3–БОБ
1 Эй Исроил халқи, Эгамизнинг сўзларига қулоқ солинг. У Мисрдан олиб чиққан бутун халқингизга шундай деб айтмоқда:

2 “Ер юзидаги барча халқлар орасидан
Ёлғиз сизларни танлаб олган эдим.
Шу сабабдан ҳам гуноҳларингизга тоқат қила олмайман,
Қилган ҳамма гуноҳларингиз учун сизларни жазолайман.”
Пайғамбар Худонинг жарчисидир
3 Икки киши келишиб олгандан кейингина бирга йўлга тушади.
4 Шер қурбонини кўзлаб қўйсагина, ўрмонда ўкиради,
Йиртқич шер ўлжасини ушласагина, уясида ириллайди.
5 Тузоққа емиш қўйилсагина, қуш сиртмоққа тушади,
Тузоққа ҳеч нарса илинмаса, сиртмоқ тортилмайди.
6 Хўш, шаҳарда бурғу чалинса, ким саросимага тушмайди?!
Эгамизнинг иродасисиз ҳеч бир кулфат шаҳарга келмайди.

7 Дарҳақиқат, Эгамиз Раббий Ўз сирини пайғамбарларига аён қилади,
Сирини ўша хизматкорларига аён қилмай туриб, У ҳеч нарса қилмайди.

8 Ана, шер ўкирди! Ким қўрқмайди?!
Ана, Эгамиз Раббий гапирди! Ким башорат қилмайди?!
Самариянинг қисмати
9 Ашдод қалъаларида эълон қилинг,
Миср қалъаларида шундай деб жар солинг:
“Самария атрофидаги қирларда тўпланинг,
У ердаги авжига чиққан ғалаённи бир кўринг,
Зўравонликнинг гувоҳи бўлинг.”
10 Эгамиз шундай демоқда:
“Самарияликлар қалъаларини ҳаром бойликка тўлдирдилар,
Тўғрилик нималигини улар билмайдилар.”
11 Шу сабабдан Эгамиз Раббий шундай демоқда:
“Душман Самарияни қуршовга олади,
Истеҳкомларини вайрон қилади,
Самария қалъалари талон–тарож бўлади.”

12 Эгамиз шундай демоқда: “Арслоннинг оғзидан қўзичоқни тортиб олмоқчи бўлган чўпон, қўзичоқнинг икки туёғини ёки қулоғининг бир парчасини тортиб олади, холос. Самария аҳолиси ҳам шу аҳволга тушади. У ер–бу ерларда супаю курси парчалари қолади, холос .”

13 Парвардигори Олам — Эгамиз Раббий демоқда:
“Гапимни эшитинг! Ёқуб наслига қарши гувоҳлик беринг!
14 Мен Исроил халқини қилган гуноҳи учун жазолайман,
Ўша куни Байтил қурбонгоҳларини вайрон қиламан.
Қурбонгоҳнинг шохлари кесилиб, ерга тушиб ётади .
15 Мен қишки ва ёзги саройларни бузиб ташлайман,
Фил суяги билан безатилган кошоналарни вайрон қиламан,
Барча ҳашаматли уйларни йўқ қиламан.”
Эгамизнинг каломи шудир.