7–БОБ
Исо ва укалари
1 Шундан кейин Исо Жалила ҳудудини кеза бошлади. У Яҳудияни кезишни хоҳламаган эди, чунки у ердаги яҳудийлар Уни ўлдиришга қасд қилган эдилар. 2 Яҳудийларнинг Чайла байрами яқинлашаётган эди. 3 Укалари Исога шундай дейишди:
— Бу ердан чиқиб Яҳудияга боринг. Қилаётган ишларингизни шогирдларингиз ҳам кўришсин. 4 Эл назарига тушаман деган биронта одам яширинча иш қилмайди–ку! Бундай ишларни қилар экансиз, Ўзингизни дунёга танитинг!
5 Ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар. 6 Исо укаларига шундай деди:
— Менинг вақт–соатим ҳали келгани йўқ. Лекин сизлар учун ҳар вақт қулайдир. 7 Дунё сизлардан нафратлана олмайди, лекин Мендан нафратланади. Чунки Мен унинг қилмишлари ёмон эканлигини юзига соламан. 8 Майли, сизлар байрамга боринглар. Мен ҳозирча бу байрамга бормайман, чунки Менинг вақтим ҳали келгани йўқ.
9 Шу сўзларни айтиб, Исо Жалилада қолди.
Исо Қуддусда Чайла байрамида
10 Исонинг укалари байрамга кетганларидан кейин, Исонинг Ўзи ҳам ҳеч кимга билдирмай, яширинча байрамга борди. 11 Яҳудийлар эса Исони байрамда қидирар, “У қаёқда?” деб сўрар эдилар. 12 Омма орасида Исо тўғрисида ҳар хил гап–сўзлар ёйилган эди. Баъзилар: “У яхши одам”, десалар, бошқалар: “Йўқ, У халқни йўлдан оздиряпти”, дейишарди. 13 Бироқ яҳудийлардан қўрққанлари учун У ҳақда ҳеч ким очиқ гапирмас эди.
14 Байрамнинг ярми ўтганда, Исо Маъбадга кириб, таълим бера бошлади. 15 Уни эшитган яҳудийлар ҳайрон қолиб дейишди:
— Бу Одам ўқимаган бўлса, қаердан шунча нарсани билади?!
16 Исо уларга жавобан деди:
— Мен ўргатаётган таълимот Ўзимники эмас, балки Мени Юборганникидир. 17 Ким Худонинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимот Худоданми ёки Ўзимданми, билиб олади. 18 Ким ўз номидан гапирса, ўзига шуҳрат излайди. Ким уни юборганга шуҳрат изласа, ҳақиқатни сўзлайди, унинг дилида ҳийла бўлмайди. 19 Қонунни сизларга Мусо берди, шундай эмасми? Аммо бирортангиз қонунни бажармайсиз. Нега Мени ўлдирмоқчисизлар?
20 — Сени жин урибди! Ким Сени ўлдирмоқчи экан? — деди халойиқ. 21 Исо эса Ўз сўзида давом этди:
— Мен Шаббат куни битта мўъжиза қилганим учун ҳаммаларингиз ҳайрон қоляпсизлар. 22 Ўзларингиз эса, Мусонинг қонунига амал қилайлик деб, Шаббат куни ўғил болани суннат қиласизлар–ку! Аслида, суннат одати Мусодан эмас, Иброҳим давридан қолган. 23 Мусонинг қонуни бузилмасин деб, сизлар ҳатто Шаббат куни ҳам ўғил болани суннат қилсангизлар, нега Мендан ғазабланасизлар?! Шаббат куни одамни бутунлай соғайтирганим учунми?! 24 Юзаки ҳукм қилманглар, ҳукмингиз адолатли бўлсин.
Исонинг кимлиги ҳақида гумонлар
25 Баъзи Қуддусликлар шундай дейишарди:
— Йўлбошчиларимиз ўлдирмоқчи бўлган Одам шу эмасми? 26 Мана, У ҳамманинг олдида сўзлаяпти, Унга қарши ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Наҳотки йўлбошчиларимиз Уни Масиҳ деб тан олишган бўлса?! 27 Аммо бу Одамнинг қаерданлигини ҳаммамиз биламиз, Масиҳ келганда эса, Унинг қаерданлигини ҳеч ким билмайди.
