25–БОБ
1 Икки киши жанжаллашганда, улар ҳакамлар олдига келсин. Ҳакамлар даъвога қараб, улардан бирини ҳақ, иккинчисини ноҳақ деб эълон қилсин. 2 Агар ноҳақ деб топилган киши калтакланишга лойиқ бўлса, ҳакам айбдорни ётқизсин. Ўз олдида айбига кўра, унга дарра урдирсин. 3 Айбдорга қирқ даррадан ортиғи урилмасин. Акс ҳолда, биродарингиз кўзингиз олдида хўрланади.
4 Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсманг.
Марҳум ака ёки ука олдидаги бурч
5 Агар бирга яшаётган ака–укаларнинг биттаси ўлса–ю, унинг ўғли бўлмаса, марҳумнинг хотини бегонага турмушга чиқмасин. Марҳумнинг акаси ёки укаси бевани ўзига хотин қилиб олсин. Унинг олдида қайнағалик вазифасини бажарсин. 6 Ўша аёл туққан тўнғич ўғил марҳум ака ёки уканинг номини олиб юради. Шунда марҳумнинг номи Исроилдан ўчиб кетмайди. 7 Агар ўша одам марҳум акаси ёки укасининг бевасига уйланишни хоҳламаса, бева аёл шаҳар дарвозасига бориб, оқсоқолларга айтсин: “Қайнағам туғишганининг номини Исроил халқи орасида тиклашни рад қиляпти, мен учун қайнағалик вазифасини бажаришни истамаяпти.” 8 Шунда шаҳар оқсоқоллари ўша одамни чақириб, у билан суҳбатлашсин. Агар ўша одам: “Мен бу аёлга уйланишни хоҳламайман”, деб туриб олса, 9 бева аёл қайнағасининг ёнига борсин. Шаҳар оқсоқоллари олдида унинг чориғини ечсин, сўнг унинг юзига тупуриб, айтсин: “Биродарининг наслини тиклашни хоҳламаган одамга шундай қилинади.” 10 Исроил халқи орасида у одамнинг хонадони “чориғи ечилган” деб ном олади.
Бошқа қонунлар
11 Икки киши бир–бири билан уришаётганда, улардан бирининг хотини келиб, эрини қутқариш мақсадида нариги эркакнинг нозик жойидан ушласа, 12 ўша аёлнинг қўли кесиб ташлансин. Унга раҳм қилманглар.
13 Қадоқ тошларингиз тўғри бўлсин, бири оғир, бири енгил бўлмасин. 14 Уйингиздаги ўлчов косаларнинг ҳажми тўғри бўлсин, бири катта, бири кичик бўлмасин. 15 Тошларингиз ҳалол ва тўғри бўлсин, ўлчовларингиз ҳам ҳалол ва тўғри бўлсин. Шунда Эгангиз Худо сизларга берадиган юртда умрингиз узоқ бўлади. 16 Ғирромлик қиладиганларнинг ҳаммасидан Эгангиз Худо жирканади.
Омолек халқини ўлдириш ҳақида буйруқ
17 Мисрдан чиқаётганингизда йўлда Омолек халқи сизларга нима қилганини эсингиздан чиқарманг. 18 Сизлар чарчаб, ҳолсизланиб қолганингизда, улар Худодан қўрқмай сизларга ҳужум қилган эдилар. Орқангизда келаётган ҳамма ҳолдан тойганларни ўлдирган эдилар. 19 Эгангиз Худо сизларга юртни мулк қилиб берганда, душманларингизни енгиб, ҳар тарафдан осойишталик ато қилганда, Омолек халқини ҳалок қилиб, уларнинг номини ер юзидан ўчиринглар. Бундай қилишни унутманглар!