2–БОБ
Исо шолни соғайтиради
1 Бир неча кундан кейин Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига келди. Унинг келгани тўғрисидаги хабар тезда шаҳарга тарқалди. 2 Шу қадар кўп одам йиғилдики, Исо ўтирган уйнинг ҳатто эшиги олдида ҳам жой қолмади. Исо халққа Худонинг сўзини ўргатаётган эди. 3 Шу орада тўрт киши бир шол одамни кўтариб келдилар. 4 Оломон кўплигидан улар шолни Исонинг олдига олиб бора олмай, уйнинг томидан тешик очдилар . Шолни тўшаги билан Исонинг олдига туширдилар.
5 Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга:
— Ўғлим, гуноҳларинг кечирилди, — деди.
6 Бу ерда баъзи Таврот тафсирчилари ўтирган эдилар. Улар ичларида шундай деб ўйлаган эдилар: 7 “Нега бу Одам бундай деяпти? Бу куфрлик–ку! Худодан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди!” 8 Исо шу онда уларнинг ўй–фикрларини билиб, деди:
— Нега бундай нарсаларни ўйлайсизлар? 9 Қайси бири осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди”, деб айтишми ёки: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олгин–да, юр!” деб айтишми? 10 Инсон Ўғлига ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти берилган. Ҳозир шуни билиб оласизлар.
У шундай деди–ю, шолга:
11 — Сенга айтаман: ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, уйингга бор! — деб буюрди.
12 Шол одам ўрнидан турди, дарҳол тўшагини олиб, ҳамманинг кўзи олдида чиқиб кетди. Ҳамма ҳайратга тушиб: “Бунақасини ҳеч қачон кўрмаган эдик”, деб Худони улуғлар эдилар.
Исо Левини чақиради
13 Исо яна Жалила кўли бўйига чиқди. Тумонат халойиқ Унинг олдига тўпланди. Исо уларга таълим берди.
14 Исо кўл бўйлаб юраркан, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Халфей ўғли Левини кўриб қолди. Исо унга:
— Ортимдан юр! — деди. Леви ўрнидан туриб, Исога эргашди.
15 Бир оздан кейин Исо Левининг уйида меҳмон бўлди. Исога эргашган кўп солиқчилар ва гуноҳкорлар ҳам Унинг шогирдлари қаторида дастурхон атрофида ўтирардилар. 16 Исо гуноҳкорлар ва солиқчилар билан бирга овқатланиб ўтирганини фарзий мазҳабидан бўлган баъзи Таврот тафсирчилари кўриб, Унинг шогирдларига:
— Бу қандай гап? У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга овқатланиб ўтирибди–ку! — дейишди. 17 Исо буни эшитиб, шундай жавоб берди:
— Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Ахир, соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир.
Рўза тутиш ҳақида савол
18 Яҳёнинг ҳам, фарзийларнинг ҳам шогирдлари рўза тутишар эди. Баъзи одамлар Исонинг ёнига келиб:
— Нега Яҳёнинг шогирдлари ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутади–ю, Сизнинг шогирдларингиз тутмайди? — деб сўрашди. 19 Исо уларга деди:
— Тўйда меҳмонлар рўза тута оладиларми? Албатта, йўқ! Куёв улар билан бирга бўлганда, улар рўза тута олмайдилар. 20 Бироқ улар куёвдан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар. 21 Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Акс ҳолда, янги ямоқ эски кийимни баттар йиртиб юборади. 22 Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Чунки янги шароб мешни ёриб юборади , шароб ҳам, меш ҳам исроф бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуймоқ даркор.
Шаббат кунига риоя қилиш ҳақида
23 Шаббат кунларининг бирида Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари йўл–йўлакай бошоқларни уза бошладилар . 24 Буни кўрган фарзийлар Исога:
— Қара, нега улар Шаббат куни қонунга хилоф иш қиляптилар? — дейишди. 25 Исо уларга деди:
— Довуд ҳамроҳлари билан оч қолиб, овқатга муҳтож бўлганда нималар қилганини наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангиз?! 26 У олий руҳоний Абуатар замонида Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку!
27 Кейин Исо давом этди:
— Инсон Шаббат куни учун эмас, балки Шаббат куни инсон учун яратилган. 28 Шу боис, Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир.