2–БОБ
Саҳрода ўтган йиллар
1 Эгамиз менга айтганидай, биз Қизил денгиз томондаги саҳрога қайтдик. Сеир тоғлари атрофида кўп вақт юрдик.
2 Эгамиз менга шундай деди: 3 “Бу қирлар атрофида шунча айланиб юрганингиз етади. Энди шимол томонга боринглар. 4 Бу халққа Мендан шундай буйруқ бергин: «Сеир юртида яшайдиган биродарларингиз — Эсов авлодининг ерларидан ўтасизлар. Улар сиздан қўрқишади. Аммо эҳтиёт бўлинглар, 5 улар билан жанг қилманглар. Мен сизларга у ернинг бир қаричини ҳам бермайман, чунки Мен Сеир тоғларини Эсов авлодига мулк қилиб берганман. 6 Улардан овқатни кумушга сотиб олиб енглар, сувни ҳам кумушга сотиб олиб ичинглар. 7 Мен, Эгангиз Худо, ҳар бир ишингизда сизларга барака бердим. Шу бепоён саҳрода юрганингизда сизларни ҳимоя қилдим. Қирқ йилдан бери Мен сизлар билан биргаман, сизлар ҳеч қандай камчилик кўрмадингизлар.»”
8 Шундай қилиб, биз Сеирда яшовчи биродарларимиз — Эсов авлодининг еридан ўтиб кетдик. Элет ва Эзйўн–Гебердан Иордан водийсига кетган йўлдан юрдик. Сўнгра Мўаб чўли томон бурилиб кетдик. 9 Шунда Эгамиз менга деди: “Мўабликлар билан жанжаллашиб, уруш бошламанглар. Мен сизларга уларнинг еридан мулк бермайман, чунки Ор ҳудудини Мен Лут авлодига мулк қилиб берганман.”
10 (Олдин у ерда Эйим халқи яшаган эди. Улар кўпчилик бўлиб, кучли, Оноқ авлоди сингари баланд бўйли халқ эди. 11 Эйим халқи ва Оноқ авлодлари, одатда, Рафа халқи деб аталарди. Аммо Мўабликлар уларни Эйим халқи деб аташарди. 12 Сеирда анча олдин Хорим халқи яшаган. Аммо Эсов авлоди ўша ерларни улардан тортиб олганди. Исроил халқи Эгамиз мулк қилиб берган юртда халқларни йўқ қилгандай, Эсов авлоди ҳам Хорим халқини йўқ қилиб, уларнинг ерларига жойлашиб олган эди.)
13 Эгамиз: “Қани, энди отланинглар, Зарад сойлигидан ўтинглар”, — деб амр берди. Биз Зарад сойлигидан ўтдик. 14 Кадеш–Барнадан чиқишимизга ва Зарад сойлигидан ўтишимизга 38 йил кетди. Эгамиз онт ичиб айтганидай, бу вақт оралиғида ўша наслнинг урушга яроқли бўлган одамлари оламдан ўтиб кетди. 15 Дарҳақиқат, Эгамиз уларга қарши Ўз қўлини кўтариб, қароргоҳдаги ҳамма урушга яроқлиларни қириб ташлади.
16 Урушга яроқли бўлганларнинг ҳаммаси ўлиб, халқ орасидан йўқ бўлгандан кейин, 17 Эгамиз менга шундай деди: 18 “Бугун Ор шаҳридан ўтасизлар, Мўаб юртининг шимолий чегарасини кесиб, 19 Оммон халқининг ерига яқинлашасизлар. Лекин улар билан жанжаллашиб, уруш бошламанглар. Сизларга уларнинг еридан бир парча ҳам бермайман. Бу ерни Мен Лут авлодига мулк қилиб берганман.”
