9–БОБ
Исо туғма кўрга шифо беради
1 Исо йўлда кетаётиб, бир туғма кўр одамни кўриб қолди. 2 Шогирдлари Исодан сўрадилар:
— Устоз, кимнинг гуноҳи унинг кўр бўлиб туғилишига сабабчи бўлди? Ўзиникими ёки ота–онасиникими?
3 Исо шундай жавоб берди:
— Бу одамнинг гуноҳи ҳам, ота–онасининг гуноҳи ҳам бунга сабаб бўлмаган. Худонинг ишлари унда намоён бўлиши учун у кўр туғилган. 4 Кун ёруғ экан, Мени Юборганнинг ишларини қилишимиз лозим. Ана тун келяпти, ўшанда ҳеч ким иш қила олмайди. 5 Мен оламда бор эканман, оламнинг нуридирман.
6 Исо буларни айтди–ю, ерга тупурди, тупукдан лой қилиб, кўрнинг кўзларига суртди. 7 Сўнг унга:
— Бориб, Силоам ҳовузида ювингин, — деди. (Силоам “юборилган” демакдир.)
Кўр одам бориб ювинди ва кўра оладиган бўлиб қайтди. 8 Шунда унинг қўшнилари ва илгари унинг садақа сўраганини кўрган одамлар:
— Бу ҳалиги тиланчилик қилиб ўтирган одам эмасми? — деб сўрашарди. 9 Баъзилар:
— Бу худди ўша, — десалар, бошқалар:
— Йўқ, ўшанга ўхшайди, холос, — дейишарди. Одамнинг ўзи эса:
— Ўша менман, — деб таъкидларди.
10 — Ундай бўлса, кўзларинг қандай очилди? — деб сўрадилар.
11 — Исо деган киши лой қилиб, кўзларимга суртди–ю, “Бориб, Силоам ҳовузида ювингин”, деди. Мен бориб ювиндим ва кўрадиган бўлиб қолдим, — деди шифо топган кўр.
12 — Ўша Одам қани? — деб сўрадилар.
— Билмайман, — деб жавоб берди у.
Фарзийлар соғайган кўрни сўроқ қилишади
13 Илгари кўр бўлган ўша одамни фарзийларнинг олдига келтиришди. 14-15 Фарзийлар ҳам бу одамдан кўзлари қандай очилганини сўрадилар.
— У кўзларимга лой суртди. Мен ювиндим–у, кўзларим кўрадиган бўлди, — деди ҳалиги одам.
Исо лой қилиб, кўрнинг кўзларини очган кун Шаббат куни эди. Шунинг учун 16 фарзийлардан баъзилари:
— Кўзларингни очган Одам Худодан эмас, чунки У Шаббат кунига риоя қилмаяпти , — дедилар. Бошқалари эса:
— Гуноҳкор одам бундай мўъжизали аломатларни қандай қила олади? — дейишди. Шундай қилиб, ораларида келишмовчилик пайдо бўлди.
17 Шунда фарзийлар кўр одамдан яна сўрадилар:
— У Киши ҳақида сен нима дейсан? У сенинг кўзларингни очди–ку!
— У пайғамбар, — деб жавоб берди кўр.
18 Бироқ яҳудийлар кўзлари очилган одамнинг ота–онасини чақиртирмагунча, унинг илгари кўр бўлганига ва кўзлари очилганига ишонмадилар. 19 Улар кўрнинг ота–онасига шундай савол бердилар:
— Кўр туғилган, деб айтган ўғлингиз шуми? Хўш, энди қандай қилиб унинг кўзлари кўряпти?
20 Ота–онаси жавоб беришди:
— Бу бизнинг ўғлимиз эканлигини биламиз. Унинг кўр туғилганини ҳам биламиз. 21 Лекин қандай қилиб кўзлари кўраётганини ва кўзларини ким очганини биз билмаймиз. У балоғатга етган, ўзидан сўранглар. Ўзи учун ўзи жавоб берсин.
22 Кўрнинг ота–онаси яҳудийлардан қўрққанлари учун шундай дедилар. Дин арбоблари бундан аввал, ким Исонинг Масиҳлигини тан олса, синагогадан четлаштирилсин, деб қарор қилган эдилар. 23 Ана шу сабабдан кўрнинг ота–онаси: “У балоғатга етган, ўзидан сўранглар”, деб айтишганди.
24 Шундай қилиб, илгари кўр бўлган одамни иккинчи марта чақириб, дейишди:
— Ростини айтаман, деб Худонинг номи билан қасам ич! Биз у Одамнинг гуноҳкорлигини биламиз.
25 Кўр шундай жавоб берди:
— У гуноҳкорми, йўқми, мен билмайман. Шуни биламанки, мен кўр эдим, энди эса кўзларим кўряпти.
26 — У сенга нима қилди? Кўзларингни қандай очди? — деб ундан сўрадилар.
27 — Сизларга айтиб бердим–ку, аммо сизлар қулоқ солмадингизлар! Нега буни яна эшитмоқчисизлар?! Наҳотки сизлар ҳам Унинг шогирдлари бўлмоқчисизлар?! — деди у одам. 28 Яҳудийлар эса уни ҳақоратлаб, дейишди:
— Сен ўзинг Унинг шогирдисан! Биз эса Мусонинг шогирдларимиз! 29 Мусога Худо гапирганини биламиз. Бу Киши–чи, Унинг қаерданлигини ҳам билмаймиз.
30 Кўзи очилган одам шундай жавоб берди:
— Ана шуниси жуда ажабланарли–да! Сизлар Унинг қаерданлигини билмайсизлар, У эса кўзларимни очди! 31 Гуноҳкорларга Худо қулоқ солмаслигини биламиз. Унинг иродасига амал қилган тақводорларга эса Худо қулоқ солади. 32 Туғма кўрнинг кўзларини бирор киши очгани ҳаётда эшитилмаган гап. 33 Агар у Киши Худодан бўлмаганда эди, ҳеч нарса қилолмасди.
34 Яҳудийлар бунга жавобан:
— Сен бутунлай гуноҳ ичида туғилгансан, энди бизга ақл ўргатяпсанми?! — дейишди–да, уни синагогадан ҳайдаб чиқаришди.
Қалби кўрлар
35 Ўша одамнинг ҳайдаб чиқарилганлигини Исо эшитди–ю, уни қидириб топди.
— Сен Инсон Ўғлига ишонасанми? — деб сўради ундан.
36 У одам эса Исога деди:
— Ҳазрат, У кимдирки, мен Унга ишонсам?
37 — Уни кўриб турибсан, У билан гаплашиб турибсан, — деди Исо. 38 Шунда у одам:
— Ишонаман, ё Раббий, — деди–да, Исога сажда қилди.
39 Исо:
— Кўрлар кўрсин, кўзи очиқлар эса кўр бўлсин деб, Мен бу дунёни ҳукм қилгани келганман, — деди.
40 Унинг атрофида баъзи фарзийлар турган эди. Улар бу гапни эшитгач:
— Наҳотки бизлар ҳам кўр бўлсак? — деб сўрашди. 41 Исо уларга деди:
— Агар кўр бўлганингизда, гуноҳда айбланмас эдингиз. Лекин сизлар “Кўзларимиз кўряпти” деганингиз учун гуноҳингиз ўз бўйнингизда қолади.