15–БОБ
Шоҳ Осонинг ислоҳотлари
1 Одод ўғли Озариёни Худонинг Руҳи қамраб олди. 2 Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди:
— Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади. 3 Исроил халқи узоқ вақт давомида ҳақиқий Худосиз яшади. Уларга таълим берадиган руҳоний йўқ эди, улар қонундан маҳрум эдилар. 4 Лекин бошларига оғир кулфат тушганда, улар Исроил халқининг Худосига — Эгамизга юз бурдилар, Уни изладилар, шунда топдилар. 5 Ўша нотинч даврда йўлга чиқиш хатарли эди, чунки ҳамма жойда тартибсизлик ва беҳаловатлик ҳукмрон эди. 6 Бир халқ иккинчисини яксон қиларди, бир шаҳар бошқасини вайрон этар эди, чунки Худо уларни изтиробга солиб, беҳаловат қилиб қўйган эди. 7 Лекин сизлар дадил бўлинглар! Тушкунликка тушманглар! Сизлар қилган ишларингиз учун мукофот оласизлар.
8 Шоҳ Осо Одод ўғли Озариё пайғамбарнинг айтган башоратини эшитгач , дадиллашди. У Яҳудо ва Бенямин ерларидан, шунингдек, Эфрайим қирларида қўлга киритган шаҳарлардан макруҳ бутларни йўқ қилди. Маъбад ҳовлисидаги Эгамизнинг қурбонгоҳини тузатди. 9 У Яҳудо ва Бенямин халқини, шунингдек, ораларида истиқомат қилаётган Эфрайим, Манаше ва Шимўн қабиласидан бўлган мусофирларни тўплади. Уларнинг кўпчилиги Осо ҳукмронлиги даврида Яҳудога кўчиб келган эдилар, чунки Эгаси Худо Осо билан бирга бўлганини кўрган эдилар. 10 Улар Осо ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили учинчи ойида Қуддусда тўпландилар. 11 Ўша куни ўзлари олиб келган ўлжалардан 700 та буқа ва 7000 та қўйни Эгамизга қурбонлик қилдилар. 12 Сўнг ота–боболарининг Худосига — Эгамизга бутун қалби билан, жону дили билан интилишга аҳд қилдилар. 13 Кимки Исроил халқининг Худосига — Эгамизга интилмаса, хоҳ ёш бўлсин, хоҳ қари, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ўлдириладиган бўлди. 14 Улар баланд овозда Эгамизга қасамёд қилдилар, ҳайқирдилар, карнай ва бурғулар чалдилар. 15 Жамики Яҳудо халқи чин дилдан қасамёд қилгани учун хурсанд бўлди. Улар Эгамизни астойдил излаганлари учун Уни топдилар. Эгамиз уларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилди.
16 Шоҳ Осонинг бувиси Махо Ашеранинг макруҳ тасвирини ясаттирган эди, шунинг учун Осо бувисини маликалик мартабасидан маҳрум қилди. У бувиси ясаттирган бутни қўпориб ташлаб, парча–парча қилгандан кейин, Қидрон сойлигида ёқиб юборди. 17 Осо Исроилдаги саждагоҳларни йўқ қилмаган бўлса ҳам, умр бўйи Эгамизга содиқ қолди. 18 Отаси ва ўзи Худога атаб назр этган олтину кумушларни, идишларни Худонинг уйига олиб келди. 19 Осо ҳукмронлигининг ўттиз бешинчи йилига қадар уруш бўлмади.