15–БОБ
1 Орадан вақт ўтди. Буғдой ўрими пайтида, Шимшўн бир улоқча олиб, хотинининг олдига борди. У қайнатасига:
— Мен хотинимнинг олдига кирмоқчиман, — деди.
Қайнатаси эса Шимшўнни ичкарига киргизмади.
2 — Сен қизимни ташлаб кетдинг, деб ўйлагандим, — деди у. — Шунинг учун уни куёв жўрангга узатиб юбордим. Қара, кенжа қизим ундан ҳам чиройлироқ. Кел, унинг ўрнига синглисини ола қол.
3 — Бу сафар Филистларга ёмонлик қилсам, айбга буюрмайсиз, — деб чиқиб кетди Шимшўн.
4 Шимшўн уч юзта тулки ушлаб келди. Тулкиларни жуфт–жуфт қилиб, думларини бир–бирига боғлади–да, орасига биттадан машъала қистирди. 5 Сўнг машъалаларни ёқиб, тулкиларни Филистларнинг буғдойзорларига қўйиб юборди. Буғдойзор ва дон ғарамларини аланга олди–ю, Филистларнинг узумзорлари ва зайтун боғларини ямлади. 6 Филистлар: “Буни ким қилди?” деб суриштира бошладилар. “Буни Тимнахлик бир одамнинг куёви, Шимшўн қилди, — деди бир киши. — У ўша Тимнахликнинг қизига уйланган экан, қайнатаси эса қизини куёвнинг жўрасига узатиб юборибди.” Шунда Филистлар келиб, ўша жувон билан отасининг хонадонини ёқиб юборишди. 7 Шимшўн бундан хабардор бўлгач, Филистларнинг олдига бориб: “Онт ичиб айтаманки, шу қилмишларингиз учун сизлардан ўч олмагунимча қўймайман!” — деди. 8 Шимшўн уларни шафқатсизларча қириб ташлади. Кейин эса у ерларни тарк этиб, Этом қоясидаги бир ғорга бориб яшади.
Шимшўн Филистларни енгади
9 Кўп ўтмай Филистлар Яҳудода қароргоҳ қуриб, Лехи шаҳрини босиб олишди. 10 Яҳудо одамлари: “Нима учун бизга ҳужум қилдингизлар?” деб сўрадилар. Улар эса: “Биз Шимшўнни қўлга олмоқчимиз. Бизга қилган ёмонлигини қайтариб ўз бошига солмоқчимиз”, деб жавоб беришди. 11 Яҳудо қабиласидан уч мингта одам Этом қоясига бориб Шимшўнга:
— Филистлар бизга ҳукмронлик қилишларини билмайсанми? — дедилар. — Сен бошимизга битган бало бўлдинг–ку!
Шимшўн жавоб бериб деди:
— Мен қилмишларига яраша жазосини бердим, холос.
12 — Биз сени олиб кетгани келдик, — деди Яҳудо одамлари. — Сени боғлаб Филистларга бермоқчимиз.
— Хўп, майли, — деди Шимшўн. — Аммо сизлар мени ўлдирмасликка сўз беринглар.
13 — Биз сени ўлдирмаймиз, — деб сўз берди улар. — Биз сени боғлаб, уларга топширсак бўлди.
Яҳудо одамлари Шимшўнни иккита янги арқон билан боғлаб, шаҳарга олиб келдилар. 14 Шимшўн Лехига келганда, Филистлар уни қий–чув билан қаршилаб олишди. Шу заҳоти Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, янада кучини оширди. Шимшўн қўлларидаги арқонларни куйган зиғир толаларини узаётгандай осонликча узиб ташлади. 15 Сўнг атрофига бир назар солиб, эшакнинг жағ суягини кўриб қолди. Жағ суяги офтобда қуриб кетмагани учун қаттиқ ва оғир эди. Шимшўн суякни олиб, Филистларни савалай бошлади. Ўша куни у минг нафар одамни ўлдирди. 16 Шунда Шимшўн деди:

“Эшакнинг жағ суяги билан мингта одамни ўлдирдим.
Эшакнинг жағ суяги билан уларни уюм–уюм қилдим.”

17 У гапини тугатиб бўлгач, суякни улоқтириб юборди–да, ўша жойни Рамат–Лехи деб атади.
18 Шимшўн роса чанқаб кетди, сўнг Эгамизга илтижо қилиб деди: “Сен қулингга шундай буюк бир ғалабани бердинг. Ҳозир эса мен ташналикдан адо бўлиб, суннатсизларнинг қўлига тушаманми?!” 19 Худо Лехида ер остидаги бўшлиқни ёриб, у ердан сув чиқарди. Шимшўн сув ичиб ўзига келди. Шунинг учун булоқ Эн–Хаққор деб аталди, у бугунга қадар Лехидадир.
20 Филистлар ҳукмронлиги даврида Шимшўн Исроил халқига йигирма йил ҳакамлик қилди.