6–БОБ
Дониёр шерлар уясида
1 Шоҳ Доро бутун шоҳлигидаги ерларни 120 та вилоятга бўлиб, ҳар бир вилоят устидан ноиб тайинлашга қарор қилди. 2 Ноибларни назорат қилиш учун эса учта амирни тайинлади, уларнинг бири Дониёр эди. Шоҳни уринтирмаслик учун улар ноиблардан барча ҳисоботни олишлари керак эди. 3 Дониёр бошқа амиру ноибларга қараганда ўз ишини юксак маҳорат билан бажарар эди. Шунинг учун шоҳ бутун салтанат бошқарувини Дониёрга топширишни режалаштириб қўйганди. 4 Буни кўра олмаган амиру ноиблар қилдан қийиқ ахтариб, Дониёрнинг бошқарув ишларидаги нуқсонларни топишга ҳаракат қилишди. Аммо Дониёр ўз ишини пухта бажариб, ҳеч қандай масъулиятсизлик ва ноҳақликка йўл қўймасди. Шунинг учун уни айблашга бирон–бир баҳона ҳам топа олмадилар. 5 Ниҳоят улар бир–бирларига шундай дедилар: “Дониёрни фақатгина ўз Худосининг қонуни билан боғлиқ бўлган ҳолда айблашимиз мумкин, бундан бошқа чорамиз йўққа ўхшайди.”
6 Шунда амиру ноиблар шоҳнинг ҳузурига бориб: “Шоҳ Доро ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — дедилар. 7 — Шоҳликнинг барча амирлари, беклари, ноиблари, аъёнлари ва ҳокимлари шундай деб ўзаро келишиб олдилар: шоҳимиз фармон жорий қилсинлар. Эй шоҳ ҳазратлари, бу фармон бўйича ҳамма одам ўттиз кун мобайнида фақатгина сизга сажда қилсин. Кимки бошқа бир худо ёки одамга сажда қилса, шерлар уясига ташлансин. Бу фармон қатъий равишда амалга оширилсин. 8 Эй шоҳ ҳазратлари, фармон чиқариб уни имзоланг. Бу фармонингиз Мидия ва Форс қонунларига биноан ўзгармас бўлсин.” 9 Шоҳ Доро фармонни имзолади. 10 Дониёр фармон имзоланганлигини била туриб уйига борди. Болохонасига чиқиб, ҳар доим қилганидай, кунига уч маҳал тиз чўкиб Худога илтижо қилди, Уни мадҳ этиб улуғлади. Болохонанинг деразалари эса Қуддус томон очилган эди.
11 Амалдорлар бир тўда бўлиб Дониёрнинг уйига борганларида, Дониёр ўз Худосига илтижо қилаётганини кўриб қолдилар. 12 Улар зудлик билан бу ҳақда шоҳни хабардор қилиш учун шоҳ ҳузурига бордилар.
— Эй шоҳ ҳазратлари! — дея мурожаат қилди улар. — Сиз фармон чиқариб, кимки ўттиз кун ичида мендан бошқа биронта худо ёки одамга сажда қилса, шерларнинг уясига ташланади, деб айтмаганмидингиз?
— Ҳа, чиқарган бу фармоним Мидия ва Форс шоҳлигининг қонунларига биноан, қатъийдир, — дея жавоб берди шоҳ.
13 — Эй шоҳ ҳазратлари, Яҳудо асирларидан бўлмиш Дониёр сизни ҳам, сиз чиқарган фармонингизни ҳам менсимай, кунига уч марта ўз Худосига илтижо қиляпти, — деди улар.
14 Шоҳ буни эшитгач, қаттиқ ташвишга тушди. У Дониёрни сақлаб қолиш ниятида кун ботгунга қадар, қўлидан келганича ҳаракат қилди. 15 Аммо амалдорлар шоҳнинг олдига келиб:
— Шоҳ ҳазратлари, Мидия ва Форс қонунларига биноан, сиз чиқарган ҳар бир фармон ўзгармас эканлигини эсингизда тутинг, — дедилар.
16 Шоҳ Дониёрни шерларнинг уясига ташлашни буюрди.
Дониёрнинг ўзига эса: “Сени Худойинг қўлига топширдим, сен доим сажда қиладиган ўша Худо сени асрасин”, — деди.
17 Тош келтирилиб, чуқурликнинг оғзи беркитиб қўйилди. Ҳеч ким Дониёрни шерлардан қутқара олмасин деб, шоҳ ўзининг ва амалдорларининг тамғалари билан тошни муҳрлаб қўйди. 18 Сўнг саройига қайтиб, кечаси билан туз тотмади. Одатдаги кечки вақти чоғлик ҳам кўнглига сиғмай, туни билан ухламай чиқди.
19 Эртаси куни тонг отгач, шоҳ шоша–пиша шерлар уяси томон югурди. 20 У ерга боргач:
— Ҳой Дониёр, барҳаёт Худонинг хизматкори! — дея куйиниб хитоб қилди у. — Сен доимо сажда қилиб юрган Худойинг сени шерлардан қутқара олдими?
21 — Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! — деди шоҳга Дониёр. 22 — Худойимнинг назарида бегуноҳ бўлганим учун У фариштасини юбориб, шерларнинг оғизларини беркитиб қўйди ва шерлар менга ҳеч қандай зарар етказмадилар. Сизнинг олдингизда ҳам, эй шоҳ ҳазратлари, мен бирон–бир айбли иш қилган эмасман.
23 Хурсандчилиги ичига сиғмаган шоҳ Дониёрни чуқурликдан чиқаришни буюрди. Дониёрни чуқурликдан чиқарган одамлар унга ҳеч қандай зарар етмаганини кўришди, чунки Дониёр Худога инонган эди. 24 Шоҳнинг буйруғига биноан, Дониёрни қоралаган одамларни хотину бола–чақалари билан бирга шерлар уясига ташладилар. Улар чуқурликнинг тубига етмаган ҳам эдики, шерлар уларга ташланиб ғажиб ташлашди.
25 Шоҳ Доро бутун дунё бўйлаб барча халқлар, элатлар ва уруғларга шундай мактуб йўллади:

“Хонадонингиздан барака аримасин! 26 Шоҳлигимдаги барча одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб титрасин,

Чунки У барҳаёт ва мангу Худодир.
Унинг шоҳлиги асло қуламас,
Ҳукмронлиги ҳеч ҳам тугамас,
27 Нажоткору халоскор Удир.
Еру кўкда аломату мўъжизалар кўрсатган,
Удир Дониёрни шерлардан қутқариб олган.”

28 Шоҳ Доро ва Форс шоҳи Курушнинг ҳукмронлиги даврларида Дониёрнинг мартабаси яна ҳам ошди.