17–БОБ
Михонинг бутлари
1 Эфрайим қирларида Михо деган бир одам яшарди. 2 Бир куни у онасига шундай деди:
— Она, эсингиздами, 1100 бўлак кумушни ўғирлатиб қўйган эдингиз. Ўшанда ўғрини олдимда қарғагансиз. Мана, ўша кумушингиз. Уни мен олгандим.
Шунда онаси:
— Илойим барака топгин, ўғлим! — деди.
3 Михо 1100 бўлак кумушни онасига қайтариб берди. Онаси эса:
— Мен бу кумушни бош–кўзингдан хайр–садақа қилиб, Эгамга бағишлайман, — деди, — ундан қуйма ва ўйма бутлар ясаттираман. Ўша кумуш ўзингга қайтиб келади, ўғлим.
4 Михо қайтариб берган кумуш бўлакларининг 200 тасини онаси заргарга берди. Заргар бут ясаб, уни кумуш билан қоплади . Тайёр бўлган бут Михонинг уйига ўрнатилди. 5 Михонинг бир саждагоҳи бор эди. У руҳонийлар киядиган махсус либос тиктириб, яна бир нечта хонаки санамлар ясаттирди, сўнг ўғилларидан бирини ўзининг саждагоҳига руҳоний қилиб тайинлади. 6 Ўша даврда Исроилда шоҳ йўқ эди. Ҳар бир одам билганини қилар эди.
7 Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳрида бир ёш леви яшарди. 8 Бу одам ўзига бошқа жойдан бошпана топмоқчи бўлиб, Байтлаҳмни тарк этди. У йўл юриб, Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолди.
9 — Қаерликсан, ўғлим? — деб сўради ундан Михо.
— Мен Яҳудодаги Байтлаҳмдан келган левиман, — деб жавоб берди у. — Ўзимга бошпана қидириб юрибман.
10 — Кел, меникида тура қол, — деди Михо. — Менинг маслаҳатчим ҳамда руҳонийим бўл. Мен эса ҳар йили сенга ўн бўлакдан кумуш тўлаб, кийим–кечагинг билан егулигингни бераман.
11-12 Леви Михоникида туришга рози бўлди. Михо уни руҳоний қилиб тайинлади. Леви Михоникида яшаб юрди ва Михога худди ўғлидай бўлиб қолди. 13 Шунда Михо деди: “Мана энди Эгам менга барака беришини биламан, чунки левининг ўзи менга руҳоний бўлиб хизмат қиляпти.”