6–БОБ
Мардохайга ҳурмат кўрсатилади
1 Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ:
— “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди. 2 Хотира китобидаги шоҳ Ахашверашнинг дарвозабонлари Бихтан ва Тараш шоҳнинг жонига қасд қилишни режалаштирганлари, буни Мардохай билиб қолиб шоҳга етказгани тўғрисида ёзилган воқеага етиб келишди.
3 Шунда шоҳ:
— Бу хизмати учун Мардохай нима билан тақдирланган? Унга ҳурмат кўрсатилганми? — деб сўради.
— У ҳеч нарса билан тақдирланмаган, — деб жавоб беришди шоҳнинг аъёнлари.
4 — Ҳовлида ким бор? — сўради шоҳ. Шу пайтда Хомон шоҳ саройининг ташқи ҳовлисига келган ва Мардохай учун тайёрлатиб қўйган дорга уни остириш тўғрисида шоҳ билан маслаҳатлашмоқчи бўлиб турган эди. 5 Шоҳнинг аъёнлари:
— Ҳовлида Хомон турибди, — деб жавоб беришди.
— Бу ёққа кирсин! — деб буюрди шоҳ.
6 Хомон киргач, шоҳ ундан сўради:
— Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одамга қандай ҳурмат кўрсатса бўлади?
Хомон ўз кўнглида: “Шоҳ мендан бошқа кимга ҳам иззат–ҳурмат кўрсатишни истарди”, деб ўйлади 7 ва шоҳга айтди:
— Шоҳимиз ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган одам учун 8 ўзлари кийган шоҳона либосларни, шоҳимиз минган, усти шоҳона зеб–зийнатлар билан безатилган отни олиб келишсин. 9 Шоҳнинг энг яқин бекларидан бири қўлига либосларни ва отни беришсин. Шоҳ ҳурмат кўрсатиб, тақдирламоқчи бўлган ўша одам кийинтирилгандан кейин, отга миндирилсин–да, шаҳар майдонига олиб чиқилсин. Унинг олдида юриб: “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солинсин.
10 Шоҳ Хомонга буюрди:
— Ҳозироқ, ўзинг айтганингдай, либосларни ва отни олгин–да, сарой дарвозасида турган яҳудий Мардохайга шундай қил. Айтганларингдан бирортаси ҳам қолиб кетмасин.
11 Хомон либосларни ва отни олиб, Мардохайни кийинтирди. Сўнг уни отга миндириб, шаҳар майдонига олиб чиқди ва унинг олдида юриб: “Шоҳ тақдирламоқчи бўлган одам мана шундай ҳурматга сазовор бўлади!” деб жар солди.
12 Мардохай сарой дарвозасига қайтиб келди. Хомон эса шарманда бўлганидан юзини беркитиб жадал уйига йўл олди.
13 Хомон хотини Зарешга ва барча дўстларига юз берган воқеани айтиб берди. Дўстлари ва хотини Зареш шундай дейишди:
— Мардохай туфайли сен пастга кетдинг. Агар у яҳудийлардан бўлса, унга бас кела олмайсан. Аксинча, барбод бўласан.
14 Улар гаплашиб турганларида, шоҳнинг мулозимлари келиб, Хомонни Эстер тайёрлаган зиёфатга апил–тапил олиб кетдилар.