27–БОБ
Эгамизга келтириладиган инъомлар тўғрисидаги қонун
1 Эгамиз Мусо орқали 2 Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: агар бирортангиз онт ичиб, Эгамизга бирор одамни бағишлаган бўлсангиз, онтингизни адо этиш учун қуйидаги қийматни тўланг:

3 20 дан 60 ёшгача бўлган эркак учун 50 бўлак кумуш ,
4 20 дан 60 ёшгача бўлган аёл учун 30 бўлак кумуш ,
5 5 дан 20 ёшгача бўлган ўғил бола учун 20 бўлак кумуш ,
5 дан 20 ёшгача бўлган қиз бола учун 10 бўлак кумуш ,
6 1 ойликдан 5 ёшгача бўлган ўғил бола учун 5 бўлак кумуш ,
1 ойликдан 5 ёшгача бўлган қиз бола учун 3 бўлак кумуш ,
7 60 ва ундан юқори ёшдаги эркак учун 15 бўлак кумуш ,
60 ва ундан юқори ёшдаги аёл учун 10 бўлак кумуш.

8 Агар онт ичган одам ночорлигидан белгиланган қийматни тўлай олмаса, у Эгамизга бағишлаган одамини руҳонийнинг олдига олиб келсин. Руҳоний онт ичган одамнинг аҳволига яраша қийматни белгиласин.
9 Агар сиз онт ичиб, қурбонлик қилишга ярайдиган жониворни Эгамизга бағишлаган бўлсангиз, Эгамизга аталган бу жонивор муқаддас ҳисоблансин. 10 Бундай жониворни бошқасига алмаштириб бўлмайди. Яхшисини ёмонига ёки ёмонини яхшисига айирбошламанг. Жониворнинг бирини бошқасига алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин. 11 Агар Эгамизга қурбонлик қилишга ярамайдиган, ҳаром ҳайвонни атаган бўлсангиз, ўша ҳайвонни руҳоний олдига олиб келинг. 12 Руҳоний ҳайвоннинг яхши ёки ёмон аҳволига қараб баҳосини белгиласин ва унинг қиймати руҳоний белгилагандай бўлсин. 13 Борди–ю, сиз атаган ҳайвонингизни қайтариб олмоқчи бўлсангиз, руҳоний томонидан белгиланган қиймат устига ўша қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб беринг.
14 Агар одам Эгамизга ўз уйини бағишласа, руҳоний уйни баҳоласин, уйнинг яхши ёки ёмон аҳволига қараб қийматини белгиласин ва унинг қиймати руҳоний белгилагандай бўлсин. 15 Мабодо уйни бағишлаган одам уйини қайтариб олмоқчи бўлса, у руҳоний белгилаган қиймат устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Шунда уй яна уники бўлади.
16 Агар одам мерос қилиб олган ерини Эгамизга бағишламоқчи бўлса, ернинг қиймати у ерга экиладиган уруғнинг миқдорига кўра белгилансин. Ўн сават уруғлик арпанинг баҳоси эллик бўлак кумуш бўлсин. 17 Агар дала Қутлуғ йили бағишланган бўлса, даланинг қиймати белгиланган баҳода қолсин. 18 Борди–ю, дала Қутлуғ йилдан кейин бағишланган бўлса, руҳоний даланинг қийматини кейинги Қутлуғ йилгача қолган йилларнинг сонига кўра, белгиласин. Даланинг асл қиймати камайтирилсин. 19 Далани бағишлаган одам даласини қайтариб олмоқчи бўлса, у белгиланган қиймат устига дала қийматининг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Шунда дала яна уники бўлади. 20 Борди–ю, у даласини қайтариб сотиб олмаса ва дала бошқа бировга сотилган бўлса, даланинг эгаси ўз даласини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинсин. 21 Кейинги Қутлуғ йил келганда бу дала Эгамизга тамомила бағишланган бўлиб, муқаддас ҳисобланади. Дала руҳонийларга қарашли бўлади.
22 Агар бирор одам сотиб олган, яъни мерос бўлиб қолмаган даласини Эгамизга бағишласа, 23 руҳоний даланинг қийматини Қутлуғ йилгача қолган йиллар сони асосида белгиласин. У одам руҳоний белгилаган қийматни ўша куниёқ Эгамизга эҳсон сифатида келтирсин. 24 Қутлуғ йил эса дала меросхўрга — кимдан сотиб олинган бўлса, ўша одамга қайтариб берилсин. 25 Ҳар қандай нарсанинг қийматини белгилашда Муқаддас чодирда ишлатиладиган кумуш бирлиги асос қилиб олинсин. Ҳар бир кумуш бўлагининг оғирлиги 2,5 мисқол бўлсин.
26 Молу қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Эгамизга бағишламанг, улар шусиз ҳам Эгамизга тегишлидир. 27 Ҳаром ҳайвоннинг тўнғич боласини қайтариб сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун белгиланган қийматни тўлаб, бунинг устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Агар уни қайтариб сотиб олмасангиз, руҳоний уни бошқа бировга белгилаган қийматга сотиб юбориши мумкин.
28 Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай одамни, жонивор ёки мерос қилиб олинган ерни қайтариб сотиб олиш ёки сотиб юбориш мумкин эмас. Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай нарса Эгамизга абадий тегишли ҳисобланади. 29 Ҳатто Эгамизга тамомила бағишланган одамни ҳам қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас. Уни ўлдиришингиз лозим.
30 Ер ҳосилидан ва дарахт меваларидан олинган ушр ҳам Эгамизникидир. Булар Эгамиз учун муқаддасдир. 31 Агар бирортаси ушрини қайтариб сотиб олмоқчи бўлса, ушрнинг қиймати устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. 32 Пода ва сурувингиздан олинган ушрни — саналган ҳар ўнинчи жониворни Эгамизга бағишланг. 33 Ушр қилиб олинган жониворни танламанг, уни яхшиси ёки ёмонига алмаштирманг. Агар алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин, уларни қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас.

34 Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига Синай тоғида берган амрлар шулардан иборат эди.