35–БОБ
Шоҳ Йўшиё Фисиҳ зиёфати ва Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлайди
1 Шоҳ Йўшиё Қуддусда Эгамизнинг шарафига Фисиҳ зиёфатини нишонлади. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Фисиҳ қўзилари қурбонлик қилинди. 2 Йўшиё руҳонийларни хизматга тайинлаб, Эгамизнинг уйидаги хизматга уларни рағбатлантирди. 3 Сўнг Эгамизга бағишланган ва халққа таълим берган левиларга деди:
— Муқаддас Сандиқни Исроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймон қурган Эгамизнинг уйига олиб киринглар. Сандиқни бундан буён елкангизда кўтариб юришга ҳожат йўқ. Энди Эгангиз Худога ва Унинг халқи Исроилга хизмат қилинглар. 4 Шоҳ Довуднинг ва ўғли Сулаймоннинг ёзиб қолдирган кўрсатмаларига мувофиқ , хонадонингиз ва гуруҳларингиз бўйича хизматга тайёрланинглар. 5 Муқаддас масканга шундай тартибда жойлашингларки, Исроил халқининг бирорта хонадони эътиборингиздан четда қолиб кетмасин. 6 Фисиҳ қўзисини сўйиб, ўзингизни покланглар. Сўнг юртдошларингиз учун Фисиҳ қўзиларини тайёрлаб беринглар. Хуллас, Эгамизнинг Мусо орқали берган кўрсатмаларига риоя қилинглар.
7 Шоҳ Йўшиё бу ерда ҳозир бўлган халққа Фисиҳ қурбонликлари учун 30.000 та қўзи ва улоқчани, 3000 та буқани берди. Буларнинг ҳаммаси шоҳнинг шахсий мулкидан эди. 8 Шоҳнинг аъёнлари ҳам халққа, руҳоний ва левиларга қурбонликлар учун кўнгилдан чиқариб ҳайвонларни бердилар. Худонинг уйида хизмат қилувчиларнинг бошлиқлари Хилқиё, Закариё ва Ёхиёл руҳонийларга Фисиҳ қурбонликлари учун 2600 та қўзи билан улоқча ва 300 та буқа бердилар. 9 Хонаниё, унинг укалари Шамаё ва Натанил, левиларнинг йўлбошчилари Хашавиё, Явиёл ва Йўзабад Фисиҳ қурбонликлари учун левиларга 5000 та қўзи билан улоқча ва 500 та буқа бердилар.
10 Фисиҳ маросимига оид тайёргарликлар тугагач, руҳонийлар билан левилар шоҳнинг буйруғига биноан ўз жойларини эгалладилар. 11 Левилар Фисиҳ қўзиларини бўғизлаб, қонини руҳонийларга бердилар. Руҳонийлар қонни қурбонгоҳга сепдилар. Левилар эса қўзиларнинг терисини шилишга киришдилар. 12 Улар сўйилган қўзи, улоқча ва буқаларнинг қурбонгоҳда куйдириладиган қисмларини ажратиб қўйдилар. Сўнг буларни одамларга хонадонлари бўйича тақсимлаб бердилар. Токи ҳар бир хонадон ўзига тегишли қурбонлигини Эгамизга бағишлаб, Мусонинг қонунидаги кўрсатмаларга биноан келтирсин. 13 Левилар қонун–қоидага мувофиқ, Фисиҳ қўзиларини оловда пиширдилар, муқаддас қурбонликлар гўштини эса тоғораларда, қозонларда ва товаларда қайнатдилар. Гўшт тайёр бўлгач, уни дарров халқнинг олдига дастурхонга тортдилар. 14 Шундан сўнггина левилар ўзлари учун ва руҳонийлар учун Фисиҳ таомини тайёрлашга киришдилар. Негаки, Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларнинг қўли кечгача бўшамади, улар куйдириладиган қурбонликларни ва ёғларни куйдириш билан овора эдилар. 15 Осиф наслидан бўлган қўшиқчилар шоҳ Довуднинг, Осиф, Хаман ва шоҳнинг валийси Ёдутуннинг кўрсатмасига биноан ўз жойларида турдилар. Маъбад дарвозабонлари ҳам ўз жойларидан силжимадилар. Леви биродарлари уларга Фисиҳ таомини тайёрлаганлари учун хизматларини тўхтатишга зарурат бўлмади.
16 Шундай қилиб, ўша куни шоҳ Йўшиёнинг фармонига кўра, Эгамизга бағишланган ҳамма хизматлар бажарилди. Фисиҳ зиёфати нишонланиб, Эгамизнинг қурбонгоҳида куйдириладиган қурбонликлар келтирилди. 17 Исроил халқи Фисиҳ зиёфатини ва етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлади. 18 Шомуил пайғамбар давридан буён Исроилда Фисиҳ зиёфати бу сингари нишонланмаган эди. Исроил шоҳларидан бирортаси, Йўшиё сингари Фисиҳ зиёфатини руҳонийлар, левилар, жамики Яҳудо ва Исроил халқи ҳамда Қуддус аҳолиси иштирокида нишонламаган эди. 19 Бу Фисиҳ зиёфати шоҳ Йўшиё ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида нишонланди.
Йўшиё ҳукмронлигининг сўнгги даври
20 Бу воқеалардан сўнг, Йўшиё Маъбадни тартибга солиб бўлгач, Миср шоҳи Нехо жанг қилгани Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрига лашкарини бошлаб келди. Йўшиё унга қарши отланди . 21 Лекин Нехо Йўшиёга элчилар орқали шундай хабар юборди:

“Эй Яҳудо шоҳи! Сен бу жангга аралашма! Мен сенга эмас, ўз душманларимга қарши урушга отландим. Худо менга, шошил, деб амр берди. Худо мен томонда, Унга қаршилик кўрсатишни бас қил, акс ҳолда, нобуд бўласан.”

22 Аммо Йўшиё жанг қилишдан қайтмади. Худонинг Нехо орқали айтган сўзларига қулоқ солмади. Шоҳона кийимларини ўзгартириб, Магидў текислигида жангга кирди. 23 Жанг пайтида Миср камонкашлари шоҳ Йўшиёга ўқ отдилар. Шунда шоҳ аъёнларига: “Мени бу ердан олиб чиқинглар, оғир яраландим”, деди. 24 Аъёнлар Йўшиёни жанг аравасидан олиб, бошқа жанг аравасига солдилар–да, Қуддусга олиб келдилар. Йўшиё шу ерда вафот этди. У ота–боболарининг хилхонасига дафн қилинди. Бутун Яҳудо ва Қуддус аҳолиси Йўшиё учун аза тутди. 25 Еремиё пайғамбар шоҳ Йўшиёга атаб марсия айтди. Шу кунга қадар эркак ва аёл қўшиқчилар Йўшиёни хотирлаганларида шу марсияни айтишади, бу Исроилда одат бўлиб қолди. Бу марсия қўшиғи “Марсиялар тўплами”га киритилган.
26 Йўшиёнинг бошқа ишлари, Эгамизга содиқлиги, Унинг қонунига биноан олиб борган фаолияти, 27 ҳаётидаги барча воқеалар, бошдан охиригача “Исроил ва Яҳудо шоҳлари китоби”да ёзилган.