7–БОБ
Сулаймоннинг саройи
1 Сулаймон ўзига ҳам сарой қурди. У ўз саройини ўн уч йилда қуриб битказди.
2 У дастлаб саройдаги “Лубнон ўрмони” деган уйни қурди. Уйнинг узунлиги 100 тирсак , кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак бўлиб, садр ёғочидан тўрт қатор устун ўрнатилган, устунлар тепасига садр ёғочидан қилинган тўсинлар ташланган эди. 3 Уйнинг томи садр ёғочи билан қопланган эди. Тўсинлар қирқ бешта бўлиб, ҳар қаторда ўн бештадан эди. 4 Ён деворлардаги деразалар уч қатор бўлиб, бир–бирига рўпарама–рўпара эди. 5 Ҳамма эшиклар ва эшиклар кесакиси тўрт бурчакли қилиб ясалган, ён деворларда учтадан эшик бўлиб, бир–бирига рўпарама–рўпара эди.
6 Сулаймон саройнинг “Устунли кошона”сини ҳам қурди. Кошонанинг бўйи 50 тирсак, эни 30 тирсак эди. Кошонанинг олд томонида айвон қурдириб, устун билан тиради. Айвоннинг томи ёпилган эди. 7 Яна саройнинг тахт турадиган кошонасини қурдириб, тепасидан пастига қадар садр ёғочи билан қоплатди. Сулаймон бу кошонада ўтириб, ҳукм чиқарарди.
8 Бу кошонанинг орқа томонидаги ҳовлида Сулаймон яшайдиган уй бор эди. Бу уй ҳам айни шу тарзда қурилган эди. Сулаймон хотини — фиръавннинг қизи учун ҳам худди шу кошона каби бир уй қуриб берди.
9 Бинолар пойдеворидан томигача мармар тошлардан қилинган эди. Мармар тошларнинг олд ва орқа томони арралаб тарошланган, белгиланган ўлчовга кўра тайёрланган эди. Ҳовлининг деворлари ҳам шу тарзда қурилган эди. 10 Пойдеворнинг мармар тошлари йирик, 8 тирсакли, 10 тирсакли эди. 11 Девори ҳам мармар тошлардан қурилган эди. Тошлар белгиланган ўлчовга кўра, тайёрланиб, тарошланган эди. Девор қурилишида садр ёғочидан ҳам фойдаланилди. 12 Катта ҳовлининг чор атрофи девор билан ўралган бўлиб, уч қатор тарошланган тош ва бир қатор садр ёғочидан қилинган эди. Эгамиз уйининг ички ҳовлиси билан айвонининг деворлари ҳам шундай қилинган эди.
Уста Хуром
13 Шоҳ Сулаймон Тир шаҳридан Хуром деган бир одамни чақиртириб келди. 14 У Нафтали қабиласидан бир бева аёлнинг ўғли эди. Отаси Тир шаҳридан бўлиб, мисгар ўтган эди. Хуром бор истеъдоди, маҳорати ва ақлини ишга солиб, бронзадан турли буюмлар ясашни ўрганиб олган эди. У Сулаймон ҳузурига келгач, ҳамма ишларни бажариб берди.
Бронзадан ясалган иккита устун
15 Хуром бронзадан иккита устун ясади, ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак чиқарди. 16 Бронзани эритиб яна иккита устунқош ясади, бу устунқошлар устунларнинг тепасига қўйиш учун керак эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсак эди. 17 Устунқошларнинг ҳар бири еттита тўрсимон безаклару тўқилган занжирлар билан безатилган эди. 18 Устунқошларни қоплаш учун ҳар бир тўрсимон нақш атрофидан айланасига икки қатор қилиб анор тасвири солинган эди.
19 Ҳар бир устуннинг иккинчи устунқоши ҳам бор эди. Уларнинг баландлиги 4 тирсак бўлиб, лолагул шаклида эди. 20 Устунқошнинг бўртиқ жойларига тўрсимон безаклар солинган бўлиб, безакларнинг тепаси ва пастига айлантириб, 200 та анор тасвири солинган эди. 21 Хуром устунларни уйнинг айвонига ўрнатди: жануб томонига ўрнатилган устунга Ёхин деб, шимол томонига ўрнатилган устунга Бўаз деб ном берди. 22 Устунларнинг тепаси лолагул шаклида эди. Шундай қилиб, устунлар тайёр бўлди.
Бронзадан ясалган ҳовуз
23 Кейин Хуром бронзани эритиб думалоқ шаклда ҳовуз ясади. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди. 24 Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор қовоқсимон бўртиқ бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу қовоқсимон бўртиқлар ҳам қилинган эди. 25 Ҳовуз бронзадан ясалган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди. 26 Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 4000 кўза сув сиғарди.
Бронзадан ясалган аравалар
27 Сўнг Хуром бронзадан ўнта арава ясади. Ҳар бир араванинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам 4 тирсак, баландлиги эса 3 тирсак эди. 28 Араваларнинг тузилиши қуйидагича эди: араваларнинг тўртала томонида бронзадан ясалган тўсиқлар бўлиб, 29 бу тўсиқларга арслон, буқа ва карубларнинг сурати солинган эди. Ҳар бир тўсиқнинг тўрт томонига бўртиқ шаклда гулчамбарлар ишланган эди. 30 Ҳар бир араванинг тўртта бронза ғилдираги ва ўқлари бор эди. Араванинг ҳар тўртала бурчагида ҳам тоғорани ушлаб турадиган тирговучлар бор эди. Ҳар бир қуйма тирговучнинг ёнбошида гулчамбарлар ясалган эди. 31 Араванинг тепасида думалоқ шаклда чамбарак бўлиб, аравадан бир тирсак юқори чиқиб турарди. Чамбарак кўндалангига бир ярим тирсак эди. Чамбарак оғзи ҳам айланасига суратлар билан безатилган эди. Араваларнинг тўсиқлари эса тўртбурчак шаклда эди. 32 Араваларнинг тўртала ғилдираги ён тўсиқларнинг остида эди. Ғилдиракларнинг ўқлари аравага маҳкамланган, ҳар бир ғилдиракнинг баландлиги бир ярим тирсак эди. 33 Ғилдиракларнинг тузилиши жанг араваси ғилдирагининг тузилишига ўхшарди: ғилдиракларнинг ўқлари, тўғини, кегайлари, гупчаклари қуйма эди. 34 Ҳар бир араванинг тўрт бурчагида тўртта кашак бор эди. Кашаклар аравага маҳкамланган эди. 35 Араванинг юқорисидан ярим тирсак баландликда думалоқ ҳалқа бор эди. Араванинг юқорисидан тирговуч ва ён тўсиқлари бирга қўйилган эди. 36 Шундай қилиб, Хуром ҳар бир тирговучнинг ва ён тўсиқларнинг юзасига карублар, арслонлар, пальма дарахтлари ва гулчамбарлар суратини ўйди. 37 У ўнта араванинг ҳаммасини бир хил шакл ва ҳажмда ясади.
38 Хуром ўнта араванинг устига қўйиш учун бронзадан ўнта тоғора ясади. Ҳар бир тоғорага 80 кўза сув сиғар эди. Ҳар бир тоғора кўндалангига 4 тирсак чиқарди. Ҳар бир аравага биттадан тоғора эди. 39 Хуром араванинг бештасини Эгамиз уйининг жануб томонига, бештасини шимол томонига қўйди. Ҳовуз шаклини эса уйнинг жануби–шарқ томонига ўрнаштирди. 40 У қозонлар, куракчалар ва тоғорачалар ҳам ясади.
Эгамиз уйи безакларининг рўйхати
Шундай қилиб, Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид қуйидаги ашёларни ясаб берди:

