4–БОБ
Иброҳимнинг ибратли имони
1 Хўш, биз бобокалонимиз Иброҳим ҳақида нима деймиз? Иброҳим қандай қилиб иноят топди? 2 Агар Иброҳим савоб ишлари туфайли оқланганда эди, унинг мақтанишга ҳақи бўларди, аммо Худонинг олдида ҳеч ким мақтана олмайди. 3 Ахир, Муқаддас битикларда нима деб ёзилган? “Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ деб билди.” 4 Меҳнаткашга тўланадиган маош илтифот эмас, хизмат ҳақидир. 5 Бироқ қонунни бажаришга суянмай, балки бетавфиқни оқловчи Худога ишонган киши ўз ишончи туфайли оқланади. 6 Мана, қонун талабларини бажо қилган–қилмаганидан қатъи назар, Худо томонидан оқланган одамни Довуд ҳам бахтли деб айтади:
7 “Итоатсизлиги кечирилганлар бахтлидир,
Эгамиз кимнинг гуноҳидан ўтган бўлса,
Ўша инсон бахтлидир.
8 Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса,
Ўша инсон бахтлидир.”
9 Бу бахтиёрлик фақат суннат қилинганларга мансубми ёки суннатсизларга ҳам тегишлими? Айтиб ўтганимиздай, Худо Иброҳимни ишончи учун солиҳ деб билди. 10 Хўш, бу қачон содир бўлди? Иброҳим суннат бўлишидан олдинми ёки кейинми? Суннат бўлишидан олдин! 11 У суннатни имон орқали сазовор бўлган солиҳлигининг муҳри сифатида қабул қилди. У суннат қилинмасдан олдин оқланганди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолда имон келтириб оқланган ҳар бир инсоннинг отаси бўлди. 12 Айни замонда, Иброҳим суннатлиларнинг ҳам отаси ҳисобланади. Аммо шарти шуки, суннатлиларнинг имони ҳам отамиз Иброҳим суннат қилинмасдан олдин эга бўлган имондай бўлиши керак.
Худо Ўз ваъдасида туради
13 Худо Иброҳимга ва унинг наслига, сизлар ер юзини мулк қилиб оласизлар, деб ваъда берган эди. Иброҳим қонунга итоат қилгани учун эмас, балки Худо уни ишончи туфайли солиҳ деб билгани учун Худо бу ваъдани берди. 14 Агар қонунга суянадиганлар ер юзини мулк қилиб оладиган бўлса эди, унда имон беҳуда, ваъда эса қуруқ бўлиб қолар эди. 15 Ахир, қонун Худонинг ғазабини қўзғатади, холос. Қонун бўлмаса, қонунбузарлик ҳам бўлмайди. 16 Шу сабабдан, Худонинг ваъдаси Унинг иноятига боғлиқ бўлиб, фақат имон билан қабул қилинади. Иброҳимнинг имонидай имонга эга бўлганларнинг ҳаммаси қонунга амал қилиб яшайдими, йўқми, унинг зурриёти ҳисобланади. Худонинг ваъдаси албатта уларга ҳам дахлдордир. Ахир, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиздир. 17 Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан.” Ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга келтирувчи Худога ишониб, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиз бўлди.
18 Худо Иброҳимга яна: “Сенинг наслинг сон–саноқсиз бўлади” , деган эди. Иброҳим кўп халқларнинг отаси бўлишга ҳеч бир умиди қолмаганига қарамасдан, имони туфайли умидвор эди. 19 Ўзи юз ёшга яқинлашиб, бадани анча заифлашиб қолганига ва хотини Соранинг бепуштлигига қарамай, Иброҳимнинг имони заифлашмади. 20 Иброҳим имонсизлик қилмади, Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худони улуғлади. 21 Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир, деб Иброҳим қатъий ишонар эди. 22 Мана шу ишончи учун Худо Иброҳимни солиҳ деб билди. 23 Бу сўзлар фақатгина Иброҳимга тегишли эмас, 24 балки биз учун ҳам айтилган. Агар Раббимиз Исони ўликдан тирилтирган Худога ишонсак, Худо бизни ҳам оқлайди. 25 Худо бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳни ўлимга топширди ва оқланишимиз учун Уни тирилтирди.