28–БОБ
1 Ўша кунларда Филистлар Исроил лашкари билан уруш қилмоқчи бўлиб, лашкарларини тўплашди. Охиш Довудга:
— Билиб қўй, сен одамларинг билан албатта мен томонда жанг қиласан, — деб таъкидлади.
2 — Мен қулингизман, ўшанда нималар қилишимни ўзингиз кўрасиз, — деди Довуд.
— Яхши, — деди Охиш, — сен доимо менинг шахсий қўриқчим бўлиб қоласан.
Шоул арвоҳдан маслаҳат сўрайди
3 Шомуил оламдан ўтганда, бутун Исроил халқи унга аза тутган ва уни ўз шаҳри Рамага дафн қилишган эди. Шоул эса арвоҳ чақирувчиларни ва фолбинларни юртдан йўқотиб юборган эди.
4 Шу орада Филистлар тўпланиб, Шунам шаҳрига бориб қароргоҳ қуришди. Шоул ҳам жамики Исроил қўшинини йиғиб, Гилбова тоғида қароргоҳ қурди. 5 Шоул Филистлар қўшинини кўрди–ю, қаттиқ қўрқиб кетди, уни ваҳима босди. 6 Шоул “Нима қилай?” деб Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлган эди, У Шоулга на тушида, на руҳонийлар ва на пайғамбарлар орқали жавоб берди. 7 Шундан кейин Шоул аъёнларига:
— Менга бирорта арвоҳ чақирадиган аёлни топиб келинглар, унинг олдига бориб маслаҳат солайин, — деб фармон берди.
— Эн–Дўрда бир арвоҳ чақирадиган аёл бор, — деди аъёнлар. 8 Шоул бошқача кийимлар кийиб, қиёфасини ўзгартирди ва икки кишини эргаштириб, кеч кирганда, ўша аёлникига борди.
— Илтимос қиламан, мен учун руҳларга маслаҳат сол, сенга кимнинг номини айтсам, ўша одамни чақириб бер, — деди. 9 Аёл шоҳга шундай жавоб берди:
— Шоул нималар қилганини, арвоҳ чақирадиганларни ва фолбинларни юртдан йўқотиб юборганини биласан–ку. Шундай экан, нимага мени нобуд қилмоқ учун тузоқ қўйяпсан?
10 — Худо ҳақи, бундан сенга заррача ёмонлик келмайди, — деб онт ичди Шоул.
11 Шундан сўнг аёл:
— Сенга кимни чақириб берайин? — деб сўради.
— Менга Шомуилни чақириб бер! — деди Шоул.
12 Аёл Шомуилни кўргач, қаттиқ бақириб юборди. Сўнг Шоулга қараб, деди:
— Сиз шоҳ Шоулсиз–ку! Нега мени алдадингиз?
13 — Қўрқма! — деди шоҳ аёлга, — нимани кўряпсан?
— Ер остидан чиқаётган бир арвоҳни кўряпман, — деб жавоб берди аёл.
14 — Нимага ўхшайди? — сўради Шоул.
— Ридо кийган кексароқ одам юқорига чиқяпти, — деди аёл. Шу заҳоти Шоул билдики, у одам Шомуил. Мук тушиб унга таъзим қилди.
15 — Нимага мени чақириб безовта қилдинг? — сўради Шомуил.
— Мен жуда қийналиб кетдим, — деди Шоул. — Филистлар менга ҳужум қилишмоқчи. Худо эса мени тарк этди. Менга на пайғамбарлар орқали, на тушимда жавоб беряпти. Энди нима қилай, айтинг, шунга сизни чақирган эдим.
16 — Эгамиз сени тарк этиб, сенга душман бўлган экан, энди нимага мендан сўраяпсан? — деди Шомуил. 17 — Эгамиз мен орқали айтганини қилди. Шоҳликни сенинг қўлингдан тортиб олиб, Довудга берди. 18 Чунки сен Эгамизнинг амрига итоат этмадинг, Унинг алангаланган ғазабини сен Омолек халқига сочмадинг. Ана шунинг учун Эгамиз бугун шу кунларни бошингга соляпти. 19 У сени ҳам, Исроил халқини ҳам Филистлар қўлига беради. Эртага сен ва ўғилларинг менинг ёнимда бўласизлар . Эгамиз бутун Исроил қўшинини ҳам Филистлар қўлига топширади.
20 Шоул бирдан муккаси билан ерга тушди. Шомуилнинг гапларидан қаттиқ қўрқиб кетди, силласи қуриди. У бир кеча–кундуз туз тотмаган эди. 21 Аёл Шоулга яқинлашди–да, унинг қаттиқ қўрқиб кетганини кўриб шундай деди:
— Бу чўрингиз ҳам сизнинг гапларингизни эшитди, жонимни хатарга қўйиб бўлса–да, истагингизни бажо келтирдим. 22 Энди бу чўрингизнинг гапларини эшитинг. Олдингизга озгина нон–пон қўяман, ейсиз. Ҳали йўл юрасиз, нон–пон еб олсангиз, дармон бўлади.
23 — Емайман! — деб рад этди Шоул.
Лекин аъёнлари ҳам, аёл ҳам уни кўндиришга кўп ҳаракат қилишди. Охири, Шоул уларнинг айтганини қилишга рози бўлди. Ётган еридан туриб, тўшакка ўтирди. 24 Аёлнинг уйида боқувдаги бир бузоғи бор эди. Аёл уни тезда сўйди. Ун олди–да, хамир қориб, хамиртурушсиз нон ёпди. 25 Таомларни Шоул билан аъёнлари олдига қўйди. Улар еб–ичиб, ўша куни тунда туриб жўнаб кетишди.