13–БОБ
Исроил халқи ҳали босиб олмаган ерлар
1 Йиллар ўтиб, Ёшуа анча кексайиб қолган пайтда, Эгамиз унга шундай деди: “Сен қаридинг, ёшинг ҳам ўтиб қолди, лекин Мен сизларга берган юртнинг кўп жойлари ҳали босиб олинмаган. 2 Исроил халқи ҳали қуйидаги ерларни эгалламаган: бутун Филист ва Гешир халқининг ерлари, 3 яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. 4 Шимолда эса Исроил халқи ҳали Канъон халқининг барча ерларини босиб олмаган. Бу ерлар Сидон халқига тегишли бўлган Мерах шаҳрини ўз ичига олиб, шимол томонга, Амор халқи ерларининг чегарасидаги Офоқ деган жойгача чўзилади. 5 Исроил халқи яна Габолликларнинг ерларини, Лубнон тоғли ерларининг шарқ томонини — Хермон тоғининг этагидаги Баал–Гаддан Лево–Хоматгача бўлган жойларни қўлга киритмаган. 6 Улар Лубнондан Мисрафўт–Майимгача бўлган қирларнинг аҳолисини — барча Сидонликларни ҳам ҳали мағлуб қилмаган. Мен Ўзим мана шу халқларни бу юртдан, Исроил халқининг олдидан ҳайдайман. Мен сенга буюрганимдай, мана шу ерларни албатта Исроил халқига мулк қилиб бергин. 7 Хуллас, мана шу ерларни қолган тўққизта қабилага ва Манаше қабиласининг ярмига мулк қилиб бўлиб бергин.”
Иордан дарёсининг шарқидаги ерлар
8 Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг бошқа ярми Иордан дарёсининг шарқида ўз улушларини олиб бўлган эдилар. Уларга бу ерларни Эгамизнинг қули Мусо берган эди. 9 Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб, сойликдаги шаҳаргача чўзилиб, Мидаводан Дибонгача бўлган бутун ясси тепаликни ўз ичига олади. 10 Бу ҳудуд Хашбон шаҳрида ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўн қўли остида бўлган ҳамма шаҳарларни, Оммон халқининг чегарасигача бўлган ерларни ўз ичига оларди. 11-12 Булардан ташқари, Гашур ва Махо халқларининг ерлари, шунингдек, шоҳ Ўгнинг бутун шоҳлиги, чунончи, Гилад ўлкаси, шимолдаги бутун Хермон тоғи ва шарқдаги Салкогача бўлган бутун Башан ўша ҳудудга кирар эди. Шоҳ Ўг Рафа халқининг энг охирги авлоди бўлиб, Башан ўлкасининг Аштарўт ва Эдрей шаҳарларида ҳукмронлик қилган эди. Мусо ўша ерларни босиб олиб, халқларини ҳайдаб чиқарган эди. 13 Лекин Исроил халқи Гашур ва Махо халқларини ҳайдаб чиқармади, улар бугунгача Исроил халқи орасида яшайдилар.
14 Фақатгина Леви қабиласига Мусо улуш қилиб ер бермади. Эгамиз айтгандай, қурбонгоҳда Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонликлар Леви қабиласининг улушидир .
Рубен қабиласининг ҳудуди
15 Мусо Рубен қабиласига уруғлари бўйича улуш берган эди. 16 Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб, сойликдаги шаҳаргача чўзилиб, Мидаво атрофидаги бутун ясси тепаликни ўз ичига оларди. 17 Мана шу ҳудуд Хашбон шаҳрини ва ясси тепаликда жойлашган қуйидаги ҳамма шаҳарларни ўз ичига олар эди: Дибон, Бомўт–Баал ва Байт–Баал–Миён, 18 Яхаз, Кадамўт, Мифат, 19 Хиратайим, Сивмо ва Иордан водийсида жойлашган қирнинг устидаги Зарет–Хашахар, 20 Байт–Пиёр, Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирлари, Байт–Яшимўт шаҳарлари. 21 Рубен қабиласининг ерлари ясси тепалик устидаги барча шаҳарлар, Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўннинг бутун шоҳлигини ўз ичига оларди. Мусо Сихўнни ва у билан иттифоқ тузган Мидиён ҳукмдорларини мағлуб қилганди. Уларнинг исмлари Эви, Раҳем, Зур, Хур ва Раба эди. 22 Исроил халқи яна Бавўр ўғли Баломни ҳам қиличдан ўтказган эди. У фолбинлик билан шуғулланар эди. 23 Рубен қабиласи ҳудудининг ғарбий чегараси Иордан дарёси ва унинг қирғоқлари эди. Мана шу ерлар Рубен қабиласига мулк қилиб берилган эди.
Гад қабиласининг ҳудуди
24 Мусо Гад қабиласига ҳам уруғлари бўйича улуш берди. 25 Язир шаҳри, Гилад ўлкасидаги ҳамма шаҳарлар, Рабба шаҳрининг шарқидаги Арор шаҳригача бўлган Оммонлар ерининг ярми уларнинг ҳудудига кирар эди. 26 Уларнинг ери яна жанубдаги Хашбон шаҳридан шимол томондаги Рамат–Миспи ва Батоним шаҳарларигача, шунингдек, шимолдаги Моханайимдан Дебиргача чўзилган эди. 27 Гад қабиласининг ери Иордан водийсида Байт–Харам, Байт–Нимро, Сухот, Зофун шаҳарларини ҳамда Хашбон ҳукмдори бўлган Сихўн шоҳининг қолган шоҳлигини ҳам ўз ичига олар эди. Бу ҳудуднинг ғарбий чегараси Иордан дарёси бўлиб, шимолдаги Жалила кўлигача чўзилган эди. 28 Мана шу ҳудуддаги шаҳарлар ва атрофларидаги қишлоқлар Гад қабиласига мулк қилиб берилган эди.
Иордан шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ерлар
29 Мусо Манаше қабиласининг ярмига ҳам уруғлари бўйича улуш берган эди. 30 Уларнинг ҳудуди Моханайим шаҳридан шимолга чўзилиб, бутун Башан ўлкасини ва Ёвир босиб олган олтмишта шаҳарни ўз ичига олар эди. Башан шоҳи Ўг мана шу жойларда ҳукмронлик қилган эди. 31 Гилад ўлкасининг ярми, Башандаги Ўг шоҳлигининг пойтахт шаҳарлари Аштарўт ва Эдрей ҳам уларнинг ҳудудига кирар эди. Бу ерлар Манаше ўғли Мохирдан келиб чиққан наслнинг ярмига берилган эди.
32 Иорданнинг шарқида, Мўаб текислигида, Ерихонинг рўпарасида Мусо бўлиб берган улушлар мана шулардир. 33 Лекин Леви қабиласига Мусо улуш қилиб ер бермаган эди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз уларга: “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди .