20–БОБ
Орам шоҳи билан уруш
1 Орам шоҳи Банҳадад бутун лашкарини тўплади. Ўттиз иккита шоҳ ўз отлари, жанг аравалари билан унга мадад берди. Банҳадад Самарияни қамал қилиб, бу шаҳарга уруш бошлади. 2 Банҳадад шаҳарга — Исроил шоҳи Ахаб ҳузурига чопарлар жўнатиб, улар орқали шу хабарни етказди:
— Банҳадад айтмоқда: 3 “Сенинг олтин–кумушларинг, энг сара хотинларинг, ўғилларинг меники бўлади.”
4 — Сиз айтгандай бўла қолсин, шоҳ ҳазратлари, — деб жавоб йўллади Исроил шоҳи, — ўзим ҳам, менинг ҳамма нарсам ҳам сизникидир.
5 Банҳададнинг чопарлари яна қайтиб келиб, Ахабга шу хабарни етказдилар:
— Банҳадад айтмоқда: “Олтинингни, кумушингни, хотинларингни ва болаларингни менга берасан, деб сенга хабар берган эдим. 6 Эртага шу пайтда қулларимни жўнатаман: улар саройингни, аъёнларингнинг бошпанасини бирма–бир кўриб чиқиб, кўзингни қувнатиб турган қимматбаҳо ҳамма нарсаларингни олиб кетадилар.”
7 Исроил шоҳи юрт оқсоқолларини чақириб, уларга айтди:
— Ўйлаб бир қаранглар, у одам қандай ёмонликни ўйлаб топади–я. У хотинларимни, ўғилларимни, олтин–кумушларимни сўраб чопар жўнатганда, мен рад қилмагандим.
8 Ҳаммалари шоҳга:
— Қулоқ солманг унинг гапларига, рози бўлманг! — деб маслаҳат бердилар. 9 Шунда Исроил шоҳи Банҳададнинг чопарларига шу гапни айтди:
— Шоҳ ҳазратларига шундай деб етказинглар: мен унга олтинимни ҳам, кумушимни ҳам, ҳатто хотинларим ва болаларимни ҳам беришга тайёрман, лекин бундан ортиғига рози эмасман.
Чопарлар Банҳададга Ахабнинг шу гапини олиб келдилар. 10 Банҳадад Ахабга яна чопарларини жўнатиб, қуйидаги гапни етказди:
— Самарияни ер билан яксон қиламан, агар Самариянинг кули орқамда юрган мана шу одамларимнинг ҳар бирига бир ҳовучдан етиб ортиб қолса, худолар мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин.
11 Исроил шоҳи ҳам Банҳададнинг гапларига муносиб жавоб берди:
— Айтиб қўйинг, шоҳингиз совутини кийишдан олдин эмас, ечгандан кейин мақтансин.
12 Банҳадад иттифоқдош шоҳлар билан чодирда кайфу сафо қилиб ўтирган эди. У Ахабнинг гапини эшитиши биланоқ: “Шаҳарга ҳужум қилгани тайёрланинг!” деб амр берди. Унинг одамлари шу заҳоти шаҳарни қуршаб олди. 13 Ўша пайт Исроил шоҳи Ахабнинг олдига бир пайғамбар келиб, шу гапларни айтди:
— Эгам шундай демоқда: “Эй Ахаб, анави катта қўшинни кўряпсанми? Бугун ўшаларни сенинг қўлингга бераман. Ана ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни биласан.”
14 — Ким орқали беради? — деб сўради Ахаб.
— Вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари орқали бераман, деб айтмоқда Эгам, — гапида давом этди пайғамбар.
— Жангни ким бошлайди? — яна сўради Ахаб.
— Сен, — деди пайғамбар. 15 Ахаб вилоят ҳокимларининг паҳлавонларини чақирди: улар 232 та экан. Кейин Исроил лашкарининг ҳаммасини чақирди, улар 7000 киши чиқди.
