5–БОБ
Тавба–тазарруга даъват
1 Эй Исроил халқи, мен сен ҳақингда айтаётган марсиямга қулоқ солгин:
2 Бокира қиз Исроил талафот кўрди,
Энди у ҳеч қачон ўзини ўнглаб олмайди!
Ташлаб кетилган, у ўз юртида ағнаб ётади,
Унга туриш учун ҳеч ким ёрдам бермайди.
3 Эгамиз Раббий шундай демоқда:
“Бир шаҳрингдан жангга чиққан мингта жангчидан
Юзтаси омон қолади.
Бошқа шаҳрингдан жангга чиққан юзта жангчидан
Ўнтаси омон қолади.”
4 Исроил халқига Эгамиз шундай демоқда:
“Менга интилинглар, шунда яшайсизлар.
5 Байтилга эса борманглар,
Гилгалга оёқ босманглар,
Бершеба томонга ўтиб юрманглар.
Ахир, Гилгал аҳолиси сургун қилинади,
Байтил буткул вайрон бўлади.”
6 Эгамизга интилинг, шунда яшайсиз.
Акс ҳолда, эй Юсуф хонадони ,
Сизга Худо оловдай ёпирилади,
Олов Байтилни ямлаб ютади.
Ёнғинни ўчирадиган одам бўлмайди.
7 Эй адолатни заҳар ўтга айлантирганлар,
Ҳақиқатни ерга улоқтирганлар,
Сизнинг ҳолингизга вой!
8 Парвин ва Ҳулкар юлдузларини яратган Эгамиздир,
У зулматни тонгги нурга айлантиради,
Кундузни қоронғиликка чўктириб, тун қилади,
Денгиз сувларини йиғиб, ер юзига сочиб юборади.
Эгамиздир Унинг номи.
9 У кучлилар устига кулфат ёғдиради,
Қалъаларни кулфатга гирифтор қилади.
10 Сизлар эса адолатли қозилардан нафратланасизлар,
Ҳақиқатни гапирувчилардан ҳазар қиласизлар.
11 Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар.
Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар.
Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар.
12 Мен биламан сизлар гуноҳга ботиб кетганингизни,
Кўплаб жиноятларга қўл урганингизни.
Сизлар айбсиз кишини эзиб, пора ейсизлар,
Маҳкамаларда фақирни адолатдан маҳрум қиласизлар.
13 Шунинг учун фаросатли одам бундай замонда сукут сақлайди,
Ахир, бу ёвуз замондир.
14 Ёмонликнинг эмас,
Яхшиликнинг пайида бўлинглар,
Шунда яшайсизлар.
Парвардигори Олам — Эгамиз ҳам,
Ўзларингиз айтганингиздай сизлар билан бирга бўлади.
15 Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севинг,
Маҳкамаларда адолат ўрнатинг.
Балки шунда, эй Юсуф наслидан омон қолганлар,
Парвардигори Олам — Эгамиз сизга илтифот қилар.
16 Эй Исроил халқи, гуноҳларингиз туфайли
Раббий, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда:
“Ҳамма шаҳар майдонларида одамлар дод–фарёд кўтаришади,
Ҳамма кўчаларда «Вой жоним! Вой жоним!» дея йиғи–сиғи қилишади.
Деҳконларни аза тутиш учун чақиришади,
Марсия айтадиган йиғичи аёллар ёлланади .
17 Ҳар бир узумзордан фиғон эшитилади,
Ахир, Мен орангиздан ўтиб, сизларни жазолайман.”
Эгамизнинг каломи шудир.
Эгамизнинг куни — зулмат куни
18 Эгамизнинг кунини интизорлик билан кутганларнинг ҳолига вой!
Нега Эгамизнинг кунини кутяпсизлар?
Бу кун ёруғлик эмас, зулмат олиб келади–ку!
19 Ўша куни сизлар гўё арслондан қочиб,
Айиққа дуч келган одамдай бўласизлар.
Ўша одам айиқдан ҳам қочиб, уйига келади,
Қўли билан деворга суянганда уни илон чақади.
20 Наҳот тушунмасангиз?!
Эгамизнинг куни ёруғлик эмас,
Қоронғилик олиб келади–ку!
Ўша кун нурсиз, зулмат куни бўлади!
21 Эгамиз шундай дейди:
“Эй Исроил халқи!
Мен маросимларингиздан нафратланаман,
Улардан ҳазар қиламан.
Муқаддас йиғинларингизни хуш кўрмайман.
22 Менга қурбонликлар куйдирсангиз ҳам,
Дон назрларини атасангиз ҳам,
Мен уларни қабул қилмайман.
Семиз ҳайвонларингизни сўйиб,
Тинчлик қурбонликларини келтирсангиз ҳам,
Мен улардан рози бўлмайман.
23 Бўлди, бас қилинг сершовқин ашулаларингизни,
Мен эшитмайман торингизнинг наволарини.
24 Ундан кўра, сувдай оқсин адолат,
Тўхтовсиз дарёдай оқсин ҳақиқат.
25 Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим! 26-27 Сизлар ўзингиз учун ясаган илоҳий шоҳингиз Сиккут ва юлдуз худоси Кивуннинг тасвирларига топиниб юрибсизлар. Шунинг учун Мен сизларни Дамашқ ортидаги юртга сургун қиламан. Қани энди туринглар! Худоларингизни кўтариб олиб кетинглар.” Эгамизнинг каломи шудир. Парвардигори Оламдир Унинг номи.