18–БОБ
Ёшуа қолган ерларни тақсимлайди
1 Исроил халқи юртни босиб олгандан кейин, бутун Исроил жамоаси Шилў шаҳрида йиғилди. Улар ўша ерда Учрашув чодирини тикдилар.
2 Исроил халқининг орасида ҳали улуш олмаган еттита қабила қолган эди. 3 Ёшуа Исроил халқига шундай деди: “Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз сизларга юртни берган, қачонгача у юртга бутунлай жойлашишни орқага сурасизлар?! 4 Ҳар бир қабиладан уч кишини танланглар. Мен уларни бутун юртни кезиб чиқиш учун юбораман. Улар ўз қабилаларининг улуши бўйича, ўша ерни тасвирлаб ёзиб келишади. 5 Жанубдаги Яҳудо қабиласининг ҳудуди ва шимолдаги Юсуф авлодларининг ҳудудларидан ташқари, юртнинг қолган қисмини еттига бўласизлар. 6 Кейин шуларни ёзиб, менинг олдимга олиб келинглар. Мен Эгамиз Худо олдида сизлар учун қуръа ташлайман . 7 Сизларнинг орангизда Леви қабиласига улуш бермайман. Эгамизга руҳоний бўлиб хизмат қилиш уларнинг улушидир. Гад, Рубен қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми Иорданнинг шарқ томонида ўз улушларини олиб бўлганлар. Эгамизнинг қули Мусо ўша ерларни уларга берган.”
8 Шундай қилиб, Ёшуа ернинг харитасини тузиб келишни буюрган кишилар йўлга тушдилар. Улар кетмасдан олдин, Ёшуа уларга шундай деб тайинлаган эди: “Бутун ерни кезиб, унинг харитасини тузиб келганингиздан кейин, мен Шилўда, Эгамиз олдида сизлар учун қуръа ташлайман.” 9 У кишилар бориб, ерни етти қисмга бўлдилар. Бутун юртнинг харитасини тузиб, шаҳарларини рўйхатга олдилар. Кейин Ёшуанинг олдига, Шилўдаги қароргоҳга қайтиб келдилар. 10 Ёшуа Шилўда, Эгамиз олдида улар учун қуръа ташлаб, ўша ерларни Исроил халқига бўлиб берди. Қуръа бўйича ҳар бир қабилага бир улушдан ер берди.
Бенямин қабиласининг улуши
11 Қуръа ташланганда, Бенямин қабиласига Яҳудо қабиласи ва Юсуф авлодлари ҳудудларининг орасидаги ерлар улуш бўлиб тушди.
12 Бенямин ҳудудининг шимолий чегараси шарқ томонда Иордан дарёсидан бошланади, кейин Ерихо қирининг ён бағридан шимол томонга боради. Қирлар бўйлаб ғарб томонга ўтиб, Байт–Обун атрофидаги саҳрога боради. 13 У ердан чегара Луз, яъни Байтил томонга бориб, Лузнинг жанубидаги қир бўйлаб чўзилади. Кейин чегара Отрўт–Адар шаҳрига бориб, у ердан Пастки Байт–Хўрон шаҳрининг жанубидаги қиргача боради.
14 У ердан ғарбий чегара бошланиб, Байт–Хўрон қаршисидаги қирнинг ғарб томони бўйлаб жануб томонга чўзилади ва Хират–Баал, яъни Хират–Йўрим қишлоғида тугайди. Бу қишлоқ Яҳудо қабиласига тегишли. Ғарбий чегара мана шудир.
15 Ғарбда жанубий чегара Хират–Йўримнинг четидан бошланиб, Нафтува булоқларигача боради. 16 Кейин чегара Рафа водийсининг шимолидаги тоғ этагига боради. Хиннум сойлиги мана шу ердан бошланади. Чегара жануб томонга давом этиб, Хиннум сойлиги бўйлаб Ёбуснинг жанубидаги қир ён бағрига боради. У ердан эса Эн–Рўғол томонга қараб давом этади. 17 Чегара у ердан шимолга, Эн–Шамаш томонга бурилади ва Адум довонининг қаршисидаги Гелилўтга боради. Кейин Рубен ўғли Бўхан номи билан аталган тошнинг ёнидан ўтади. 18 Кейин Иордан водийсининг ёнидаги қир ён бағрининг шимол томонидан ўтиб, водийни ҳам кесиб ўтади. 19 У ердан чегара Байт–Хўглах қирининг шимол томонига ўтиб, Иордан дарёси Ўлик денгизга қуйиладиган жойда тугайди. Бу Бенямин қабиласи ҳудудининг жанубий чегарасидир.
20 У ернинг шарқий чегараси Иордан дарёсидир.
Бенямин қабиласига улуш қилиб берилган ерларнинг чегаралари мана шулар эди.
21 Қуйидаги шаҳарлар Бенямин қабиласига берилди: Ерихо, Байт–Хўглах, Эмих–Қазиз, 22 Байт–Араба, Заморайим, Байтил, 23 Авим, Поро, Ўфра, 24 Хафар–Оммонах, Офнах ва Гебо — ҳаммаси бўлиб ўн иккита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. 25 Қуйидаги шаҳарлар ҳам Бенямин қабиласига берилди: Гивон, Рама, Барўт, 26 Миспах, Хафира, Мўзох, 27 Раҳем, Йирпаел, Тарало, 28 Зила, Элеф, Ёбус, яъни Қуддус, Гиво ва Хират–Йўрим — ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
Ёшуа мана шу ерларни Бенямин қабиласига улуш қилиб берди.