22–БОБ
Исони ўлдириш режаси
1 Хамиртурушсиз нон байрамига яқин қолган эди. Бу байрам Фисиҳ деб аталарди. 2 Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони яширинча ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар, чунки улар халқдан қўрқардилар. 3 Шунда ўн икки ҳаворийдан бири — Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди. 4 Яҳудо бош руҳонийларнинг ва Маъбад миршаббошиларининг олдига бориб, Исони қандай тутиб бериш тўғрисида улар билан гаплашди. 5 Улар жуда хурсанд бўлиб, Яҳудога пул берадиган бўлдилар. 6 Яҳудо рози бўлди ва Исони халқдан яширинча уларнинг қўлига тутиб бериш учун қулай фурсатни кута бошлади.
Қутлуғ кеча ва Исога хиёнат
7 Хамиртурушсиз нон байрами келди. Шу куни Фисиҳ қўзиси қурбонлик қилинар эди. 8 Исо Бутрус билан Юҳаннони юбораётиб шундай деди:
— Боринглар, биз учун Фисиҳ таомини тайёрланглар.
9 Улар Исодан сўрадилар:
— Байрам таомини қаерда тайёрлашимизни хоҳлайсиз?
10 Исо уларга деди:
— Қуддусга киришларингиз биланоқ, кўзада сув кўтариб кетаётган бир одамни учратасизлар. Ўша одамга эргашиб, у кирадиган уйга киринглар. 11 Хонадон эгасига шундай деб айтинглар: “Устозимиз шогирдлари билан Фисиҳ таомини емоқчилар. У сиздан: «Бизга тайёрлаб қўйилган меҳмонхона қаерда?» деб сўраб юбордилар.” 12 Уй эгаси сизларга жиҳозланган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.
13 Шогирдлар кетдилар. Ҳамма нарса худди Исо айтгандай рўй берди. Улар Фисиҳ таомини тайёрладилар.
14 Зиёфат вақти бўлди. Исо билан ҳаворийлари дастурхон атрофига ёнбошлашди. 15 Исо уларга деди:
— Мен азоб чекмасимдан аввал бу Фисиҳ таомини сизлар билан бирга ейишни жуда ҳам орзу қилгандим. 16 Сизларга айтай: биз Худонинг Шоҳлигида ҳақиқий Фисиҳ таомини емагунимизча, Мен бу таомдан бошқа емайман.
17 Кейин Исо шароб қуйилган косани олиб, шукрона дуосини айтиб деди:
— Буни олинглар, ўзаро бўлишинглар. 18 Сизларга айтай: Худонинг Шоҳлиги келмагунча, Мен узум неъматидан бошқа ичмайман.
19 Сўнгра нонни олди, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бериб деди:
— Бу нон Менинг танамни билдиради. Танам сизлар учун фидо бўлади. Биргаликда нон синдириб еганингизда Мени хотирланглар.
20 Овқатланиб бўлганларидан кейин, Исо яна шароб қуйилган косани олиб, шундай деди:
— Бу коса Худонинг янги аҳдини билдиради. Бу аҳд сизлар учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради. 21 Ана, қаранг! Менга хиёнат қиладиган одам Мен билан бир дастурхонда ўтирибди. 22 Ҳа, Худо режа қилгандай, Инсон Ўғли жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой!
23 Шунда улар бир–бирларидан:
— Орамизда бундай ишга қўл урадиган ким экан? — деб сўрай бошладилар.
Энг катта ким?
24 Шогирдлар орасида: “Қайси биримиз энг катта ҳисобланишимиз керак?” деган баҳс бўлди.
25 Исо уларга деди: “Бутпарастларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар. Эл бошлиқлари ўзларини олийҳиммат деб атайдилар. 26 Сизлар эса бундай бўлманглар. Аксинча, орангизда ким катта бўлса, ўзини энг кичикдай тутсин. Ким бошлиқ бўлса, хизматкордай бўлсин. 27 Хўш, ким катта? Дастурхон атрофида ўтирганми ёки унга хизмат қилаётганми? Дастурхон атрофида ўтирган эмасми?! Мен эса орангизда хизматкордайман.
28 Оғир кунларимда ёнимда бўлдингизлар. 29 Шунинг учун осмондаги Отам Менга инъом қилган Шоҳликни Мен сизларга инъом қиляпман. 30 Сизлар Менинг Шоҳлигимда дастурхоним атрофида ўтириб еб–ичасизлар, тахтларда ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласига ҳукмронлик қиласизлар.”
Исо Бутруснинг тониши тўғрисида башорат қилади
31 Исо деди:
— Шимўн , Шимўн! Мана, буғдойни ғалвирдан ўтказишгандай, шайтон сизларни синовдан ўтказишга изн талаб қилди . 32 Бироқ имондан тоймасин деб, Мен сен учун ибодат қилдим. Сен тавба қилиб, Менга қайтганингдан кейин, биродарларингни имонда мустаҳкамла.
33 Шимўн Исога жавобан деди:
— Ҳазрат! Мен Сиз билан зиндонга ҳам, ўлимга ҳам боришга тайёрман!
34 Исо эса деди:
— Эҳ Бутрус! Сенга шуни айтай: бугун хўроз қичқирмасдан олдин сен уч марта Мени танимаслигингни айтасан.
Ҳамён, тўрва, қилич
35 Исо шогирдларига деди:
— Мен сизларни ҳамёнсиз, тўрвасиз, чориқсиз юборганимда , бирон нарсада камчилигингиз бормиди?
