21–БОБ
Бева аёлнинг хайр–эҳсони
1 Исо Маъбаднинг эҳсон қутисига назар солар экан, эҳсон ташлаб турган бой одамларни кўрди. 2 Шунингдек, икки чақа ташлаган бир камбағал бева аёлни ҳам кўрди. 3 Шунда Исо деди:
— Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бева ҳаммадан кўпроқ эҳсон берди. 4 Чунки бойларнинг ҳаммаси ўзларининг ортиқча пулларидан эҳсон қилдилар. Аммо бу аёл камбағаллигига қарамасдан, ўзининг бор–йўғини ташлади.
Исо Маъбаднинг вайрон бўлиши тўғрисида башорат қилади
5 Шогирдлардан баъзилари Маъбадни томоша қилиб, унинг гўзал тошлар ва Худога назр қилинган инъомлар билан безатилгани тўғрисида гаплашаётган эдилар. Исо эса деди:
6 — Шундай кунлар келадики, сиз кўриб турганларнинг ҳаммаси вайрон бўлади . Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди.
7 Улар Исодан сўрадилар:
— Устоз, бу ҳодисалар қачон юз беради? Тез орада юз беришини нимадан билсак бўлади?
8 Исо деди:
— Эҳтиёт бўлинглар, йўлдан озманглар, чунки кўп кишилар ўзларини Менинг номим билан атаб: “Мен Ўшаман”, “Вақт яқин”, — деб айтади. Уларга эргашманглар. 9 Сизлар уруш ва исёнлар тўғрисида хабарларни эшитганингизда, ваҳимага тушманглар, чунки бу ҳодисалар биринчи бўлиб содир бўлиши керак. Аммо бу ҳали сўнгги ниҳоя эмас.
10 Кейин Исо уларга деди: “Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. 11 Айрим жойларда шиддатли зилзилалар, қаҳатчиликлар, ўлатлар бўлади. Осмонда ваҳимали ҳодисалар, буюк аломатлар юз беради.
12 Лекин буларнинг ҳаммасидан олдин сизларни ҳибсга оладилар, қувғин қиладилар, синагогаларга топшириб, қамоқларга ташлайдилар. Менинг номим туфайли сизларни шоҳлар ва ҳокимлар олдига олиб борадилар. 13 Булар Хушхабарни айтишингиз учун имконият бўлади. 14 Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, деб олдиндан қайғурмасликка қарор қилинглар. 15 Мен Ўзим сизларга сўз, донолик ато қиламанки, рақибларингиздан биронтаси айтганларингизни рад қила олмайдилар ёки эътироз билдира олмайдилар. 16 Сизларни ҳатто ота–онангиз, ака–укаларингиз, қариндош–уруғларингиз, дўстларингиз тутиб беришади. Улар баъзиларингизни ўлдиришади. 17 Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. 18 Бироқ бошингиздан бир тола соч ҳам тушмайди. 19 Қатъиятли бўлинглар, шунда ҳаётга эришасиз.
Қуддуснинг вайрон бўлиши ҳақида башорат
20 Қуддусни душман лашкарлари ўраб олганини кўрганингизда, билингки, шаҳар яқин орада вайрон қилинади. 21 Шунда Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочсин, шаҳарнинг ичида бўлганлар ташқарига чиқсин, далаларда бўлганлар шаҳарга кирмасин. 22 Чунки Худонинг қасос оладиган кунлари келди. Ўша кунларда ҳамма башоратлар амалга ошади. 23 У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой! Чунки ер юзини катта мусибат чулғаб олади, бу халқнинг бошига Худонинг ғазаби ёғилади. 24 Баъзилари қиличдан ўтказилади, бошқалари барча юртларга асир қилиб олиб кетилади. Ғайрияҳудийларнинг давру даврони тугамагунча, улар Қуддусни оёқ ости қиладилар.
Инсон Ўғлининг келиши ҳақида
25 Қуёш, ой ва юлдузларда аломатлар пайдо бўлади. Денгизлар ва тўлқинлар шовқинидан халқлар саросимага тушиб, изтироб чекади. 26 Одамлар дунёга келадиган фалокатларни кўриб, қўрқувдан ҳушидан кетадилар. Чунки ўшанда самовий кучлар ларзага келади. 27 Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади .
28 Бу ҳодисалар юз бера бошлаганда, туриб, бошингизни баланд кўтаринг. Чунки қутқариладиган вақтингиз яқинлашмоқда.”
Ҳушёр бўлиш ҳақида
29 Исо шогирдларига бир масални айтиб берди: “Анжир дарахтига ва бошқа ҳамма дарахтларга қаранглар. 30 Дарахтлар барг ёзаётганини кўрганингизда, ёз яқинлашиб қолганини биласиз. 31 Шу сингари, мана бу воқеалар содир бўлганда, билингки, Худонинг Шоҳлиги яқин. 32 Сизларга чинини айтайин, бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади. 33 Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.
34 Ҳушёр бўлинглар! Кайфу сафога, бу ҳаётнинг ташвишларига берилиб кетманглар. Тағин ўша кун келиб қолганда сизлар тўсатдан тўрга тушган одамларга ўхшаб қолманглар! 35 Чунки у кун бутун ер юзида яшовчиларнинг бошига тушади. 36 Доим ҳушёр бўлинглар. Юз берадиган бу ҳамма мусибатлардан қутула олишингиз ва Инсон Ўғли олдида муносиб тура олишингиз учун доимо ибодатда бўлинглар.”
37 Ҳар куни Исо Маъбадда таълим берарди, кечалари эса шаҳардан чиқиб, тунни Зайтун тоғида ўтказар эди. 38 Халқ саҳардан Исони тинглагани Маъбадга келарди.