6–БОБ
1 Эй фарзандлар, Раббимиз Исога тегишли бўлганингиз учун ота–онангизга итоат қилинглар, чунки шундай қилиш тўғридир. 2-3 Ахир, Худо шундай амр қилган: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда ер юзида умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз.” Ваъда қўшиб берилган биринчи амр ўша амрдир. 4 Эй оталар, фарзандларингизнинг ғашига тегманг. Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринг.
5 Эй қуллар, Масиҳга чуқур иззат–эҳтиром билан, чин юракдан итоат қилганингиз каби, хўжайинларингизга ҳам шундай итоат қилинглар. 6 Фақатгина инсонларни мамнун қилиб, хўжа кўрсинга хизмат қиладиган одамларга ўхшамасдан, Масиҳнинг қуллари каби, чин кўнгилдан Худонинг иродасини бажаринглар. 7 Инсонларга эмас, балки Раббимиз Исога хизмат қилаётгандек, бажону дил хизмат қилинглар. 8 Эсингизда тутинг: хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади.
9 Эй хўжайинлар, сизлар ҳам қулларингизга яхши муомалада бўлинглар. Уларга дўқ–пўписа қилишни бас қилинглар, чунки биласизлар–ку, уларнинг ҳам, сизларнинг ҳам Хўжайинингиз самода, У тарафкашлик қилмайди.
Ёвузликка қарши кураш
10 Ва ниҳоят, Раббимиз Исо сизнинг қудрат манбаингиз бўлсин, Унинг буюк қудрати сизларни бақувват қилсин. 11 Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олишингиз учун Худо берган барча қурол–аслаҳалар билан қуролланинг. 12 Ахир, бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. 13 Шу сабабдан, Худонинг қурол–аслаҳалари билан қуролланинг, деб айтяпман. Шунда ёвузликка тўла кунларда маҳкам тура оласиз, қуролланиб тайёр турган бўласиз.
14 Ҳушёр туринглар! Белингизга ҳақиқат камарини тақинглар, кўксингизга солиҳлик совутини кийинглар, 15 тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. 16 Буларга қўшиб, имон қалқонини қўлга олинглар. Шу қалқон билан ёвуз шайтоннинг ҳамма алангали ўқларини кучдан қолдирасизлар. 17 Шунингдек, бошингизга нажот дубулғасини кийинглар, Руҳ берадиган, Худонинг каломи бўлган қилични кўтаринглар.
18 Ҳар қандай шароитда Муқаддас Руҳга таяниб дуо–ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, Худонинг барча азизлари учун илтижо қилинглар. 19 Мен учун ҳам ибодат қилинглар. Мен оғзимни очганимда, зарур бўлган сўз менга берилсин, токи қўрқмасдан Хушхабар сирини баён эта олайин. 20 Шу Хушхабарнинг элчиси бўлганим учун ҳибсдаман . Элчига лойиқ равишда мен Хушхабарни жасурлик билан эълон қилишим учун ибодат қилинглар.
Сўнгги тилаклар
21 Тихикус сизларга менинг ҳол–аҳволимни, нималар қилаётганимни айтиб беради. У суюкли биродаримиз, Раббимиз Исонинг содиқ хизматкоридир. 22 Мана шу мақсадда, бизнинг аҳволимизни сизларга билдирсин, сизларга далда берсин деб, уни сизларнинг олдингизга юборяпман.
23 Биродарларим, Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга тинчлик, меҳр–муҳаббат ва имон ато қилсин. 24 Раббимиз Исо Масиҳни яхши кўрганларнинг ҳаммасига то абад Худонинг инояти ёр бўлсин .