15–БОБ
Яҳудо шоҳи Абиё
1 Исроил шоҳи Ерибом ҳукмронлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлганда, Абиё Яҳудога шоҳ бўлди. 2 У Қуддусда уч йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Махо бўлиб, у Абсаломнинг қизи эди. 3 Абиё ҳам отасининг илгари қилган гуноҳларини давом эттирди. Абиё ўзининг Эгаси Худога чин дилдан боғланган бобоси Довуд сингари эмас эди. 4 Шунга қарамай, Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун Эгаси Худо Абиёдан кейин Абиёнинг ўғлини тахтга ўтқазди. Шундай қилиб, Қуддусни мустаҳкам қилиб, шу шаҳарда Довуд сулоласининг чироғини ўчирмади. 5 Зеро, Довуд Эгамиз олдида доим тўғри иш қилди. Хет халқидан бўлган Уриёга қилган номуносиб хатти–ҳаракатини ҳисобга олмаганда, Довуд умрининг охиригача Эгамизнинг амридан зинҳор бўйин товламади. 6-7 Рахабом билан Ерибом ўртасида бошланган уруш Абиёнинг умри охиригача давом этди. Абиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. 8 Абиё оламдан ўтиб, Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Осо шоҳ бўлди.
Яҳудо шоҳи Осо
9 Ерибом Исроилга ҳукмронлик қилаётганига йигирма йил бўлганда, Осо Яҳудо ҳукмдори бўлди. 10 У Қуддусда қирқ бир йил шоҳлик қилди. Бувисининг исми Махо бўлиб, у Абсаломнинг қизи эди. 11 Осо, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. 12 Саждагоҳлардаги фоҳишларни бу юртдан қувди. Ота–боболари ясаган ҳамма бутларни йўқ қилди. 13 Бувиси Махо Ашеранинг макруҳ тасвирини ясаттирган эди, шунинг учун Осо бувисини маликалик мартабасидан маҳрум қилди. У бувиси ясаттирган бутни қўпориб ташлаб, Қидрон сойлигида ёқиб юборди. 14 Осо саждагоҳларни йўқ қила олмаган бўлса–да, умр бўйи Эгамизга содиқ қолди. 15 Отаси ва ўзи Худога атаб назр этган олтину кумушларни, идишларни Эгамизнинг уйига олиб келди. 16 Осо билан Исроил шоҳи Башо умрларининг охиригача бир–бирлари билан уришиб ўтдилар. 17 Исроил шоҳи Башо Яҳудога ҳужум қилди. Одамлар Яҳудо юртига осонликча кириб чиқа олмаслиги учун, Башо Рама шаҳрини мустаҳкамлади.
18 Осо эса Эгамиз уйининг хазинасида қолган ҳамма олтин ва кумушни ҳамда шоҳ саройи хазиналарини олди. Хазиналарни аъёнлари орқали Орам шоҳи Банҳадад ҳузурига жўнатди. Хезиённинг набираси Банҳадад Тавриммўннинг ўғли эди. Осо Дамашқда ўтирган Банҳададга шу гапларни етказишни буюрди: 19 “Сенинг отанг билан менинг отам ўртасида иттифоқ бўлгани каби, сен билан менинг ўртамда ҳам иттифоқ бўлсин. Сенга ҳадя қилиб кумуш ва олтин бериб юборяпман. Исроил шоҳи Башо билан иттифоқ тузган эдинг, энди ўшани бекор қил, токи у юртимдан жўнаб қолсин.”
20 Банҳадад шоҳ Осонинг таклифини қабул қилди, лашкарбошиларига: “Исроил шаҳарларига ҳужум қилинглар”, деб уларни ўша ёққа юборди. Улар Ийхон, Дан, Овил–Байт–Махо шаҳарларини, бутун Нафтали ерлари билан бирга Жалила кўли атрофларини босиб олдилар. 21 Башо бу воқеани эшитгач, Рамани мустаҳкамлаш фикридан воз кечиб, Тирзага қайтиб келди. 22 Шоҳ Осо Яҳудо халқининг биттасини ҳам қолдирмай чақирди. Уларга Рама шаҳрини мустаҳкамлашда Башо ишлатган тош ва ёғочларни ташиттирди. Осо ўша тош ва ёғочлар билан Бенямин ерларидаги Гебо ҳамда Миспах шаҳарларини мустаҳкамлади.
23 Осонинг бошқа ишлари, қаҳрамонликлари, бутун фаолияти, мустаҳкам қилган шаҳарлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. У ҳам кексайиб, оёқлари оғрийдиган бўлиб қолди. 24 Ниҳоят, Осо оламдан ўтиб, бобоси Довуднинг қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ёҳушафат шоҳ бўлди.
Исроил шоҳи Надов
25 Осо Яҳудода шоҳлик қилаётганига икки йил бўлганда, Надов Исроил шоҳи бўлди ва икки йил ҳукмронлик қилди. Надов Ерибомнинг ўғли эди. 26 У ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Исроилни гуноҳга ботирган отасидан намуна олди.
27 Иссахор хонадонидан Охиё ўғли Башо Надовга қарши суиқасд уюштириб, Филистларнинг Гибитон шаҳрида уни ўлдирди. Ўшанда Надов ва бутун Исроил лашкари Гибитон шаҳрини қамал қилиб турган эди. 28 Осо Яҳудода учинчи йили шоҳлик қилаётганда, Башо Надовни ўлдирди. Башо Надовнинг ўрнига шоҳ бўлди. 29 У шоҳ бўлгандан кейин Ерибомнинг бутун оиласини битта қўймай қириб ташлади. Шундай қилиб, Эгамизнинг Ўз қули, Шилўлик Охиё орқали айтган сўзлари бажо бўлди. 30 Ерибомнинг ўзи ҳам гуноҳ қилиб, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботириб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантиргани учун шу воқеалар юз берганди.
31 Надовнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. 32 Осо билан Исроил шоҳи Башо умрларининг охиригача бир–бири билан уришиб ўтдилар.
Исроил шоҳи Башо
33 Яҳудо шоҳи Осо ҳукмронлик қилаётганига уч йил бўлганда, Башо Тирзада бутун Исроил халқи устидан ҳукмдор бўлди ва йигирма тўрт йил шоҳлик қилди. 34 У ҳам Ерибомнинг йўлидан кетиб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирди.