8–БОБ
Ай шаҳри мағлуб бўлади ва вайрон қилинади
1 Эгамиз Ёшуага айтди: “Қўрқма, ваҳимага тушма, барча жангга яроқли эркакларни бошлаб, Ай шаҳрига боргин. Мана, Ай шоҳини унинг халқи, шаҳри ва ери билан бирга сенга берганман. 2 Ерихо ва унинг шоҳини нима қилган бўлсангиз, Ай ва унинг шоҳини ҳам худди шундай қиласизлар. Фақат шаҳардаги мол–мулкларни ва барча чорвани ўзингизга ўлжа қилиб олсангиз бўлади. Шаҳарнинг орқасида пистирма қўйинглар.”
3 Ёшуа ва ҳамма жангга яроқли эркаклар Айга ҳужум қилишга тайёрланишди. Ёшуа ўз лашкари орасидан ўттиз минг жангчини танлаб олди. Тунда жўнатаётиб, 4 уларга шундай буйруқ берди:
— Бориб, шаҳарнинг орқасида пистирма қўйинг, шаҳардан узоққа борманг, ҳаммангиз сергак бўлиб туринг. 5 Мен одамларим билан шаҳарга яқинлашаман. Улар бизга қарши чиққанда, олдингидай биз улардан қочамиз. 6 Бизни қувиб, душманлар шаҳардан анча узоқлашиб кетади. Улар ўзларича: “Душманларимиз яна олдингидай биздан қочяпти”, деб ўйлашади. Биз қочаётганимизда эса 7 сизлар пистирмадан чиқиб, шаҳарни оласизлар. Эгангиз Худо уни сизларнинг қўлингизга беради. 8 Шаҳарни олганингиздан кейин, Эгамиз буюргандай, уни ёндирасизлар. Мана шу буйруқларни бажаринг.
9 Шу сўзлар билан Ёшуа уларни жўнатиб юборди. Улар Айнинг ғарбида — Ай ва Байтил оралиғида пистирма қўйиб, ўша ерда кутиб ётдилар. Ўша тунни Ёшуа қароргоҳда ўтказди.
10 Эртаси куни, тонг пайти Ёшуа жангчиларини бир жойга йиғиб, қабилаларнинг бошлиқлари билан бирга уларни Айга бошлаб борди. 11 Барча жангга яроқли кишилар у билан кетди. Улар шаҳарга яқинлашиб, Айнинг шимолида қароргоҳ қуришди. Ай ва уларнинг орасида жарлик бор эди. 12 Ёшуа беш мингга яқин одамни шаҳарнинг ғарбига, Ай ва Байтил оралиғида пистирма қўйишга юборди. 13 Шундай қилиб, жангчилар жанговар ҳолатга келтирилди. Уларнинг асосий қисми шаҳарнинг шимолида, қоровуллар бўлинмаси эса шаҳарнинг ғарбида эди. Ёшуа эса ўша тунни жарликда ўтказди. 14 Буни кўрган Ай шоҳи эртаси куни тонгда шошилиб, бутун лашкари билан Иордан водийси рўпарасидаги бир жойга Исроил халқига қарши жанг қилишга борди. Аммо шоҳ шаҳарнинг орқасида ўзига қарши пистирма қўйилганини билмас эди. 15 Ёшуа ва бутун Исроил лашкари ўзларини енгилаётгандай кўрсатиб, саҳро тарафга қочишди. 16 Ёшуа ва Исроил қўшинини қувиш учун Ай шаҳридаги барча эркаклар чақирилди. Улар Ёшуа ва Исроил лашкарини қувиб, шаҳардан анча узоқлашиб кетишди. 17 Ай ва Байтилда Исроил лашкарини қувиш учун чиқмаган бирорта ҳам эркак қолмади. Шаҳарни қўриқлашга ҳеч кимни қолдирмай, Исроил лашкарини таъқиб қилдилар.