16 Пешин вақтида Исроил лашкари ҳужум қилиб қолди. Банҳадад ва шоҳлар, яъни унга ёрдам бераётган ўттиз икки шоҳ чодирларда ичиб маст бўлиб ётган экан. 17 Исроил лашкари томонидан аввал вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари чиқдилар. Банҳадад чопарлар жўнатган эди, чопарлар: “Самариядан одамлар чиқиб келяпти”, деб унга хабар етказдилар.
18 — Уларни тириклайин ушланглар! Сулҳ тузишга келишяптими, жанг қилишгами, фарқи йўқ! — деб амр берди Банҳадад.
19 Вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари, уларнинг орқасидан эса лашкар шаҳардан чиқиб келиб, 20 ҳар бир Исроил жангчиси биттадан Орамлик душманини ўлдирди. Бундан саросимага тушган Орам лашкари қочиб қолди. Исроил лашкари эса уларни қувлаб кетди. Орам шоҳи Банҳадад от устида, отлиқлар билан бирга қочиб қутулди. 21 Исроил шоҳи келиб, отларни, жанг араваларини яксон қилиб ташлади. Шундай қилиб, Орам лашкари қаттиқ мағлубиятга учради.
22 Шундан кейин пайғамбар яна Исроил шоҳи ёнига келиб деди:
— Бор, яна куч тўпла, нима қилишингни кўриб–билиб ол. Янаги баҳорда Орам шоҳи сенга хавф солади.
Банҳадад яна ҳужум қилади
23 Айни пайтда Орам шоҳига ҳам аъёнлари уқтирдилар:
— Уларнинг худолари — тоғлар худоларидир. Шунинг учун бу сафар уларнинг қўли баланд келди. Агар улар билан текисликда жанг қилсак, албатта биз ғолиб келамиз. 24 Энди шоҳимиз шундай қилсинлар: ҳукмдорларнинг ҳаммасини вазифаларидан четлатсинлар. Уларнинг ўрнига лашкарбошиларини тайинласинлар. 25 Қанча лашкар, от, жанг араваси йўқотган бўлсалар, ўшанча лашкар, от, жанг аравалари тўплаб, қўшин ташкил қилсинлар. Кейин Исроил лашкари билан текисликда жанг қилиб, албатта уларни мағлуб этамиз.
Орам шоҳи аъёнларининг маслаҳатини инобатга олиб, улар айтгандай қилди.
26 Кейинги йил баҳорда Банҳадад Исроил билан уришиш учун отланди. У Орам лашкарини йиғиб, Офоқ шаҳрига олиб чиқди. 27 Исроил лашкари ҳам йиғилиб, озиқ–овқат тўплади. Сўнг Орам лашкари билан жанг қилиш учун жўнаб кетди. Исроил лашкари Орам лашкарининг рўпарасида қароргоҳ қурди. Орам лашкари юртни босиб кетган, Исроил лашкари эса уларнинг олдида иккита кичкина эчки галасичалик келарди, холос.
28 Шунда пайғамбар Исроил шоҳи ёнига келиб, унга шу хабарни баён қилди:
— Эгам шундай айтмоқда: “Модомики, Орам лашкари, Исроил халқининг Эгаси текислик худоси эмас, тоғлар худосидир, деб айтаётган эканлар, Мен мана шу катта қўшиннинг ҳаммасини сенинг қўлингга бераман. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни биласизлар.”
29 Бир–бири билан душманлашган иккала томон етти кун қароргоҳда кутиб ётдилар. Ниҳоят, еттинчи куни жанг бошланди. Исроил лашкари бир кунда Орам лашкаридан 100.000 кишини қириб ташлади. 30 Қолганлари Офоққа — шаҳар ичкарисига қочиб кирган эдилар, 27.000 тасини девор босиб қолди. Банҳадад ҳам шаҳарга қочиб бориб, бир уйнинг энг ичкари хонасига кириб олди. 31 Аъёнлари унга:
— Исроил шоҳлари раҳмдил шоҳлардир, деб эшитган эдик, — дедилар. — Қани, энди эгнимизга қанор кийиб, бўйнимизга арқон боғлайлик–да , кейин Исроил шоҳи ҳузурига борайлик. Шояд у сизнинг бир қошиқ қонингиздан кечса.
