18–БОБ
Михо ва Дан қабиласи
1 Бу воқеалар содир бўлган даврда Исроилда шоҳ йўқ эди. Дан қабиласи Исроил қабилалари орасида ўзига улуш бўлиб тушган ерни ҳануз қўлга киритмагани сабабли истиқомат қилиш учун жой қидириб юрган эди. 2 Бир куни улар ўз қабиласининг жамики уруғлари орасидан бешта жангчини танлаб: “Боринглар, юртни синчиклаб текшириб чиқинглар”, — дея уларни Зорох ва Эштойўл шаҳарларидан жўнатиб юбордилар. Бу одамлар йўл юриб, Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолишди ва тунни ўша ерда ўтказишди. 3 Улар Михонинг уйида бўлганларида ёш левини шевасидан таниб қолишди–да, унинг олдига бориб:
— Бу ерга қандай қилиб келиб қолдинг? Бу ерда нима қилиб юрибсан? — деб сўрашди.
4 У жавоб бериб: “Михо мени ишга олди, руҳоний қилиб тайинлади”, — деди. Михо унга қилган ҳамма яхшиликларини айтиб берди.
5 Шунда улар левига:
— Худога илтижо қилиб, ишимиз ўнгидан келиш–келмаслигини билиб бер, — дедилар.
6 — Ҳеч нарсадан хавотирланманглар. Эгамизнинг Ўзи сизларга бу ишда мададкордир, — деди руҳоний.
7 Бешала одам йўлга равона бўлди. Улар Лайиш шаҳрига келиб, у ерда Сидон аҳолиси каби мулойим, хотиржам ва тинч–тотув яшаётган одамларни кўришди. Бундан ташқари, атрофдаги халқлардан биронтаси ўша халққа хавф солмаган, юртига тажовуз қилмаганди. Улар Сидондан анча узоқда бўлиб, атрофдаги шаҳарлар билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эдилар. 8 Бешала одам Зорох билан Эштойўлга — ўз уруғ–аймоқларининг олдига қайтиб боришди.
— Бизга қандай хабар олиб келдингизлар? — деб сўради улардан қариндош–уруғлари.
9 Улар шундай жавоб беришди:
— Келинглар, Лайишга ҳужум қилайлик! Биз кўрган юрт ниҳоятда яхши экан. Нимага қаққайиб турибсизлар?! Бўлинглар, ўша ерга бориб юртни қўлга киритайлик. 10 У ерга борганларингизда, хотиржам яшаётган одамларга дуч келасизлар. Барча нарсага мўл ва кенг бу ерни Худо чиндан ҳам қўлингизга беряпти.
11 Дан қабиласининг олти юзта одами жанг аслаҳалари билан қуролланиб, Зорох билан Эштойўлдан сафарга отланишди. 12 Улар йўл юриб, ўз қароргоҳини Яҳудодаги Хират–Йўрим шаҳрининг ғарб томонида қуришди. Шунинг учун ўша жой бугунга қадар Дан қароргоҳи деб аталади.
13 У ердан улар Эфрайим қирлари томон йўл олиб, Михонинг уйига яқинлашиб қолишди.
14 Шунда юртни, аниқроғи, Лайиш шаҳрининг атрофларини кўриб чиққан бешта одам биродарларига дейишди: “Бу хонадонларнинг бирида руҳонийлар либоси , хонаки санамлар ва бут борлигидан хабарларингиз борми? Нима қилишимиз кераклигини яхши ўйлаб кўринглар.” 15 Улар ёш леви турадиган Михонинг уйига бориб, левидан ҳол–аҳвол сўрадилар. 16 Олти юзта қуролланган Дан қўшини дарвозанинг ёнида турган эди. 17 Айғоқчилик қилган бешта одам тўппа–тўғри ичкарига бостириб кириб, руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва кумуш билан қопланган бутни олмоқчи бўлдилар. Леви эса қуролланган олти юзта одам билан дарвоза ёнида қолган эди. 18 Айғоқчилар Михонинг уйига кириб, руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва бутни олганларини кўрган леви уларга:
— Бу нима қилганларингиз? — деди.
19 — Жим бўл! — деб дўқ қилди улар. — Овозингни ўчириб биз билан юр. Бизга маслаҳатчи ва руҳоний бўл. Ўзинг ўйлаб кўр, сен биттагина хонадонга руҳоний бўлганинг яхшими ёки Исроилнинг бутун бир қабиласигами?
20 Руҳонийга бу таклиф маъқул келди. У руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва кумуш билан қопланган бутни олиб, Дан одамлари билан кетди.
21 Дан одамлари бола–чақаларини, чорваю мол–мулкини олдинга ўтказиб, сафарларини давом эттиришди. 22 Улар Михонинг уйидан анча узоқлашиб қолганларида, Михо қўни–қўшниларини тўплади–да, Дан одамларининг кетидан қувиб кетди. 23 Сўнг овози борича бақириб, Дан одамларини чақирди. Улар эса орқага ўгирилиб Михога:
— Тинчликми?! Шунча одамни етаклаб келибсан?! — дедилар.
24 — Сизлар мен ясаттирган худолар билан руҳонийимни олиб кетиб, мени шип–шийдам қилдингиз–ку. Яна: “Тинчликми?” деганингиз нимаси?! — дея жавоб берди Михо.
25 — Овозингни ўчир, — деди унга Дан одамлари. — Бўлмаса, қони қайнаган биродарларимиз жағингни эзиб, ўзингни ҳам, уйингдагиларни ҳам йўқ қилиб юборишади.
26 Дан одамлари йўлдан қолмадилар. Михо эса уларга бас келолмаслигини кўриб, уйига қайтиб кетди.
27 Дан қабиласи Михо ясаттирган нарсаларни ва унинг хизматида бўлган руҳонийни Лайишга олиб бордилар. Улар Лайишда тинч ва хотиржам яшаётган одамларни қиличдан ўтказиб, шаҳарга ўт қўйдилар. 28 Лайиш аҳолисига нажот берадиган ҳеч ким йўқ эди, чунки Лайиш Сидондан жуда узоқда бўлиб, яқин атрофидаги шаҳарлар билан эса ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эди. Лайиш Байт–Рехоб шаҳри билан бир водийда жойлашган эди. Дан қабиласи шаҳарни тиклаб, у ерда ўрнашиб олди. 29 Шаҳарни эса ота–бобоси Ёқуб ўғли Даннинг номи билан атади. Дан шаҳрининг эски номи Лайиш эди. 30 Дан қабиласи ўзи учун Миходан тортиб олган, кумуш билан қопланган бутни ўрнатди. Гершом ўғли Йўнатан эса уларга руҳоний бўлди. Йўнатан Мусонинг набираси эди. Исроил халқи сургун бўлгунига қадар , Йўнатаннинг бутун насли ҳам Дан қабиласига руҳонийлик қилди. 31 Ўша даврда Худонинг уйи Шилў шаҳрида жойлашган эди, аммо Дан қабиласи у ерга бормай, Михо ясаттирган бутга сажда қилиб келди.