4–БОБ
Маъбад анжомлари
1 Шоҳ Сулаймон бронза қурбонгоҳ ясаттирди. Қурбонгоҳнинг узунлиги 20 тирсак , эни ҳам 20 тирсак, баландлиги 10 тирсак эди. 2 Кейин бронзани эритиб, думалоқ шаклда ҳовуз ясатди. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди. 3 Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор буқа шакли бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу буқа шакллари ҳам қилинган эди. 4 Ҳовуз бронзадан ясалган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди. 5 Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 6000 кўза сув сиғарди.
6 Сулаймон ўнта тоғора ҳам ясатди. Тоғоранинг бештаси ҳовузнинг чап томонига, бештаси ўнг томонига ўрнатилди. Бу тоғоралар қурбонлик қилиб куйдириладиган ҳайвонларни ювиш учун мўлжалланган эди. Ҳовуз эса руҳонийларнинг ювиниши учун эди.
7-8 Сулаймон лойиҳага биноан ўнта олтин чироқпоя билан ўнта хонтахта ясатиб, уларни Маъбаднинг асосий хонасига ўрнаттирди. Бешта чироқпоя билан бешта хонтахтани хонанинг ўнг томонига, қолган бешта чироқпоя билан бешта хонтахтани хонанинг чап томонига ўрнаштирди. Булардан ташқари, олтиндан юзта тоғорача ҳам ясаттирди. 9 Сулаймон руҳонийлар учун ички ҳовлини қурдирди. Бундан ташқари, у ташқи ҳовлини қурдириб, икки ҳовли орасига эшиклар ясаттирди. Эшикларни бронза билан қоплатди. 10 Ҳовузни Эгамиз уйининг жануби–шарқ томонидаги бурчагига ўрнаттирди.
11 Хуром қозонлар, куракчалар ва тоғорачалар ҳам ясади. Шундай қилиб, у шоҳ Сулаймон учун Худонинг уйига оид қуйидаги ашёларни ясаб берди:
12 иккита устун,
устунларнинг тепасидаги иккита доира шаклидаги устунқош,
устунқошни ўраб турган иккита тўрсимон безак,
13 иккала безакнинг ёнларида тўрт юзта анор тасвири, яъни устунлар тепасида доира шаклидаги иккита устунқошни қоплаб туриш учун ҳар бир тўрсимон безакнинг иккала чеккасидаги анор суратлари,
14 аравалар, аравалар устидаги тоғоралар,
15 битта ҳовуз, ҳовуз остидаги ўн икки буқа шакли,
16 қозонлар, кураклар, санчқилар ва буларга алоқадор барча буюмлар.
Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид ана шу ашёларни сайқалланган бронзадан ясаб берди. 17 Шоҳ бу нарсаларни Иордан водийси атрофларида — Сухот ва Зоратон орасида лойдан ясалган қолипларда қуйдирди. 18 Сулаймон бу нарсаларнинг ҳаммасини кўп миқдорда ясаттирди, шунинг учун ишлатилган бронзанинг ҳисобини аниқлаб бўлмади.
19 Сулаймон Худонинг уйи учун қуйидаги ҳамма буюмларни ҳам ясаттирди:
олтиндан ясалган тутатқи қурбонгоҳи,
устида муқаддас нонлар турадиган хонтахталар,
20 тоза олтиндан ишланган чироқпоялар ва уларнинг мойчироқлари, булар лойиҳага биноан, Энг муқаддас хонанинг олдида ёниб туриши керак эди,
21 яна тоза олтиндан гуллар, мойчироқлар, қисқичлар,
22 қайчилар, тоғорачалар, куракчалар ва оловкураклар ясатди. Энг муқаддас хона ва асосий хона эшиклари ҳам тоза олтиндан ясалган эди.