32 Ҳамма аъёнлар эгниларига қанор кийиб, бўйинларига арқон боғлаб, Исроил шоҳи ҳузурига келдилар.
— Қулингиз Банҳадад: “Ўтинаман, шоҳ мени ўлдирмасин”, деб илтижо қиляпти, — дедилар.
— У ҳозир тирикми? Ахир, у менинг акам–ку! — деди Ахаб.
33 Бу одамлар бир аломат кутаётган эдилар. Унинг гапини дарров оғзидан илиб олиб:
— Ҳа, Банҳадад — акангиз, — дедилар.
— Боринглар, уни олиб келинглар, — деб буюрди Ахаб.
Банҳадад Ахабнинг ёнига келди. Ахаб уни аравага ўтқазди.
34 — Менинг отам сенинг отангдан тортиб олган шаҳарларни қайтариб бераман, — деди Банҳадад Ахабга. — Отам Самарияда бозорлар барпо қилган эди, худди шу сингари, сен ҳам Дамашқда ўзинг учун бозорлар барпо қиласан.
— Сулҳ тузганимиздан кейин мен сени озод қиламан, — деди Ахаб ҳам ўз навбатида. У Банҳадад билан сулҳ тузгач, Банҳададни озод қилди.
Бир пайғамбар Ахабга қарши гапиради
35 Пайғамбарлар гуруҳидан биттаси бошқасига:
— Мени ур! — деди. Пайғамбар Эгамизнинг амри бўйича иш тутаётган эди. Лекин шериги пайғамбарни уришни истамади. 36 Пайғамбар шеригига шундай деди:
— Модомики, сен Эгамизнинг амрига қулоқ солмадингми, энди кўрасан, ёнимдан кетишинг биланоқ, сени шер ғажиб ташлайди.
У одам пайғамбарнинг ёнидан кетиб, шерга дуч келиб қолди. Шер уни тилка–пора қилиб ташлади.
37 Пайғамбар бошқа бир одамни учратиб қолиб, унга ҳам:
— Мени ур! — деди. У одам пайғамбарни уриб, жароҳат етказди. 38 Пайғамбар нарироқ бориб кўзларини ёпинчиқ билан тўсиб, қиёфасини ўзгартирди ва йўл бўйида шоҳни кута бошлади. 39 Шоҳ ўтиб кетаётган эди, пайғамбар унга қараб бақирди:
— Эй шоҳим, мен, қулингиз, жангга борган эдим. Қарангки, орқадан бир одам менинг ёнимга бошқа одамни бошлаб келиб: “Бу асирни маҳкам ушла, қочиб кетмасин, бошинг билан жавоб берасан ёки эвазига икки пуд кумуш берасан”, деди. 40 Мен, қулингиз, у–бу ишлар билан машғул бўлиб турганимда, асир ғойиб бўлди.
— Сен ўзингга ўзинг ҳукм чиқариб қўйибсан–ку, — деди Исроил шоҳи пайғамбарга.
41 Пайғамбар шу заҳоти кўзидан ёпинчиқни олди. Шоҳ билдики, у пайғамбарлардан бири экан. 42 Пайғамбар шоҳга деди:
— Эгамиз шундай айтмоқда: “Модомики, Мен ўлимга маҳкум этган одамни сен қўлингдан чиқариб юборган экансан, унинг жони эвазига сенинг жонингни оламан, унинг халқи ўрнига сенинг халқингни жазолайман.”
43 Ғазабланган Исроил шоҳи хафаҳол уйига жўнаб, Самарияга етиб келди.