3–БОБ
Жамоат етакчисининг хислатлари
1 “Имонлилар жамоатининг етакчиси бўлишга интилган инсон олижаноб ишни орзу қилган бўлади” деган гап тўғри ва асослидир. 2 Дарҳақиқат, бундай олижаноб вазифага тайинланадиган инсон яхши ном чиқарган бўлиши шарт. У ўз хотинига вафодор , мулоҳазали, вазмин, одобли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин. 3 У майхўр, жаҳлдор, жанжалкаш эмас, балки мулойим, пулпарастликдан йироқ, 4 хонадонини яхши бошқарадиган, фарзандлари унга бўйсуниб ҳурмат қиладиган бўлсин. 5 Агар етакчи ўз хонадонини бошқара олмаса, Худонинг жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?! 6 Эндигина имонга кирган одам етакчи бўлмасин, тағин керилиб, иблиснинг ҳалокатли чангалига тушиб қолмасин . 7 У жамоатга қарашли бўлмаган одамлар орасида ҳам ҳурмат–эътиборга эга бўлсин. Шунда у маломатга қолмайди, шайтоннинг тузоғига тушмайди.
Жамоат хизматчисининг хислатлари
8 Имонлилар жамоатининг хизматчилари ҳам ҳурматга сазовор, самимий инсонлар бўлишлари лозим. Улар майхўр ёки молпараст бўлмасинлар. 9 Худо бизга аён этган ҳақиқат бўйича яшаб, барча ишни виждонан бажарсинлар. 10 Улар аввал синовдан ўтиши керак. Агар камчиликсиз бўлсалар, хизматга тайинлансинлар. 11-12 Ҳар бир хизматчи ўз хотинига вафодор , фарзандларини ва хонадонини яхши бошқарадиган одам бўлиши шарт. Хизматчи аёллар ҳам ҳурматга сазовор бўлишлари лозим. Улар ғийбат қилмайдиган, майхўрликка берилмаган, ҳар нарсада ишончли бўлсинлар. 13 Жамоатдаги ўз хизматини яхши бажарганлар эл орасида таниладилар. Улар Исо Масиҳга бўлган имонда юксак жасоратга эга бўладилар.
Худо аён этган ҳақиқат
14-15 Мен яқин орада олдингга бораман деган умиддаман. Борди–ю, кечиксам, Худонинг хонадонида одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини билишинг учун буларни сенга ёздим. Зеро, жамоат барҳаёт Худога тегишлидир, жамоат ҳақиқатнинг пойдевори ва устунидир. 16 Дарҳақиқат, Худо бизга аён этган ҳақиқат буюкдир. Асл художўйликнинг манбаи бўлмиш бу ҳақиқат қуйидагичадир :

Масиҳ ер юзига инсон бўлиб келди.
Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб,
Худонинг Ўғли деб тасдиқланди .
У зоҳир бўлди фаришталарга .
У ҳақдаги Хушхабар эълон этилди халқларга,
Дунё бўйлаб одамлар Унга имон келтирди.
Улуғворликка бурканиб У самога юксалди.