12–БОБ
Руҳонийлар ва левилар рўйхати
1 Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёшуа билан бирга сургундан қайтиб келган руҳонийлар ҳамда левилар қуйидагилардир:

Руҳонийлар:

Сараё, Еремиё, Эзра,
2 Эмориё, Маллух, Хаттуш,
3 Шаханиё, Рахум, Миромўт,
4 Иддо, Гинатон , Абиё,
5 Минёмин, Мўвадиё , Билдах,
6 Шамаё, Йўхарив, Ёдаё,
7 Саллу, Омоқ, Хилқиё, Ёдаё.

Булар Ёшуа давридаги руҳонийларнинг ва руҳоний ҳамкорларининг етакчилари эдилар.

8 Левилар:

Ешува, Биннуй, Кадмил, Шаравиё, Яҳудо ва Маттаниё.

Маттаниё ва унинг ҳамкорлари шукрона мадҳиясини куйлайдиганлар учун масъул эдилар. 9 Бобуҳё, Унно ва уларнинг ҳамкорлари мадҳиянинг жўр бўлиб айтилиши учун масъул эдилар.
Олий руҳоний Ёшуанинг авлодлари
10 Ёшуа — Йўйиқимнинг отаси, Йўйиқим — Элиашабнинг отаси, Элиашаб — Йўхадахнинг отаси, 11 Йўхадах — Йўханоннинг отаси, Йўханон Ёддуванинг отаси эди.
Руҳоний уруғбошилари
12 Олий руҳоний Йўйиқим даврида қуйидаги руҳонийлар уруғбошилар эдилар:

Сараё уруғидан — Мориё.
Еремиё уруғидан — Ханониё.
13 Эзра уруғидан — Машуллом.
Эмориё уруғидан — Ёҳуханон.
14 Маллух уруғидан — Йўнатан.
Шаханиё уруғидан — Юсуф.
15 Харим уруғидан — Адна.
Миромўт уруғидан — Халкай.
16 Иддо уруғидан — Закариё.
Гинатон уруғидан — Машуллом.
17 Абиё уруғидан — Зикри.
Минёмин уруғидан ҳам бир уруғбоши бор эди.
Мўвадиё уруғидан — Пилтай.
18 Билдах уруғидан — Шаммува.
Шамаё уруғидан — Йўнатан.
19 Йўхарив уруғидан — Маттанай.
Ёдаё уруғидан — Уззи.
20 Саллу уруғидан — Каллой.
Омоқ уруғидан — Ибир.
21 Хилқиё уруғидан — Хашавиё.
Ёдаё уруғидан — Натанил.
Левилар уруғбошилари
22 Олий руҳонийлар Элиашаб, Йўхадах, Йўханон ва Ёддува даврларида левилар рўйхатда ўз уруғбошилари номи билан қайд этилганлар. Форс шоҳи Доро ҳукмронлиги даврида эса рўйхатга олишнинг бундай усули руҳонийларга нисбатан қўлланилган эди. 23 Олий руҳоний Элиашаб невараси Йўханон давригача “Тарих китоби”даги рўйхатларда левилар ўз уруғбошилари номлари бўйича ёзилганлар.
24-25 Қуйидагилар левиларнинг уруғбошилари эдилар:

Хашавиё, Шаравиё, Ешува, Биннуй, Кадмил ва уларнинг ҳамкорлари Маттаниё, Бобуҳё ва Ободиё. Худонинг одами Довуд берган фармонга кўра, улар Худога ҳамду сано ва шукрона айтаётганларида, икки гуруҳга бўлиниб, бир–бирларига рўпарама–рўпара туриб, куйлар эдилар.
Машуллом, Талмўн ва Оққув Маъбад дарвозабонлари эдилар. Улар Эгамизнинг уйи дарвозалари ёнидаги омборхоналарни қўриқлар эдилар.