20 (Илгарилари бу ер Рафа халқининг юрти эди. Бу ерда Рафа халқи яшаган эди. Оммон халқи эса уларни Замзум халқи деб аташарди. 21 Бу халқ кучли, кўп бўлиб, Оноқ авлоди сингари баланд бўйли эди. Аммо Эгамиз уларни йўқ қилди. Оммон халқи уларнинг ерини қўлга киритиб, ўша ерга жойлашиб олганди. 22 Сеирда яшаётган Эсов авлоди учун ҳам Эгамиз худди шундай қилган эди. Хорим халқини Эгамиз йўқ қилди. Эсов авлоди Хорим халқининг ерини қўлга киритиб, уларнинг ўрнига ўзлари жойлашиб олишди. Улар ҳозиргача ўша ерда яшайди. 23 Авим халқи эса жанубдаги Ғазогача бўлган қишлоқларда яшарди. Аммо Хафтўрдан келган Хафтўр халқи уларни йўқ қилиб, ўринларига ўзлари жойлашиб олишганди.)
Исроил халқи шоҳ Сихўнни енгади
24 Биз Мўаб юртидан ўтганимиздан кейин, Эгамиз шундай деди: “Энди отланиб, йўлга тушинглар, Арнон сойлигидан ўтинглар. Мен Амор халқининг Хашбонда яшайдиган шоҳи Сихўнни ва унинг ерини сизларнинг қўлингизга бераман. Унга ҳужум қилиб, жанг бошланг, унинг юртини эгаллаб олинг. 25 Мен шундай қиламанки, бугундан бошлаб бутун ер юзидаги халқлар сизлардан қўрқиб, ваҳимага тушадиган бўлишади. Номингизни эшитганлар сизлардан қўрққанидан қалтирайдиган бўлади.”
26 Шундан кейин мен Кадамўт чўлидан Хашбон шоҳи Сихўнга чопарлар орқали қуйидагича дўстона гапларни етказдим: 27 “Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Ўнгга ҳам, чапга ҳам қайрилмай, тўғри йўлдан кетамиз. 28 Овқатни биз сиздан кумушга сотиб олиб еймиз, сувни ҳам сиздан сотиб олиб ичамиз, фақат пиёда юриб ўтишимизга рухсат берсангиз бўлди. 29 Сеирда яшаётган Эсов авлоди ҳам, Ор шаҳрида яшаётган Мўабликлар ҳам ижозат берган эди. Уларнинг ерларидан ўтиб келдик. Улар сингари, сиз ҳам ижозат беринг, ерингиздан ўтиб кетайлик. Иордандан ўтиб, Эгамиз Худо бизга берадиган юртга етиб олайлик.”
30 Бироқ Хашбон шоҳи Сихўн еридан ўтиб кетишимизга рухсат бермади. Сизлар бугун яшаб юрган ерни қўлга киритишингиз учун Эгангиз Худо Сихўннинг юрагини тош қилиб, ўжар қилиб қўйганди.
31 Эгамиз менга шундай деди: “Мен Сихўнни ва унинг юртини сенинг қўлингга беряпман. Унинг юртини забт эта бошла.” 32 Сихўн жамики лашкарини бошлаб, биз билан жанг қилгани Яхаз шаҳрига чиқди. 33 Аммо Эгамиз Худо уни бизнинг қўлимизга берди. Сихўнни, унинг жамики лашкарини, фарзандларини йўқ қилиб ташладик. 34 Сихўннинг ҳамма шаҳарларини босиб олиб, биронтасини ҳам қолдирмай вайрон қилдик. Эркаклари, аёллари ва болаларидан биронтасини ҳам тирик қолдирмадик. 35 Мағлуб қилган шаҳарларимиздан фақат чорва ва бойликларни ўзимизга ўлжа қилиб олдик. 36 Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан ҳамда сойликдаги шаҳардан тортиб, то Гиладгача бўлган бирорта шаҳар бизнинг куч–қудратимизга дош беролмади. Чунки Эгамиз Худо ҳаммасини бизнинг қўлимизга берган эди. 37 Аммо биз Явоқ дарёси бўйидаги Оммон халқининг ерларига ва қирлардаги уларнинг шаҳарларига ҳужум қилмадик. Чунки Эгамиз Худо бизга у ерларни босиб олишни ман қилганди.