2–БОБ
Довуднинг Сулаймонга васияти
1 Довуднинг умри охирлаб бораётган эди. У ўғли Сулаймонга шундай деб васият қилди:
2 — Энди менинг ҳам умрим охирлаб боряпти. Сен қатъий иродали, мардонавор бўл. 3 Эганг Худо қўйган талабларни бажар. Мусонинг Таврот китобида ёзилганидай, Унинг йўлидан юриб, фармон ва амрларига, қонун–қоидалари ва шартларига риоя қил. Шунда нима қилсанг ҳам, қаерга борсанг ҳам, ҳар доим барака топасан. 4 Эгамиз мен ҳақимда айтган мана бу ваъдасини адо этади: “Агар ўғилларинг Менинг олдимда ўз йўлларидан адашмай, бутун қалби билан, жону дили билан содиқ бўлиб юрсалар, сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради.” 5 Яна Зеруя ўғли Йўаб менга нима қилганини сен биласан. У Исроилнинг иккита лашкарбошисини — Нар ўғли Абнур билан Этер ўғли Эмосани ўлдириб, тинчлик пайтида уруш давридагидай қон тўкди . Чориғидан тортиб, белигача урушдагидай қонга булғанди. 6 Йўаб ажалидан беш кун бурун ўлсин, ўликлар диёрига тинчгина кирмасин. Шунга ақлингни ишлат. 7 Гиладлик Борзулайнинг ўғилларига садоқатли бўл. Улар сенинг дастурхонингдан таом ейдиганлар орасида бўлсин. Чунки мен аканг Абсаломдан қочиб юрганимда, улар менинг олдимда ҳозиру нозир бўлишди . 8 Эсингда бўлсин: ёнингда Бенямин қабиласидан Бохуримлик Гера ўғли Шимах ҳам бор. Моханайимга қочиб ўтаётганимда, у мени ёмон қарғаган эди . Лекин кейинроқ у мени кутиб олиш учун Иордан дарёси бўйига чиқди. Мен Эгамиз номи билан онт ичиб, унга: “Сени ўлдирмайман”, деган эдим . 9 Лекин сен уни айбсиз деб билма. Сен ақлли одамсан, нима қилишни ўзинг биласан. У қариб қолган бўлса ҳам, ўлдирилиши керак.
Довуднинг ўлими
10 Ниҳоят, Довуд оламдан ўтиб, Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. 11 Довуд Исроилда қирқ йил шоҳлик қилди: шундан етти йили Хевронда, ўттиз уч йили Қуддусда ўтди. 12 Шундай қилиб, Сулаймон отаси Довуд ўрнига тахтга ўтирди. Унинг шоҳлиги мустаҳкам бўлди.
Одониёнинг ўлими
13 Хаггитнинг ўғли Одониё Сулаймоннинг онаси Ботшева ҳузурига келди.
— Тинчликми, бу ерга яхшилик билан келдингми? — деб сўради Ботшева.
— Ҳа, яхшилик билан, — деди Одониё. 14 — Сизда гапим бор эди.
— Гапиравер, — деди Ботшева.
15 Одониё гап бошлади:
— Яхши биласиз, мен шоҳ бўлишим керак эди . Бутун Исроил халқи менга, бўлажак шоҳ, деб кўз тикиб турган эди. Лекин шоҳлик қўлдан кетди, Эгамизнинг хоҳиши билан укамга насиб қилган экан. 16 Энди сиздан бир ўтинчим бор, фақат йўқ деманг.
— Гапир, — деди Ботшева.
17 — Илтимосим шуки, — деди Одониё, — шоҳ Сулаймон билан гаплашсангиз, Шунамлик Обишани менга хотинликка берса. Сиз айтсангиз, йўқ демайди.
18 — Яхши, мен шоҳга сен тўғрингда айтиб кўрай–чи, — деди Ботшева.
19 Ботшева, Одониё ҳақида гаплашай деб, шоҳ Сулаймон ҳузурига кетди. Шоҳ унга пешвоз чиқиб, таъзим қилди, кейин яна тахтига ўтирди. Шоҳнинг онаси учун ҳам тахт қўйиб беришди. Ботшева шоҳнинг ўнг томонига ўтирди.
20 — Сенга битта кичкинагина илтимосим бор, қайтармагин, — деди Ботшева.
— Сўранг, онажон, тилагингиз бажо бўлар, — деди шоҳ.
21 — Шунамлик Обишани аканг Одониёга хотинликка берсанг, — деди Ботшева.
22 Сулаймон кинояли оҳангда онасига деди:
— Нимага Одониё учун сиз фақат Шунамлик Обишани сўраяпсиз? Одониё акам бўлгандан кейин, у учун шоҳликни ҳам сўрайверинг. Ахир, руҳоний Абуатар, Зеруя ўғли Йўаб унинг тарафини олишларини биласиз–ку!
23 Шоҳ Сулаймон Эгамиз номи билан онт ичиб, шундай деди:
— Агар Одониёни шу гапи учун ўлдирмасам, Худо мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин. 24 Отам Довуднинг тахтига мени ўтқазиб, куч–қудратимни оширган ва Ўзи айтганидай, менинг сулоламни яратган Худо шоҳид! Одониё шу бугуноқ ўлдирилади!
25 Шоҳ Сулаймон Бинаёни жўнатди. Бинаё Одониёни ўлдирди.
