46–БОБ
Ҳукмдор ва байрамларга оид қонунлар
1 Эгамиз Раббий менга деди: “Ички ҳовлининг шарқий дарвозаси ҳафтанинг олти куни давомида ёпиқ турсин, Шаббат куни ва янги ой шодиёнаси куни очилсин. 2 Ҳукмдор ташқи ҳовлидан бу дарвоза биносининг даҳлизига кириб, даҳлизнинг эшигида турсин. Руҳоний куйдириладиган ва тинчлик қурбонликларини келтираётганда, ҳукмдор даҳлиз остонасида туриб Худога сажда қилсин. Сўнг келган йўли билан чиқиб кетсин. Дарвоза кечгача очиқ турсин. 3 Ҳар Шаббат ва янги ой шодиёнаси куни Исроил халқи бу дарвоза олдида туриб, Мен, Эгангизга сажда қилсин. 4 Ҳар Шаббат куни ҳукмдор куйдириладиган қурбонлик учун олтита нуқсонсиз қўзини ва битта нуқсонсиз қўчқорни Менга атаб олиб келсин. 5 Қўчқор билан бирга бир тоғора донни назр қилсин. Қурбонлик қилинадиган ҳар бир қўзи билан бирга хоҳлаган миқдорда дон назр қилсин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтун мойини назр қилсин. 6 Янги ой шодиёнаси куни битта нуқсонсиз бузоқ, олтита нуқсонсиз қўзини ва битта нуқсонсиз қўчқорни олиб келсин. 7 Менга аталган ҳар бир бузоқ ва қўчқор билан бирга бир тоғорадан дон назр қилсин. Қўзилар билан бирга эса хоҳлаган миқдорда дон назр қилсин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтун мойини назр қилсин. 8 Ҳукмдор ичкарига кирганда, дарвоза биносининг даҳлизи орқали кирсин ва яна ўша йўл билан қайтиб чиқсин.
9 Белгиланган байрамларда одамлар Мен, Эгангизга сажда қилгани келадилар. Шунда улар бир дарвозадан кириб, қаршисидаги дарвозадан чиқиб кетишлари шарт. Маъбад ҳовлисига шимолий дарвозадан кирганлар жанубий дарвоза орқали чиқишсин. Жанубий дарвозадан кирганлар шимолий дарвозадан чиқишсин. 10 Ҳукмдор халқ билан бирга кириб, халқ билан бирга чиқиб кетсин.
11 Шундай қилиб, байрамларда ва белгиланган тантаналарда қурбонлик қилинадиган ҳар бир бузоқ ва қўчқор билан бирга бир тоғорадан дон назр қилинади. Қурбонлик қилинадиган қўзилар билан бирга хоҳлаган миқдорда дон назр қилиниши мумкин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтун мойи назр қилинади. 12 Ҳукмдор кўнгилдан чиқариб берадиган тинчлик ёки куйдириладиган қурбонликни Мен, Эгангизга келтирмоқчи бўлганда, у учун ички ҳовлининг шарқий дарвозаси очилсин. Бу қурбонликларини у Шаббат кунида келтирадиган қурбонликларга ўхшаб тақдим қилсин, дарвоза биносидан чиқиб кетганидан сўнг дарвоза беркитилсин.
Кундалик назрлар
13 Ҳар куни эрталаб нуқсонсиз бир ёшли қўзини Мен, Эгангизга қурбонлик қилиб, куйдиринглар. 14 Бу билан бирга, ҳар куни эрталаб дон назрини келтиринглар. Дон назри олти коса сифатли ундан ва ун билан аралаштириладиган уч коса зайтун мойидан иборат бўлсин. Кундалик қурбонлик ва назрларга оид бу қоидага доимий равишда риоя қилинглар. 15 Хуллас, ҳар куни эрталаб Менга қўзини, донни ва зайтун мойини куйдириладиган қурбонлик қилиш учун олиб келинглар. Бу сизлар учун абадий қоида бўлсин.”
Ҳукмдорнинг ерларига оид қонунлар
16 Эгамиз Раббий менга деди: “Агар ҳукмдор бирор ўғлига ерини совға қилса, совға қилинган ер ўша ўғлининг абадий мероси бўлиб қолади. 17 Борди–ю, ҳукмдор ерини бирор хизматкорига совға қилса, хизматкор совға қилинган ерга Қутлуғ йилгача эгалик қила олади. Қутлуғ йилда ер ҳукмдорга қайтади. Ҳукмдор ерларини фақатгина ўз ўғилларига мерос қилиб бериши мумкин. 18 Бошқа одамларнинг ерларини тортиб олиш унга тақиқланади. У ўғилларига фақат ўзининг қарамоғида бўлган ерлардан мерос берсин, халқимни ўз еридан маҳрум қилмасин.”
Маъбад ошхонаси
19 Сўнг ўша одам мени дарвоза ёнидаги йўл орқали шимол томондаги руҳонийларнинг муқаддас хоналари олдига бошлаб борди . Ўша ердан у менга ғарбдаги, энг четдаги бир жойни кўрсатиб, 20 деди: “Анави — ошхона. Руҳонийлар у ерда айб ва гуноҳ қурбонликларининг гўштини қайнатадилар, назр қилинган доннинг унидан нон ёпадилар. Бу муқаддас назрларни ташқи ҳовлига олиб чиқмаслик учун ва халқ муқаддас назрларга қўл теккизмаслиги учун ошхона айнан шу ерда жойлашган.”
21 Сўнг у мени яна ташқи ҳовлига олиб чиқиб, ҳовлининг тўрт бурчагида жойлашган ошхоналарни кўрсатди. 22 Усти очиқ бу тўртала ошхона бир хил: узунлиги 40 тирсак , эни 30 тирсак эди. 23 Ошхона деворлари бўйлаб ўчоқлар қурилган эди. 24 Ўша одам менга шундай деди: “Бу ошхоналар Маъбадда хизмат қиладиганлар учун мўлжалланган. Улар бу ерда халқ келтирган қурбонликлар гўштини қайнатадилар.”