20–БОБ
Паноҳ шаҳарлар
1 Эгамиз бир куни Ёшуага шундай деб айтди:
2 — Исроил халқига шу гапларни етказгин: “Мусо орқали сизларга буюрганимдай , паноҳ шаҳарларни тайинланглар. 3 Мабодо, бирортаси бехосдан одам ўлдириб қўйса, қочиб ўша шаҳарлардан бирига борсин. Қотил ўша шаҳарларнинг бирида паноҳ топиб, марҳумнинг қасос олмоқчи бўлган қариндошларидан омон қолади. 4 Шаҳарга етиб боргандан кейин, қотил шаҳар дарвозаси олдида ўтирган шаҳар оқсоқолларига ўз вазиятини тушунтирсин. Шунда уни шаҳарга олиб кириб, уй–жой беришади. 5 Қасоскор қотилнинг орқасидан қувиб келса, қотил қасоскорга берилмасин. Ахир, қотил одамни бехосдан ўлдириб қўйган, уларнинг орасида ҳеч қандай адоват йўқ эди. 6 Жамоа йиғилиб, қотилни ҳукм қилмагунча, ўша одам паноҳ шаҳарда қолиши лозим. Қотил айбсиз деб топилгандан кейин эса ўша пайтда хизмат қилаётган олий руҳонийнинг ўлимига қадар, паноҳ шаҳарда яшаши керак. Олий руҳонийнинг ўлимидан кейингина у ўзи қочиб келган жойга қайтиб бориши мумкин.”
7 Иордан дарёсининг ғарб томонида Исроил халқи паноҳ шаҳарлар қилиб қуйидаги шаҳарларни тайинлади: Нафтали қабиласига тегишли қирларда жойлашган Жалиладаги Кедеш шаҳри, Эфрайим қабиласига тегишли қирлардаги Шакам шаҳри, Яҳудо қабиласига тегишли қирлардаги Хират–Арба, яъни Хеврон шаҳри. 8 Иордан дарёсининг шарқида, Ерихо шаҳрининг қарши томонида эса Исроил халқи қуйидаги шаҳарларни паноҳ шаҳарлар қилиб ажратди: ясси тепалик саҳросида жойлашган, Рубен қабиласига тегишли бўлган Базер шаҳри, Гад қабиласига тегишли Гиладдаги Рамўт шаҳри, Манаше қабиласига тегишли Башандаги Гўлон шаҳри. 9 Мана шу шаҳарлар Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган бегоналар учун ажратилди. Агар бирортаси бехосдан одам ўлдириб қўйса, ўша паноҳ шаҳарлардан бирига қочиб боради. Шундай қилиб, жамоа адолатли ҳукм чиқармагунча, одам ўлдирган киши паноҳ шаҳарда хавф–хатарсиз бўлиб, уни қувиб келган қасоскор қўлида ҳалок бўлмайди.