28 Исо Маъбадда таълим берар экан, баланд овозда шундай деди:
— Ҳа, сизлар Менинг кимлигимни ҳам, қаерданлигимни ҳам биласизлар. Лекин Мен Ўзимча келганим йўқ. Мени Юборган бор, сизлар эса Уни танимайсизлар. У ҳақдир. 29 Мен Уни биламан, чунки Мен Унинг олдидан келганман, У Мени юборган.
30 Бу гапи учун Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Бироқ ҳеч ким Унга қўл теккизмади, чунки Унинг вақт–соати ҳали келмаган эди. 31 Шу билан бирга, халқ орасидаги кўп одамлар Унга имон келтирди. Улар:
— Масиҳ келса ҳам, барибир бунчалик кўп мўъжизали аломатлар кўрсата олмайди! — дейишарди.
Исони тутиб олмоқчилар
32 Одамлар Исо тўғрисида шундай деб пичирлашаётганини фарзийлар эшитиб қолишди. Шунда бош руҳонийлар билан фарзийлар Исони қўлга олиш учун Маъбад миршабларини юборишди.
33 Исо деди:
— Мен сизлар билан қисқа бир муддат бўлиб, яна Мени Юборганнинг олдига қайтиб бораман. 34 Сизлар Мени излайсизлар–у, лекин тополмайсизлар. Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар.
35 Буни эшитган яҳудийлар ўзаро шундай деб айтишарди:
— У қаерга бормоқчики, биз Уни топа олмасак? Балки У бошқа юртларда яшайдиган яҳудийлар орасига бормоқчидир? Ғайрияҳудийларга ҳам таълим бермоқчидир? 36 “Сизлар Мени излайсиз–у, лекин тополмайсизлар, Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар” деган гаплари билан нима айтмоқчи экан?
Ҳаётбахш сув ва Руҳ ҳақида
37 Чайла байрамининг охирги, улуғ кунида Исо туриб, баланд овозда хитоб қилди:
— Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. 38 Шунда Муқаддас битикларда айтилганидек, Менга ишонган одамнинг ичидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқиб чиқади.
39 Исо шундай деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди. Унга ишонганлар Руҳни қабул қилиб олишлари керак эди. Лекин Руҳ ҳануз берилмаган эди, чунки Исо ҳали улуғланмаган эди.
Исо туфайли халқ бўлинади
40 Оломон ичидан баъзилари бу сўзларни эшитиб шундай дедилар:
— Ҳақиқатан ҳам бу Одам биз кутган пайғамбар экан.
41 Бошқалари:
— Бу Масиҳ, — дейишса, яна бошқалари шундай дейишарди:
— Масиҳ Жалиладан келмайди–ку! 42 Муқаддас битикларда, Масиҳ Довуднинг уруғидан келиб чиқади, У Довуд яшаган Байтлаҳм қишлоғида туғилади, деб айтилмаганми?!
43 Шу тариқа Исо туфайли халқ иккига бўлинди. 44 Баъзилар Уни қўлга олмоқчи бўлишди, аммо ҳеч ким Унга қўл теккизмади.
45 Шу пайт Маъбад миршаблари бош руҳонийларнинг ва фарзийларнинг олдига қайтиб келишди.
— Нега Уни олиб келмадингизлар? — деб сўрашди улардан.
46 — Ҳеч ким ҳеч қачон бу Одамдай гапирмаган, — деди миршаблар.
47 — Мабодо У сизларни ҳам йўлдан урмадими? — дейишди фарзийлар. 48 — Бош руҳонийлар билан фарзийлар орасида Унга ишонган биронта одам ҳам йўқ! 49 Тавротни билмаган ўша қаланғи–қасанғилар эса шундоқ ҳам лаънат остида қолган!
50 Шунда фарзийлардан бири, илгари Исонинг олдига борган Никодим шундай савол берди:
51 — Қонунимизга кўра, наҳотки биз одамни эшитмай туриб, унинг айбини топмасдан уни ҳукм қила олсак?!
52 — Сен ҳам Жалиладан бўлсанг керак–а? Муқаддас битикларни ўрганиб чиқ, Жалиладан пайғамбар чиқмаслиги аниқ, — дейишди унга .
53 Шундан кейин ҳаммалари уй–уйларига тарқалиб кетдилар.