21–БОБ
Навўтнинг узумзори
1 Воқеалар кетидан воқеалар юз бераверди.
Йизрил шаҳрида, Самария шоҳи Ахабнинг саройи ёнида шу ерлик Навўт деган одамнинг узумзори бор эди.
2 — Узумзорингни менга бер, мен у ерни полиз қиламан, — деди Ахаб Навўтга. — Узумзоринг менинг уйимга яқин. Ўша жойнинг ўрнига мен сенга ундан ҳам яхшироқ узумзор бераман. Истасанг, баҳосини айт, кумуш берайин.
3 — Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?! Худо сақласин, — деб жавоб қайтарди Навўт Ахабга.
4 Йизриллик Навўтнинг: “Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?!” деган гапидан Ахаб ғазабланди, хафаҳол уйига келди. Нон ҳам емай ўринга кириб, тескари қараб ётаверди. 5 Хотини Изабел Ахабнинг ёнига келиб, ундан: “Нега руҳингиз тушкун, нон ҳам емадингиз?” деб сўради. 6 Ахаб бўлиб ўтган воқеани айтиб берди:
— Йизриллик Навўтга: “Узумзорингни менга сот, кумуш бераман, ёки истасанг унинг ўрнига сенга бошқа узумзор берай”, десам, у: “Узумзоримни сизга бермайман”, деб жавоб қилди.
7 — Сиз Исроил шоҳимисиз ўзи?! — деди Изабел Ахабга. — Туринг ўрнингиздан, нон–пон еб олинг. Кўнглингизни чоғ қилаверинг. Йизриллик Навўтнинг узумзорини сизга мен олиб бераман.
8 Изабел Ахаб номидан мактублар ёзди, Ахабнинг муҳри билан тасдиқлади. Мактубларни Навўт яшаётган шаҳарнинг оқсоқолларига, аслзодаларига юборди. 9 Мактуб қуйидаги мазмунда битилган эди:

“Рўза эълон қилинглар. Халқни тўплаб, Навўтни тўрга — ҳаммага кўринадиган жойга ўтқазиб қўйинглар. 10 Унинг рўпарасига эса иккита ярамас одам ўтирсин. Улар: «Эй Навўт, сен Худони ва шоҳни ҳақорат қилдинг», деб Навўтни айбласинлар. Кейин уни ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар.”

11 Навўт истиқомат қиладиган шаҳардаги одамлар, аслзодалар ва оқсоқоллар ҳаммасини Изабел буюрганидай қилдилар. 12 Аввал рўза эълон қилдилар. Кейин халқни тўплаб, Навўтга тўрдан жой бердилар. 13 Иккита ярамас одам келиб, Навўтнинг рўпарасига ўтирди. Улар халқнинг олдида: “Навўт Худони ва шоҳни ҳақорат қилди ”, деб Навўтга айб қўйишди. Шундан сўнг Навўтни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирдилар.
14 Оқсоқоллар ва аслзодалар: “Навўт тошбўрон қилиб ўлдирилди”, деб Изабелга хабар бердилар.
15 Изабел Навўтнинг тошбўрон қилиб ўлдирилганини эшитган замон Ахабга деди:
— Йизриллик Навўт узумзорини сизга кумушга ҳам сотмаган эди. Боринг энди, унинг ўша узумзорини ўзингизнинг мулкингизга қўшиб олинг. Навўт энди йўқ. У ўлибди.
16 Ахаб Навўтнинг ўлдирилганини эшитди–ю: “Тезроқ бориб, Йизриллик Навўтнинг узумзорини ўзимга мулк қилиб олай”, деб ҳаракатга тушди.
17 Ўша пайт Тишба шаҳридан бўлган Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилган эди: 18 “Бор, Самарияда ўтирган Исроил шоҳи Ахабни кутиб олиш учун чиқ. У ҳозир Навўтнинг узумзорида, ўша узумзорни ўзига мулк қилиб олмоқчи бўлиб, у ерга келди. 19 Ахабга шу гапларни етказ: «Эгам шундай айтмоқда: Навўтни ўлдириб, унинг мулкини ўзингга олмоқчимисан?! Навўтнинг қонини кўппаклар ялаган ерда сенинг қонингни ҳам кўппаклар ялайди.»”
20 — Ҳа, душманим, мени бу ерга ҳам топиб келдингми? — деди Ахаб Илёсга.
— Ҳа, топиб келдим, — деди Илёс, — сен Эгамиз олдида қабиҳликларга роса муккангдан кетдинг. 21 Эгамизнинг гапи шундай: “Бошингга бало ёғдираман, сени илдизингдан қуритаман. Исроилдаги сенга қарашли эркак зотини, хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман. 22 Исроилни гуноҳга ботириб, Мен, Эгангни ғазаблантирганинг учун сенинг хонадонингни Набат ўғли Ерибомнинг хонадони кўйига, Охиё ўғли Башонинг хонадони кўйига соламан.” 23 Эгамиз Изабел ҳақида ҳам айтди: “Йизрил девори ичкарисида Изабел кўппакларга ем бўлар.” 24 Эй Ахаб, хонадонингдан бўлган одам шаҳарда ўлса кўппакларга ем бўлар, қирда ўлса кўкдаги қушларга ем бўлар.
25 Шу пайтгача ҳеч ким Ахаб сингари, Эгамиз олдида қабиҳликларга муккасидан кетмаган эди. Хотини Изабел эса уни гижгижлаб турар эди. 26 Ахаб, Амор халқи сингари, бутларга эргашиб, кўп қабиҳликлар қилган эди. Амор халқини эса гуноҳ ишлари учун Эгамиз у юртдан ҳайдаб, юртни Исроил халқига берган эди.
27 Ахаб Илёснинг айтганларини эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди, қанор кийиб олди ва рўза тутди . Ҳатто ухлаганда ҳам қанорни ечмади, доимо ғамгин юрди. 28 Шундан кейин Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: 29 “Кўрдингми, Ахаб тавба қилиб, Менинг олдимда қандай мўмин бўлиб қолди! У Менга итоат қилгани учун ҳаёти давомида бошига бало келтирмайман. Ўғли шоҳ бўлгандан сўнг, унинг хонадонига бало–қазо ёғдираман.”