14–БОБ
Келажакдаги уруш ва ғалаба
1 Эгамизнинг кунига оз қолди. Эй Қуддус аҳли, ўша куни мулкингиз кўз олдингизда талон–тарож қилинади. 2 Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди.
3 Шундан кейин Эгамиз урушдаги жангчидай ўша халқларга ҳужум қилади. 4 Ўша куни У Қуддус шаҳрининг шарқида бўлган Зайтун тоғининг устида туради. Шу куни Зайтун тоғи иккига ажралади. Тоғ орасидан шарқдан ғарбга қараб кетган кенг бир водий ўтади. Шунда тоғнинг бир тарафи шимолга, иккинчи тарафи эса жанубга сурилади. 5 Сизлар ўша водий орқали қочасизлар. Тоғлар орасидаги водий Озиёлгача чўзилади. Сизлар Яҳудо шоҳи Уззиё даврида бўлган зилзила пайтида қочгандай қочасизлар. Шунда Эгамиз Худо Ўз фаришталари билан бирга келади.
6 Ўша куни барча ёруғлик манбалари сўниб, нур таратмайдиган бўлиб қолади. 7 Аммо кун давом этаверади. Шунда кун ҳам, тун ҳам бўлмайди. Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади. Бу қачон содир бўлишини фақатгина Эгамиз билади.
8 Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади.
9 Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади.
10 Шимолдаги Гебодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт текисликка айланади. Қуддус эса ўзининг юксак жойида тураверади. Шаҳар Бенямин дарвозасидан Эски дарвозагача, Бурчак дарвозасигача, Ханонил минорасидан шоҳга қарашли бўлган узум сиқиш чуқуригача чўзилган бўлади. 11 Қуддусда яна одамлар яшайдиган бўлади, бундан кейин уни ҳеч қачон вайрон қилишмайди. Қуддусда тинчлик қарор топади.
12 Қуддусга қарши уруш очган халқларнинг бошига Эгамиз қуйидаги ўлатни юборади: тирик бўлсалар ҳам танаси чириб кетади, кўзлари косасидаёқ чириб кетади, тиллари эса оғизларидаёқ чириб кетади. 13 Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир–бирига қарши қўл кўтаради. 14 Ҳатто Яҳудо халқи ҳам Қуддусдаги жангга қўшилади. Унинг атрофидаги барча халқларнинг бойликлари — жуда кўп тилла, кумуш ва кийимлар ўлжа қилиб олинади. 15 Юқорида айтилган ўлат душманларнинг қароргоҳидаги ҳамма ҳайвонларга — отларга, хачирларга, туяларга, эшакларга ҳам қирғин келтиради.
16 Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади. 17 Агар ер юзидаги халқларнинг бирортаси Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилиш учун Қуддусга келмаса, уларнинг юртида ёмғир ёғмайди. 18 Агар Миср халқи ҳам байрамга келишни рад этса, уларнинг юртида ҳам ёмғир ёғмайди. Эгамиз Чайла байрамига келишни рад этган бошқа халқларнинг бошига солган ўша кулфатни уларнинг бошига ҳам солади. 19 Чайла байрамини нишонлашга чиқмаган Миср халқи ва бошқа ҳамма халқларнинг жазоси шу бўлади.
20 Ўша куни ҳатто отларнинг юганларидаги қўнғироқларида ҳам “Эгамизга бағишланган” деган ёзув бўлади. Қурбонгоҳ олдида ишлатиладиган тоғорачалар муқаддас бўлгани каби, Эгамизнинг уйидаги оддий қозонлар ҳам худди шундай муқаддас бўлади. 21 Қуддус ва Яҳудодаги барча қозонлар Сарвари Оламга бағишланган бўлади. Шунда ким қурбонлик келтирмоқчи бўлса, қурбонлик гўштини шу қозонларда қайнатса бўлаверади. Ўша куни Менинг уйимда савдогарлар бошқа бўлмайди.