бўлган Худо Сен эмасми?! Шундай экан, Бобилликлар дастидан биз йўқ бўлиб кетмаймиз. Эй Эгам! Сен, ҳукмимни амалга оширсин, деб Бобилликларни танладинг. Эй суянган Қоям! Сен, халқимни жазоласин деб, уларни тайинладинг. 13 Сенинг кўзларинг шу қадар покизаки, Сен ёвузликка қараб туролмайсан. Ҳақсизликка чидай олмайсан. Ҳайронман, қандай қилиб бу маккор одамларга чидаб юрибсан?! Бу қабиҳлар ўзларидан солиҳроқ халқни ямлаб ютяпти–ку, қандай қилиб уларга индамай жим турибсан?!
14 Сен одамларни денгиздаги балиқлар каби қилдинг, йўлбошчиси бўлмаган денгиз махлуқларига ўхшатиб қўйдинг. 15 Бобилликлар одамларни ўз қармоғига илинтирадилар. Тўр ташлаб балиқ овлагандай уларни овлайдилар. Ёйма тўрларига тушириб, қирғоққа тортиб чиқарадилар. Овини кўргач, хурсанд бўлиб севинадилар. 16 Ҳа, тўрлари туфайли улар мўл ўлжа оладилар, сара таомлардан тановул қиладилар. Шунинг учун тўрларига атаб қурбонликлар келтирадилар, ёйма тўрларига атаб тутатқилар тутатадилар .
17 Қачонгача улар тўрлари билан элларни овлайдилар?! Қачонгача халқларни шафқатсиз нобуд қиладилар?!