4–БОБ
Исроил халқини Эгамиз айблайди
1 Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига,
Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига:
“Бу юрт вафою садоқатни билмайди,
Улар Мен, Худони тан олмайди.
2 Қачон қараманг лаънат айтишади,
Алдашади, одам ўлдиришади,
Ўғрилик қилиб, фаҳш ишларга берилишади.
Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади.
3 Мана шунинг учун юрт хазон бўлади,
У ерда яшовчи халқ ҳалок бўлади.
Нобуд бўлади ёввойи ҳайвонлар,
Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар.
Эгамиз руҳонийларни айблайди
4 Биронтангиз халқни айбламанг!
Уларга таъна қилманг!
Менинг даъвоим сизларга қаршидир,
Эй руҳонийлар!
5 Сизлар кечаю кундуз қоқиласизлар,
Ҳатто пайғамбарлар ҳам сизлар билан бирга қоқилади.
Сизларни деб Мен халқингизни нобуд қиламан!
6 Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда.
Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар!
Ахир, сизлар воз кечдингизлар Мени билишдан,
Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан.
Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар!
Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар,
Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман.
7 Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз,
Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз.
Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман.
8 Ахир, сизлар халқимнинг гуноҳ қурбонликлари билан
Қорнингизни тўйғиздингиз,
Халқимнинг қабиҳликларига ташнадирсиз.
9 Мана, Мен халқимни ҳам,
Сизни ҳам бирдай жазолайман.
Тутган йўлларингиз,
Қилган қилмишларингизга яраша қайтараман.
10 Сизлар ейсизлар, аммо қорнингиз тўймайди,
Зино қиласизлар, аммо сонингиз кўпаймайди.
Сизлар Мен, Эгангизга бўйсунмай қўйгансиз.
Эгамиз бутпарастликни ҳукм қилади
11 Фаҳш, шаробнинг эски ва янгиси
Халқимни эс–ҳушидан айирди.
12 Улар ёғоч бутдан ваҳий сўрашади.
Таёқдан панд–насиҳат олишади .
Шаҳвоний ҳирс уларни йўлдан урди,
Улар Мен, Худосига бевафо бўлдилар.
13 Қурбонликлар қилишаётир тоғ чўққиларида,
Тутатқилар тутатишаётир қирларда,
Эман, чинор ва қайрағочларнинг оромбахш сояларида.
Эй халқим, натижада қизларингиз фоҳиша бўлди,
Келинларингиз зинога ботди.
14 Аммо Мен фоҳиша қизларингизни жазоламайман,
Зинокор келинларингизнинг адабини бермайман.
Ахир, эркакларнинг ўзи ғарлар олдига бормоқда,
Саждагоҳ фоҳишалари билан улар қурбонликлар келтирмоқда.
Айтилган–ку, эс–ҳушидан айрилган халқ нобуд бўлади, дея.
15 Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам,
Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин.
Улар сажда қилгани Гилгалга бормасин,
Байт–Обунга ҳам оёқ босмасин.
«Худо шоҳид», дея қасам ичишмасин.
16 Ҳа, эшакдай ўжардир Исроил халқи,
Кўп ўтмай Мен, Эгангиз, уларни кенг далага ҳайдаб юбораман,
Улар яйловдаги ёлғиз қўзига ўхшаб қолишади .
17 Эфрайим халқи кўнгил боғлади бутларга,
Билганларини қилишсин, қўйинг уларни ўз ҳолига!
18 Айш–ишратдан кейин улар фаҳшга берилишар.
Уларнинг йўлбошчилари беҳаёликни яхши кўрар.
19 Қуюн уларни супуриб кетади.
Бутларга қилган қурбонликлари туфайли шарманда бўлишади.”