12–БОБ
Туққан аёл ва аждарҳо
1 Осмонда ажойиб бир аломат рўй берди: қуёшга бурканган бир аёл пайдо бўлди. Унинг оёқлари остида ой ва бошида ўн икки юлдузли тож бор эди. 2 Аёл ҳомиладор бўлиб, уни тўлғоқ тутар, дард билан бақирар эди.
3 Сўнгра осмонда бошқа бир аломат кўринди: етти бошли, ўнта шохли улкан қизил аждарҳо пайдо бўлди. Унинг ҳар бир бошида биттадан тожи бор эди. 4 У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бир қисмини судраб, ерга улоқтирди. Аждарҳо тўлғоқ тутган аёлнинг олдига туриб олди. Чақалоқ туғилиши биланоқ аждарҳо уни ютиб юбормоқчи эди. 5 Аёл ўғил кўрди. Келажакда барча халқларни темир хивчин билан бошқарадиган бу ўғлон дарҳол олиб кетилди. У Худонинг ҳузурига, тахтга келтирилди. 6 Аёл эса чўлга қочиб борди. У ерда 1260 кун давомида аёлга ғамхўрлик қилишсин деб, Худо махсус жой ҳозирлаб қўйган эди.
7 Шундан кейин самода жанг бошланди. Микойил ва унинг фаришталари аждарҳога қарши чиқишди. Аждарҳо ҳам ўзининг фаришталари билан Микойилга қарши жанг қилди. 8 Аммо аждарҳо талафот кўрди. Унга ва унинг фаришталарига энди самода жой йўқ эди. 9 Улкан аждарҳо ерга улоқтирилди. Бутун дунёни алдаган бу алмисоқ илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди.
10 Шунда мен самодан баланд овозда айтилган бу сўзларни эшитдим:
“Худойимиз нажоту қудратини аён қилди,
Мана, Унинг Шоҳлиги келди.
Худонинг Масиҳи ҳокимияти ўрнатилди.
Ахир, биродарларимизнинг туҳматчиси ерга улоқтирилди,
Ҳа, Худойимиз ҳузурида кеча–кундуз
Уларга туҳмат қилаётган иблис пастга отилди.
11 Улар Қўзининг қони туфайли,
Ўзларининг шаҳодат сўзи туфайли иблисни енгдилар.
Ҳатто ўлим хавфи остида бўлганларида жонларини аямадилар.
12 Эй осмону фалак, хурсанд бўл!
Унда яшовчилар, шодланинг!
Аммо, эй еру денгиз, сизнинг ҳолингизга вой!
Зеро, иблис олдингизга тушди.
Вақти оз қолганини билиб, у қаҳру ғазабга минди.”
13 Аждарҳо ўзининг ер юзига улоқтирилганини англагач, ўғил бола туққан аёлни таъқиб қила бошлади. 14 Аёл ўша илондан қоча олиши учун унга катта бургутнинг икки қаноти берилди. У саҳрога — уч ярим йил давомида унга ғамхўрлик қилинадиган жойга қочиб бориши керак эди. 15 Илон эса, уни сел оқизиб кетсин деб, оғзини очди–да, аёлнинг кетидан дарёдай сув оқизди. 16 Аммо ер аёлга ёрдам берди. Ер даҳанини очиб, аждарҳо оқизган дарёни ютиб юборди. 17 Аждарҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди. Аёлнинг фарзандлари — Худонинг амрига итоат қилган ва Исонинг шаҳодатига содиқ қолган одамлардир.