26 Бу одамлар олий руҳоний Йўйиқим, ҳоким Нахимиё, руҳоний ҳамда тафсирчи Эзранинг замондошлари эдилар. Олий руҳоний Йўйиқим — Ёшуанинг ўғли, Ёҳузадахнинг набираси эди.
Нахимиё шаҳар деворини Худога бағишлайди
27 Қуддуснинг янги девори Худога бағишланаётганда Яҳудо юртидаги ҳамма левилар чақирилди. Улар хурсандчилик пайтида шукрона қўшиқлар куйлаб, зил, арфа, чанг чалиб, маросимда иштирок этишлари керак эдилар. 28-29 Леви қўшиқчилари Қуддус атрофидаги қишлоқлардан йиғилиб келдилар. Қуддус атрофидаги ўша қишлоқларни левилар ўзлари учун қурган эдилар. Натуфо, Байт–Гилгал, Гебо ва Озмобит шаҳарларининг атрофидаги қишлоқларда яшайдиган левилар ҳам йиғилиб келдилар. 30 Руҳонийлар ва левилар ўзларини покладилар, сўнгра халқни, Қуддус дарвозаларини ва деворини покладилар.
31 Кейин мен Яҳудо йўлбошчиларини девор устига чиқардим. Худога шукрона айтадиган иккита катта гуруҳ қўшиқчиларни тайинладим. Қўшиқчиларнинг бир гуруҳи девор устида жанубга — Гўнг дарвозаси томонга тантана билан юрди. 32 Ҳўшайё Яҳудо йўлбошчиларининг ярмини эргаштириб, биринчи гуруҳ қўшиқчиларнинг орқасидан борди. 33-35 Уларнинг орқасидан эса қуйидаги руҳонийлар карнайлар чалиб бордилар: Озариё, Эзра, Машуллом, Яҳудо, Бенямин, Шамаё ва Еремиё. Уларнинг кетидан Йўнатан ўғли Закариё борди. Закариёнинг насабномаси қуйидагича эди: Йўнатан — Шамаёнинг ўғли, Шамаё — Маттаниёнинг ўғли, Маттаниё — Михиёнинг ўғли, Михиё — Заккурнинг ўғли, Заккур Осаф наслидан эди. 36 Закариёнинг ёнида унинг ҳамкорлари — Шамаё, Озариёл, Милалай, Жилалай, Май, Натанил, Яҳудо, Хонинни бор эдилар. Улар Худонинг одами шоҳ Довуднинг кўрсатмасига биноан мусиқа асбобларини кўтариб борардилар. Тафсирчи Эзра биринчи гуруҳ қўшиқчиларининг орқасидан бораётганларни бошлаб борди. 37 Улар Булоқ дарвозасидан Довуд қалъасига олиб борадиган зинапоя орқали тўғрига юрдилар. Довуднинг саройидан ўтиб, шарқ томондаги Сув дарвозасига кетдилар.
38 Худога шукрона айтаётган иккинчи гуруҳ қўшиқчилар деворнинг устида шимол томонга кетдилар. Мен Яҳудо йўлбошчиларининг ярмини бошлаб, иккинчи гуруҳ қўшиқчиларнинг ортидан кетдим. Биз Тандир дарвозасидан, Кенг деворидан, 39 Эфрайим дарвозасидан, Яшоно дарвозасидан , Балиқ дарвозасидан, Ханонил минорасидан, Юз минорасидан ва Қўй дарвозасидан ўтдик. Ниҳоят, Қўриқчи дарвозаси ёнидаги манзилга етиб бордик. 40 Шундай қилиб, Худога шукрона айтган иккала гуруҳ Худонинг уйи олдида тўхтади.
Ёнимдаги йўлбошчилар билан бирга, 41 қуйидаги руҳонийлар ҳам карнай чалиб, иккинчи гуруҳ қўшиқчилар ортидан юрдилар: Элияқим, Масиё, Минёмин, Михиё, Элийўнай, Закариё ва Ханониё. 42 Уларнинг кетидан Масиё, Шамаё, Элазар, Уззи, Ёҳуханон, Малкиё, Элам ва Эйзар боргандилар. Қўшиқчилар ўзларининг йўлбошчиси Йизрахиё бошчилигида куйлагандилар.
43 Ўша куни халқ кўп қурбонликлар келтириб, хурсандчилик қилишди, чунки Худо уларга кўп шод–хуррамлик ато қилган эди. Аёллар ва болалар ҳам хурсанд эдилар. Қуддусдаги шодлик садолари узоқлардан эшитилиб турарди.
Маъбаддаги хизматчилар учун назр ва ушрлар
44 Ўша куни Маъбаддаги омборхоналар устидан одамлар тайинланди. Омборхоналарда ҳадялар, биринчи ҳосилдан келтирилган назрлар ва ушрлар сақланар эди. Тайинланган одамлар, қонунга кўра, шаҳарлар атрофидаги далалардан руҳонийлар ва левилар учун ушрларни йиғиб, омборхоналарга олиб келишлари керак эди. Чунки Яҳудо халқи руҳонийлар ва левиларнинг хизматини қадрлар эди. 45 Руҳонийлар, левилар поклаш маросимларини ва Худо тайин этган бошқа маросимларни бажарар эдилар. Қўшиқчилар ва дарвозабонлар ҳам, улар қаторида, шоҳ Довуд ва унинг ўғли Сулаймондан қолган фармонга мувофиқ, Маъбадда хизмат қилар эдилар. 46 Дарвоқе, қўшиқчиларга бошловчи тайинлаб, Худога ҳамду сано ва шукроналар айтиш одати азалдан — Довуд ва Осиф давридан бошланган эди. 47 Зарубабел даврида ҳам, Нахимиё даврида ҳам бутун Исроил халқи қўшиқчилар ва Маъбад дарвозабонлари учун кундалик улушларни берарди. Улар левилар учун ҳам улуш ажратишарди, левилар эса руҳонийларнинг улушини ажратиб беришар эди.