6–БОБ
Имонлилар орасидаги даъволарни ҳал қилиш ҳақида
1 Орангизда биттасининг бошқа бировга даъвоси бор экан. Бу даъвони ҳал қилиб берсин деб, у киши Худонинг азизлари олдига эмас, балки имонсизлар олдига боришга қандай журъат қиляпти? 2 Худонинг азизлари ҳатто дунёни ҳукм қилишини наҳотки сизлар билмасангиз?! Модомики, сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки аҳамиятсиз икир–чикир ишларни ҳукм қила олмасангиз? 3 Биз ҳатто фаришталарни ҳам ҳукм қиламиз–ку! Шуни билмайсизларми?! Шундай экан, турмуш икир–чикирлари нима бўлибди?! 4 Нима учун энди бир–бирингизга даъвоингиз бўлса, жамоатга дахли бўлмаган ҳакамларнинг олдига боряпсиз?! 5 Наҳотки орангизда ўз биродарларининг даъвосини ажрим қила оладиган бирорта доно одам топилмаса?! Уялмайсизларми, ахир?! 6 Имонли биродар яна бошқа бир имонли биродари билан даъволашмоқда, қолаверса буни имонсиз ҳакамларнинг олдида қиляпти–я!
7 Ундан кўра, ҳақсизликка чидаб турганингиз сизлар учун яхшироқ бўлмасмиди? Ҳатто ҳийла–найранглардан зарар кўриш сизлар учун афзалроқ бўлмасмиди? Бир–бирингиз билан даъволашишнинг ўзи сизлар учун тамоман мағлубият–ку! 8 Шуниси етмагандай, сизлар ҳийла–найранглар билан ўз биродарингизга ноҳақлик қиляпсизлар.
9 Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар–ку! Адашманглар, жинсий томондан ахлоқсиз бўлганлар, бутпарастлар, зинокорлар, баччабозлару баччалар, 10 ўғрилар, тамагирлар, майхўрлар, ғийбатчилар ва товламачилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. 11 Баъзиларингиз олдин шундай эдингиз. Энди эса сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг номи билан ва Худонинг Руҳи орқали покландингиз, Худога бағишландингиз, оқландингиз.
Аъзойи баданингиз билан Худони улуғланг
12 Баъзиларингиз: “Хоҳлаганимни қилишга ҳақим бор”, деб айтяпсизлар. Тўғри, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Хоҳлаганимизни қилишга ҳақимиз бор, лекин ҳеч бир нарса бизнинг устимиздан ҳокимлик қилмаслиги керак. 13 Баъзиларингиз яна: “Овқат қорин учун, қорин эса овқат учун, Худо иккаласини ҳам йўқ қилади–ку” , деб айтяпсизлар. Тўғри, аммо баданимиз зино учун хизмат қилмаслиги керак, аксинча, баданимиз билан Раббимиз Исога хизмат қилишимиз керак. Раббимиз баданимиз устидан ҳокимлик қилиши керак. 14 Раббимизни тирилтирган Худо Ўз қудрати билан бизларни ҳам тирилтиради.
15 Билмайсизларми, ахир?! Аъзойи баданингиз Масиҳ танасининг аъзоси–ку! Шундай экан, мен Масиҳ танасининг аъзоларини олиб, фоҳиша танасининг аъзолари қилиб қўярмиканман? Йўқ, асло! 16 Фоҳиша билан қовушган у билан бир тан бўлишини билмайсизларми?! Муқаддас битикларда: “Иккаласи бир тан бўладилар” , деб ёзилган–ку! 17 Раббимиз Исо билан бирга бўлган эса У билан бир руҳда бўлади.
18 Жинсий ахлоқсизликдан ўзингизни олиб қочинглар! Жинсий ахлоқсизлик билан гуноҳ қилган ўз танасига қарши гуноҳ қилган бўлади, қолган ҳамма гуноҳлар эса танага бевосита боғланмаган ҳолда қилинади. 19 Наҳот билмасангиз?! Қалбингизда маскан қилган Муқаддас Руҳни Худо сизларга берган. Танангиз Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. 20 Сизлар қиммат баҳога сотиб олингансизлар. Шунинг учун ўз танангиз билан Худони улуғланглар .