4–БОБ
Душманлар Маъбаднинг қайта қурилишига тўсқинлик қиладилар
1 Яҳудо ва Бенямин қабиласининг ғанимлари: “Сургундан қайтиб келганлар Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Маъбадини қайта қураётган эканлар”, деган хабарни эшитиб қолишди. 2 Улар Зарубабелнинг ва уруғбошиларнинг олдига келиб, шундай дедилар: “Биз ҳам сизларга қўшилиб Худойингизнинг уйини қурайлик, чунки биз ҳам, сизлар сингари, Худойингизга сажда қиламиз. Оссурия шоҳи Исархаддўн бизни бу ерга олиб келгандан буён Худойингизга қурбонлик қилиб келяпмиз.” 3 Лекин Зарубабел, Ёшуа ва Исроилнинг бошқа уруғбошилари уларга шундай деб жавоб бердилар: “Сизлар Худойимизга уйни биз билан бирга қурмайсизлар. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уйни ўзимиз қурамиз. Форс шоҳи Куруш буни бизга буюрган.”
4 Шундан кейин маҳаллий халқдан бўлган бу ғанимлар Яҳудо халқини саросимага солиб, қўрқитишга ва қурилиш ишларидан қайтаришга ҳаракат қилишди. 5 Улар амалдорларга пора бериб, Форс шоҳи Курушнинг бутун ҳукмронлиги давомида Маъбадни қайта қуриш режаларига қаршилик қилиб келдилар. Бу аҳвол то Доро тахтни эгаллаб, Форс шоҳи бўлгунга қадар давом этган эди.
Яҳудийлар яна қаршиликларга дуч келадилар
6 Бир неча йилдан кейин шоҳ Ахашвераш тахтга чиқди. Ахашвераш ҳукмронлигининг бошларида, ғанимлар Яҳудо юрти ва Қуддус шаҳрида яшаётган яҳудийларга қарши айбнома ёздилар.
7 Ҳатто кейинроқ — Форс шоҳи Артахшас ҳукмронлиги даврида ҳам Бишлам, Митрадот, Тўвал ва уларнинг бошқа шериклари шоҳга мактуб ёздилар. Мактуб орамийча ёзилиб, таржима қилинди .
8 Кейин ҳоким Рахум ва котиб Шимшай ҳам шоҳ Артахшасга Қуддус аҳолисини қоралаб мактуб ёзди. Мактуб шундай сўзлар билан бошланган эди:
9 “Ҳоким Рахумдан, котиб Шимшайдан ва уларнинг бошқа шериклари — ҳакамлар, йўлбошчилар, амалдорлар, Эрахликлар, Бобилликлар, Шушанликлар, яъни Элам халқидан, 10 шунингдек, улуғ ва қудратли шоҳ Ўснапар Самария шаҳарларига ва Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятга олиб келиб ўрнаштирган турли халқлардан мактуб.”
11 Улар юборган мактубнинг мазмуни қуйидагича эди:
“Шоҳ Артахшас жаноби олийлари! Биз — Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда истиқомат қилувчи қулларингиз сизга салом йўлламоқдамиз.
12 Жаноби олийларига шу нарса маълум бўлсинким, сизнинг қўл остингиздаги бошқа ўлкалардан Қуддусга келиб ўрнашган яҳудийлар исёнкор, бехосият шаҳарни қайтадан тикламоқдалар. Улар пойдевор ётқизиб, тез орада шаҳар деворларини ҳам қуриб тугатадилар. 13 Жаноби олийларини шундан хабардор қилмоқчимизки, агар шаҳар қайтадан қурилиб, деворлари ҳам битса, яҳудийлар ўлпон, солиқ ва хирож тўламай қўядилар. Натижада шоҳликнинг даромади камайиб кетади.
14 Саройнинг тузига биз ҳам шерик бўлганимиз учун шоҳимизнинг шарманда бўлишига қараб ўтиришимиз бизга тўғри келмайди. Шунинг учун мактуб жўнатиб, шоҳимизни хабардор қилмоқчи бўлдик. 15 Сиз фармон беринг: ота–боболарингизнинг йилномаларини кўриб чиқишсин. Бу шаҳар ғалаён макони бўлганини ўша йилномалардан топасиз. Бу шаҳар илгаридан ҳукмдорлар ва вилоят ҳокимларига қарши бош кўтариб, кўп муаммолар туғдирган, шу сабабли вайрон қилинган эди. 16 Биз жаноби олийларига шуни маълум қилиб қўймоқчимизки, агар бу шаҳар қайта қурилиб, деворлари битса, Фурот дарёсининг ғарбидаги бу вилоятга эгалик қила олмай қоласиз.”
17 Шоҳ қуйидагича жавоб жўнатди:
“Самарияда ва Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда истиқомат қилаётган ҳоким Рахумга, котиб Шимшайга ва уларнинг бошқа шерикларига салом йўллайман.
18 Сизлар менга юборган мактуб ҳузуримда таржима қилиниб, ўқиб эшиттирилди. 19 Шундай қилиб, менинг фармонимга биноан, текширув олиб борилди ва бу шаҳар олдиндан шоҳларга қарши исён кўтаргани аниқланди. Ҳақиқатан ҳам, бу шаҳар исёну ғалаён макони бўлган экан. 20 Қуддусда қудратли шоҳлар бўлган экан. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги барча юртларни бошқарган эканлар, ўша юртлардан ўлпон, солиқ ва хирож йиққан эканлар. 21 Шунинг учун яҳудийларга буюринглар, ишни тўхтатсинлар. Мен фармон бермагунимча шаҳар қайта қурилмасин. 22 Ҳушёр бўлинглар: менинг манфаатимга зарар келтирадиган иш бошқа қилинмасин.”
23 Шоҳ Артахшаснинг мактуби Рахум, котиб Шимшай ва уларнинг шериклари ҳузурида ўқилгач, улар шоша–пиша Қуддусга бордилар, шаҳар қурилишини тўхтатишга яҳудийларни мажбурладилар.
Маъбаддаги қурилиш ишлари қайта бошланади
24 Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш ишлари тўхтатилган эди. Форс шоҳи Доро ҳукмронлигининг иккинчи йилигача у ерда ҳеч қандай иш қилинмади.