10–БОБ
Нажот ҳамма учун
1 Биродарларим, мен ўз халқим Исроилнинг нажот топишини чин дилдан истайман ва бу учун Худога илтижо қиламан. 2 Ахир, ўзим гувоҳман: улар жон–жаҳдлари билан Худога берилганлар, аммо ҳақиқий тушунчага эга эмаслар. 3 Худонинг инсонларни оқлаш йўлини тушунмасдан, ўзларини оқлаш ниятида, улар Худонинг ҳақ йўлига бўйсунмадилар. 4 Исо Масиҳ эса қонуннинг мақсадини амалга оширди, шу тариқа ҳамма имон орқали оқланади.
5 Қонун орқали оқланиш ҳақида Мусо қуйидагича ёзган эди: “Худонинг қонун–қоидаларига риоя қилган одам ҳаётдан баҳраманд бўлади.” 6-7 Имон орқали оқланиш ҳақида эса Муқаддас битикларда нима деб ёзилган? “Юрагингизда: «Ким осмонга чиқади? Ким тубсиз чуқурликка тушади?» дея сўраманглар”, деб ёзилган . Демак, Масиҳни ерга тушириш учун ҳеч ким осмонга чиқиши шарт эмас, Масиҳни тирилтириш учун ҳам ҳеч ким ўликлар диёрига тушиши шарт эмас. 8 Ахир, Муқаддас битикларда яна шундай ёзилган: “Бу калом сизнинг яқинингиздадир, оғзингизда ва юрагингиздадир.” Биз ваъз қилаётган имон ҳақидаги калом ана шудир. 9 Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. 10 Чунки инсон қалбидан ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади. 11 Муқаддас битикларда ёзилгандай: “Унга ишонган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.” 12 Яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар орасида асло фарқ йўқ. Уларнинг Раббийси бир бўлиб, Унга илтижо қилганларнинг биронтасидан У Ўз меҳр–шафқатини аямайди. 13 Ахир, “Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади” , деб ёзилган–ку.
14 Аммо Раббимиз Исога ишонмаганлар қандай қилиб Унга илтижо қиладилар?! У ҳақда эшитмаган бўлсалар, қандай қилиб Унга ишонадилар?! Ҳеч ким уларга Хушхабарни эълон қилмаса, қандай қилиб эшитадилар?! 15 Уларни ҳеч ким юбормаса, қандай қилиб Хушхабарни эълон қиладилар?! Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Хушхабарни эълон қилган хабарчининг қадамлари нақадар гўзал!” 16 Аммо Хушхабарга ҳамма ҳам ишонмади. Ишаё ҳам шундай деган–ку: “Эй Эгам, бизнинг хабаримизга ким ишонди?”
17 Демак, имон тинглашдан, яъни Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитишдан келиб чиқади. 18 Менинг бир саволим бор. Хўш, улар эшитмаганмиди? Албатта эшитганлар, чунки “хабарчиларнинг овозлари ҳар томонга тарқалди, хабарлари оламнинг четигача етиб борди” , деб ёзилган–ку. 19 Бундан яна бир савол келиб чиқади. Хўш, Исроил халқи хабарни тушунмадими? Мусо орқали Худо шундай деганди:
“Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман,
Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман.”
20 Ишаё ҳам Худонинг сўзларини жасорат билан етказган:
“Мени изламаганлар топди,
Мени сўрамаганларга кўриндим.”
21 Исроил халқи ҳақида эса шундай дейди:
“Итоатсиз ва ўжар халқни
Кун бўйи қучоқ очиб кутдим.”