Абуатарнинг бадарға қилиниши ва Йўабнинг ўлдирилиши
26 Руҳоний Абуатарга эса Сулаймон шу гапларни айтди:
— Сен Онотўтга — ўзингнинг ерингга жўнаб қол! Сен аслида ўлимга лойиқсан! Лекин сен отам Довуднинг олдида Эгамиз Раббийнинг Сандиғини олиб борган эдинг, отам билан бирга ҳар нарсага бардош берган эдинг. Шунинг учун ҳозир сени ўлдирмайман!
27 Сулаймон Абуатарни Эгамизнинг руҳонийлигидан маҳрум қилди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Шилўда Элах хонадони ҳақида айтган сўзлари бажо бўлди .
28 Бу хабарни Йўаб ҳам эшитди. Абсаломга эргашмаган бўлса ҳам, Одониё исён кўтарганда, Йўаб унга қўшилган эди. Одониёнинг ўлими ҳақида эшитган Йўаб Эгамизнинг Муқаддас чодирига қочиб борди ва қурбонгоҳнинг бурчагидан ушлаб олди . 29 “Йўаб Эгамизнинг Чодирига қочиб кетибди, қурбонгоҳ ёнида экан” деган хабарни Сулаймонга етказишди. Сулаймон ўша заҳоти Бинаёни жўнатиб: “Бор, уни ўлдириб кел”, деб буюрди. 30 Бинаё Эгамизнинг Чодирига келиб, Йўабга: “Шоҳимиз сени, Чодирдан чиқсин, деяптилар”, деб хабар берди. Йўаб эса: “Йўқ, мен шу ерда ўлишни истайман”, деб жавоб қилди. Бинаё: “Йўаб менга шундай–шундай деди”, деб шоҳга етказди. 31 Шоҳ Бинаёга:
— У нима деган бўлса, айтганини қил, — деди, — уни ўлдириб, дафн қил, токи Йўаб тўккан бегуноҳ қонларнинг жавобгарлиги менинг ва отам хонадонининг гарданида қолмасин. 32 Эгамиз унинг қонини ўзининг бошига етказсин. У отам Довудга билдирмасдан, иккита солиҳ, ўзига қараганда яхши инсонни ўлдирган эди. Улардан бири Исроил лашкарбошиси Нар ўғли Абнур, иккинчиси эса Яҳудо лашкарбошиси Этер ўғли Эмоса эди. 33 Икковининг қони то абад Йўабнинг гарданида, унинг насли гарданида қолсин. Эгамиз Довудни, унинг наслини, хонадонини ва тож–тахтини то абад саломат қилсин!
34 Сўнг Бинаё бориб, Йўабни ҳам ўлдирди. Йўаб чўл яқинидаги ўз уйида дафн қилинди. 35 Шоҳ Сулаймон Йўабнинг ўрнига Бинаёни лашкарбоши, Абуатарнинг ўрнига Зодўхни руҳоний қилиб тайинлади.
Шимахнинг ўлими
36 Шундан сўнг шоҳ одам юбориб, Шимахни чақиртириб келди ва унга шундай деди:
— Қуддусда ўзингга бир уй қур ва ўша ерда ўтир. У ердан ҳеч қаерга чиқма. 37 Шуни билиб қўйки, ўша ердан чиқиб, Қидрон сойлигидан ўтсанг, ўша куниёқ ўлиминг муқаррардир. Ўзингнинг бошингни ўзинг ейсан.
38 — Хўп бўлади, шоҳ ҳазратлари, гапингиз тўғри, — деди Шимах шоҳга. — Нима буюрсалар, мен, қулингиз, бажо айларман.
Шундай қилиб, Шимах узоқ вақт Қуддусда яшаб қолди.
39 Лекин орадан уч йил ўтиб, бир воқеа юз берди: Шимахнинг икки қули Гат шоҳи Охишнинг ёнига қочиб кетди. Шоҳ Охиш Махо деганнинг ўғли эди. Шимахга: “Қулларинг Гатда экан”, деб хабар бердилар. 40 Шимах эшагини эгарлади ва қулларини излаб Гатга — Охиш ҳузурига йўл олди. У ерга бориб, қулларини қайтариб олиб келди. 41 Шундан кейин Сулаймонга: “Шимах Қуддусдан Гатга бориб, яна қайтиб келибди”, деб хабар бердилар. 42 Шоҳ Шимахни чақиртириб келиб, унга шундай деди:
— Сенга: “Билиб қўй, Қуддусдан чиқиб, бирор ерга борган кунингоқ ўлишинг муқаррар”, деб Эгамиз номи билан онт ичдириб, қаттиқ огоҳлантирмаганмидим?! Сен эса: “Хўп бўлади! Гапингиз тўғри” деган эдинг. 43 Нега Эгамизга ичган онтингга ва менинг амримга итоат қилмадинг?
44 Шоҳ яна Шимахга айтди:
— Отам Довудга қилган ёмонликларингни ўзинг биласан, юрагингда муҳрланиб қолган. Қилган ёмонликларинг учун сенга Эгамиздан қайтсин! 45 Шоҳ Сулаймон эса Эгамизнинг марҳаматидан баҳраманд бўлсин, Довуднинг тож–тахти Эгамизнинг олдида то абад мустаҳкам турсин!
46 Сўнг шоҳ Сулаймон Бинаёга амр берди, у чиқибоқ, Шимахни ўлдирди. Шундай қилиб, Сулаймоннинг шоҳлиги хавф–хатардан холи бўлиб, мустаҳкамланди.