18 Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Қўлингдаги найзани Ай томонга узат, ўша шаҳарни сенинг қўлингга бераман.” Ёшуа қўлидаги найзасини шаҳар томонга узатди. 19 У қўлини узатиши биланоқ жангчилар пистирмадан отилиб чиқиб, шаҳарга ҳужум қилишди. Улар шаҳарни қўлга олиб, дарров унга ўт қўйишди. 20-21 Шаҳардан тутун чиқаётганини кўрган Ёшуа ва Исроил лашкари, “Пистирмадагилар шаҳарни олди” деб, ортига қайтган эдилар. Улар Ай шаҳрининг одамларига ҳужум қила бошлаган эдилар. Ай лашкари орқага қараса, ёнаётган шаҳарнинг тутуни кўкка кўтариляпти. Улар на у ёққа, на бу ёққа қоча олардилар, чунки саҳрога қочган Исроил лашкари энди орқага бурилиб, уларга қарши чиққан эди. 22 Исроил лашкарининг шаҳардаги қисми ҳам Ай одамларига қарши чиққанди. Исроил лашкари уларни орқа томондан ҳам, олд томондан ҳам ўраб олган эди. Исроил лашкари уларнинг ҳаммасини қириб ташлади. Ҳеч ким тирик қолмади, бирортаси ҳам қочиб кета олмади. 23 Аммо Ай шоҳини тириклайин ушлаб, Ёшуанинг ҳузурига олиб келишди.
24 Исроил лашкари шаҳар ташқарисида — саҳрода бутун Ай қўшинини қириб ташлашди. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлгандан кейин Исроил лашкари Айга бориб, у ерда қолганларнинг ҳаммасини йўқ қилди. 25 Ўша куни бутун Ай аҳолиси, ҳаммаси бўлиб ўн икки мингта эркак ва аёл ҳалок бўлди. 26 Айда яшовчиларнинг ҳаммаси йўқ қилинмагунча, Ёшуа найза ушлаган қўлини туширмади. 27 Эгамиз Ёшуага буюргандай, Исроил лашкари фақатгина мол–қўй ва шаҳар аҳолисининг мол–мулкини ўзларига ўлжа қилиб олди. 28 Ёшуа Ай шаҳрини ёндириб юборди. Ўша шаҳар бугунгача вайрон бўлиб ётибди. 29 Ай шоҳини эса қатл эттириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқтирди. Унинг жасади кечгача ўша ерда осилиб турди. Қуёш ботгандан кейин, Исроил жангчилари Ёшуанинг буйруғига кўра, жасадни ходадан тушириб, шаҳар дарвозасининг остонасига ташладилар. Унинг устига катта тош уюми тўпладилар. Шу тош уюми бугунгача ўша ердадир.
Ёшуа Эбал тоғида Таврот китобидан ўқийди
30 Кейин Ёшуа Исроил халқининг Худосига — Эгамизга Эбал тоғида қурбонгоҳ қурди . 31 У қурбонгоҳни Эгамизнинг қули Мусонинг Таврот китобидаги кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда, темир асбоб тегмаган, йўнилмаган тошлардан қурган эди. Халқ ўша қурбонгоҳда Эгамизга куйдириладиган қурбонлик ва тинчлик қурбонликлари келтирди. 32 Ўша ерда — Исроил халқининг кўзи олдида Ёшуа тошларга Мусо ёзган қонунларнинг нусхасини ёзди.
33 Қабила оқсоқоллари, назоратчилари, ҳакамлари, бутун Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган қондош бўлмаган одамлар Эгамизнинг Аҳд сандиғи қаршисида — уни кўтариб турган леви руҳонийларининг олдида туришди. Халқнинг ярми Гаризим тоғи этагида, ярмиси Эбал тоғи этагида турарди. Эгамизнинг қули Мусо, Исроил халқини дуо қилиш вақти келганда шундай қилинглар, деб буюрган эди . 34 Кейин Ёшуа Таврот китобида ёзилгандай, қонунларнинг ҳар бир сўзини, барака ва лаънатларга оид парчаларни ўқиди. 35 Бутун Исроил жамоаси олдида, аёллару болалар, Исроил халқи орасида яшаётган, уларга қондош бўлмаганлар олдида, Мусо уларга буюрган қонунларни Ёшуа битта қолдирмай ўқиди.