41 иккита устун,
устунларнинг тепасидаги иккита доира шаклидаги устунқош,
устунқошни ўраб турган иккита тўрсимон безак,
42 иккала безакнинг ёнларида тўрт юзта анор тасвири, яъни устунлар тепасида доира шаклидаги иккита устунқошни қоплаб туриш учун ҳар бир тўрсимон безакнинг иккала чеккасидаги анор суратлари,
43 ўнта арава, араванинг устидаги ўнта тоғора,
44 битта ҳовуз, ҳовуз остидаги ўн икки буқа шакли,
45 қозонлар, кураклар, тоғорачалар.

Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид ана шу ашёларни сайқалланган бронзадан ясаб берди. 46 Шоҳ бу нарсаларни Иордан водийси атрофларида — Сухот ва Зоратон орасида лойдан ясалган қолипларда қуйдирди. 47 Буюмлар ғоят кўплигидан Сулаймон бронзани ўлчамасдан ишлатаверди. Шунинг учун ишлатилган бронзанинг ҳисоби аниқланмади.
48 Сулаймон Эгамизнинг уйи учун қуйидаги ҳамма буюмларни ҳам ясаттирди:

олтиндан ясалган тутатқи қурбонгоҳи,
устида муқаддас нонлар турадиган олтин хонтахта,
49 ўнта тоза олтиндан ишланган чироқпоялар (бу чироқпоялар Энг муқаддас хонанинг олдида бўлиб, бештаси жануб томонда, бештаси шимол томонда турарди),
яна олтиндан гуллар, мойчироқлар, қисқичлар,
50 тоза олтиндан тоғоралар, қайчилар, тоғорачалар, куракчалар ва оловкураклар,
Энг муқаддас хона эшигининг ошиқ–мошиғи, асосий хонанинг эшиклари ошиқ–мошиғи.

51 Шундай қилиб, шоҳ Сулаймон Эгамизнинг уйига оид ҳамма ишларни битирди. Сулаймон отаси Довуд назр қилган нарсаларни олиб келиб, кумуш, олтин ва турли буюмларни Эгамизнинг уйи хазинасига қўйди.