— Ҳеч нарсада! — жавоб берди улар. 36 Исо уларга шундай деди:
— Энди эса кимнинг ҳамёни ёки тўрваси бўлса, олсин. Кимда қилич йўқ бўлса, чопонини сотиб, қилич харид қилсин. 37 Сизларга айтай: “У гуноҳкорлар қаторида саналди” , — деб Мен ҳақимда айтилган башорат бажо бўлиши керак. Ҳа, Мен ҳақимда ёзилган бу сўз бажо бўляпти.
38 Шогирдлар:
— Ҳазрат, қаранг, мана бу ерда иккита қилич бор экан! — дедилар.
— Бўлди, бас қилинглар! — деди Исо.
Исо Зайтун тоғида ибодат қилади
39 Исо шаҳардан чиқиб, одатдагидай Зайтун тоғига йўл олди. Шогирдлари ҳам Унинг орқасидан кетдилар. 40 Исо ўша жойга етиб келгандан кейин, шогирдларига:
— Васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар , — деди. 41 Ўзи улардан бир тош отар масофача нари борди–да, тиз чўкиб ибодат қилди:
42 — Эй Ота! Қанийди, бу азоб косасини Мендан узоқлаштирсанг! Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
43 Шу орада осмондан бир фаришта Исога зоҳир бўлиб, Унга куч ато қилди. 44 Исо оғир изтироб ичида жон–жаҳди билан ибодат қилди. Ундан оққан тер эса ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди .
45 Исо ибодатни тугатиб, шогирдлари ёнига келди. Уларнинг ухлаб ётганини кўрди. Шогирдлар қайғудан ҳолдан тойган эдилар. 46 Исо уларга:
— Нега ухлаб ётибсизлар? Қани, туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар, — деди.
Исо ҳибсга олинади
47 Исо ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, оломон келиб қолди. Оломонни ўн икки шогирддан бири — Яҳудо бошлаб келганди. Яҳудо Исони ўпмоқчи бўлиб, Унга яқинлашди . 48 Исо эса унга деди:
— Яҳудо, сен Инсон Ўғлига биргина ўпич билан хиёнат қиляпсанми?!
49 Исонинг ёнидагилар воқеа қаёққа йўналаётганини пайқаб:
— Ҳазрат, қилични ишга солайликми? — дейишди. 50 Улардан бири эса олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, унинг ўнг қулоғини кесиб ташлади. 51 Шунда Исо:
— Қўйинглар, бас! — деди–да, хизматкорнинг қулоғига қўл теккизиб унга шифо берди. 52 Сўнг Уни қўлга олишга келган бош руҳонийлар, Маъбад миршаббошилари ва йўлбошчиларга деди:
— Мен қароқчимидим, Мени олиб кетгани қиличу таёқлар билан келибсизлар?! 53 Сизлар билан ҳар куни Маъбадда бирга эдим, Менга қўл теккизмадингизлар. Аммо энди замон сизники, зулмат ҳукмронлиги келди!
Бутрус Исодан тонади
54 Исони ушлаб, олий руҳонийнинг уйига олиб кетдилар. Бутрус эса масофа сақлаб уларга эргашиб борди. 55 Олий руҳонийнинг ҳовлиси ўртасида гулхан ёқишди. Бутрус гулхан атрофида ўтирган одамларнинг ёнига бориб ўтирди. 56 Бир чўри қиз гулхан ёнида ўтирган Бутрусни кўрди. У Бутрусга тикилиб қаради–да:
— Бу одам ҳам У билан бирга эди! — деди.
57 Лекин Бутрус инкор этиб:
— Эй синглим, мен Уни танимайман! — деди.
58 Бир оздан кейин бошқа бир одам Бутрусни кўриб:
— Сен ҳам улардан бирисан–ку! — деди. Лекин Бутрус унга ҳам:
— Йўғ–э, мен улардан эмасман! — деди.
59 Орадан бир соатлар ўтгандан кейин яна кимдир:
— Ҳақиқатан ҳам, манави одам У билан бирга бўлган. Ахир, у ҳам Жалилалик–ку! — деб туриб олди.
60 — Менга қара, нима тўғрисида гапиряпсан, тушунмаяпман, — деб эътироз билдирди Бутрус.
У гапини тугатмасданоқ, хўроз қичқирди. 61 Раббимиз Исо ўгирилиб, Бутрусга қаради. Шунда Бутрус Раббимизнинг: “Бугун хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган гапини эслади. 62 Бутрус ҳовлидан чиқиб, аччиқ–аччиқ йиғлади.
63 Исони қўриқлаган одамлар Уни ҳақоратлаб калтакладилар. 64 Улар Исонинг кўзларини боғлаб қўйиб:
— Пайғамбар, қани, топ–чи, Сени ким урди экан? — дердилар. 65 Исога яна кўп ҳақоратли сўзлар айтдилар.
Исо Олий кенгаш олдида
66 Тонг отганда Олий кенгаш аъзолари — бош руҳонийлар ва тафсирчилар йиғилдилар. Исони уларнинг олдига олиб келишди.
67 — Бизга айт–чи, Сен Масиҳмисан? — деб сўрадилар. Исо шундай жавоб берди:
— Агар сизларга айтсам, Менга ишонмайсизлар. 68 Агар сизларга савол берсам, жавоб бермайсизлар . 69 Бироқ бундан буён Инсон Ўғли Қодир Худонинг ўнг томонида ўтиради .
70 Шунда ҳамма бирданига:
— Бундан чиқди, Сен Худонинг Ўғли экансан–да? — деб сўрадилар.
— Ўзларингиз Менинг кимлигимни айтдингизлар, — деди уларга Исо. 71 Шунда улар:
— Бошқа гувоҳга эҳтиёж қолмади! Ўз оғзидан ўзимиз эшитдик, ахир! — дейишди.