5–БОБ
1 Исроил халқи Иордан дарёсидан ўтиб бўлгунча, Эгамиз улар учун дарёнинг сувини қуритган эди. Иорданнинг ғарбидаги Амор шоҳлари ва Ўрта ер денгизи ёнидаги Канъон шоҳлари бу ҳақда эшитиб, юраклари орқага тортиб кетди. Исроил халқидан қўрққанлари учун уларнинг жасоратидан асар ҳам қолмади.
Исроил халқи Гилгалда суннат қилинади
2 Ўша пайтда Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Тошдан пичоқлар ясаб , Исроил халқининг бу янги авлодини суннат қилинглар .” 3 Ёшуа тошдан пичоқлар ясатиб, уларни Гивот–Харилўт деган жойда суннат қилдирди. 4 Ёшуа суннат қилганининг сабаби қуйидагича: Мисрдан чиққан, жангга яроқли эркакларнинг ҳаммаси саҳродаги сафар давомида ўлган эди. 5 Мисрдан чиққанларнинг ҳаммаси суннат қилинган бўлса–да, саҳрода туғилган ўғил болалар суннат қилинмаган эди. 6 Эгамизга итоат қилмаган, Мисрдан чиққанда жангга яроқли бўлган наслнинг ҳаммаси ўлмагунча, Исроил халқи қирқ йил саҳрода саргардон бўлиб юрди. Эгамиз уларга: “Мен ота–боболарингизга ваъда қилиб, сизларга бераман деган сут ва асал оқиб ётган юртни ҳеч қачон кўрмайсизлар”, деб қасам ичган эди. 7 Мисрдан чиққанларнинг ўрнига Эгамиз уларнинг фарзандларини бино қилди. Ўша янги авлод йўлда суннат қилинмаган эди. Мана шунинг учун Ёшуа уларни суннат қилди.
8 Ҳамма эркаклар суннат қилингандан кейин, тузалгунча қароргоҳда қолдилар. 9 Эгамиз Ёшуага: “Бугун Мен сизлардан Мисрдаги қуллик шармандалигини олиб ташладим”, — деди. Шунинг учун ўша жой бугунгача Гилгал деб аталади. 10 Исроил халқи Гилгалда турган пайтларида ойнинг ўн тўртинчи кунида кечқурун Ерихо ёнидаги текисликда Фисиҳ зиёфатини ўтказдилар. 11 Фисиҳ зиёфатининг эртаси куниёқ улар ўша ернинг ҳосилидан пиширилган хамиртурушсиз нон ва қовурилган дон едилар. 12 Исроил халқи ўша юртда етиштирилган ҳосилни еган кундан бошлаб, Худо уларга манна юбормай қўйди. Ўша йил Исроил халқи Канъон ерида етиштирилган ҳосилдан еди, улар маннани бошқа кўрмадилар.
Ёшуа ва қилич ушлаб турган киши
13 Бир куни Ёшуа Ерихо шаҳри яқинида бўлганда, қаршисида қилич ушлаган бир кишини кўриб қолди. Ёшуа унинг олдига бориб: “Сен бизникимисан ёки душман тарафдамисан?” — деб сўради. 14 “Ҳеч қайсиси, — деб жавоб берди у киши, — мен Эгамиз лашкарининг лашкарбошисиман. Мана, келдим.” Ёшуа мук тушиб, унга таъзим қилди. “Қулингизга нима буюрасиз, ҳазратим?” — деб сўради Ёшуа. 15 Эгамиз лашкарининг лашкарбошиси Ёшуага шундай деди: “Оёқ кийимингни еч, сен турган ер муқаддасдир.” Ёшуа у айтгандай қилди.
Ерихо қулайди
16 Ерихоликлар Исроил халқидан қўрқиб, шаҳар дарвозаларини маҳкамлаб ёпиб, қўриқчилар қўйишди. Энди шаҳарга ҳеч ким киролмас, у ердан ҳеч ким чиқолмас эди.