24–БОБ
Руҳонийлар ва уларнинг вазифалари
1 Ҳорун насли хизмат учун гуруҳ–гуруҳларга бўлинди. Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар исмли тўрт ўғли бор эди. 2 Лекин Надов билан Абиҳу оталаридан олдин, ўғил кўрмасдан вафот этганлари учун, Элазар билан Итамар руҳоний бўлдилар. 3 Шоҳ Довуд Ҳорун наслини, бажарадиган вазифаларига кўра, гуруҳларга бўлди. Унга бу ишда Элазар наслидан бўлган Зодўх ва Итамар наслидан бўлган Охималек ёрдам бердилар. 4 Элазар наслидаги уруғбошиларнинг сони Итамар наслиникига қараганда кўпроқ бўлгани учун, Элазар насли 16 гуруҳга, Итамар насли эса 8 гуруҳга бўлинди. 5 Маъбадда Худога хизмат қиладиган малакали раҳнамоларнинг баъзилари Элазар наслидан, бошқалари эса Итамар наслидан эдилар. Шу сабабдан тарафкашликка йўл қўймаслик учун бажарадиган вазифалари уларга қуръа бўйича бўлиб берилди.
6 Элазар ва Итамар насллари учун навбатма–навбат қуръа ташланди. Левилардан бўлган котиб Натанил ўғли Шамаё қуръа натижаларини қайд этиб турди. Шоҳ, унинг аъёнлари, руҳоний Зодўх, Абуатар ўғли Охималек ҳамда руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид бўлдилар.
7 Биринчи қуръа Ёҳайиривга тушди.
Иккинчи қуръа Ёдаёга тушди.
8 Учинчи қуръа Харимга тушди.
Тўртинчи қуръа Сайўримга тушди.
9 Бешинчи қуръа Малкиёга тушди.
Олтинчи қуръа Миёминга тушди.
10 Еттинчи қуръа Хаккўзга тушди.
Саккизинчи қуръа Абиёга тушди.
11 Тўққизинчи қуръа Ешувага тушди.
Ўнинчи қуръа Шаханиёга тушди.
12 Ўн биринчи қуръа Элиашабга тушди.
Ўн иккинчи қуръа Яхимга тушди.
13 Ўн учинчи қуръа Хуппага тушди.
Ўн тўртинчи қуръа Эшебовга тушди.
14 Ўн бешинчи қуръа Билдахга тушди.
Ўн олтинчи қуръа Иммарга тушди.
15 Ўн еттинчи қуръа Хазирга тушди.
Ўн саккизинчи қуръа Хапизезга тушди.
16 Ўн тўққизинчи қуръа Патихиёга тушди.
Йигирманчи қуръа Ёхизқиёлга тушди.
17 Йигирма биринчи қуръа Ёхинга тушди.
Йигирма иккинчи қуръа Гамулга тушди.
18 Йигирма учинчи қуръа Далоёга тушди.
Йигирма тўртинчи қуръа Мазиёга тушди.
19 Ҳар бир гуруҳ Эгамиз уйидаги ўз вазифасини уларнинг бобокалони Ҳорун томонидан белгиланган кўрсатмалар асосида бажариши лозим эди. Бу кўрсатмаларни Ҳорунга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз берган эди.
Леви уруғбошиларининг рўйхати
20 Левидан бино бўлган бошқа уруғбошилар қуйидагилар эди:
Имром наслидан — Шавувол ,
Шавувол наслидан — Ёхидаё,
21 Рахавиё наслидан — йўлбошчи Ишшиё,
22 Изхор наслидан — Шалумит ,
Шалумит наслидан — Яхат,
23 Хеврон наслидан — тўнғичи Ёриё, иккинчиси — Эмориё , учинчиси — Яхазиёл ва тўртинчиси — Ёхамом,
24 Узиёл наслидан — Михо,
Михо наслидан — Шомир,
25 Михонинг укаси — Ишшиё,
Ишшиё наслидан — Закариё,
26-27 Марори наслидан — Махли, Муши ва Язиё,
Язиё наслидан — Шўҳам, Заккур ва Ибри,
28-29 Махли наслидан — Элазар ва Киш. Элазарнинг ўғиллари йўқ эди.
Киш наслидан — Ярахмал ,
30 Муши наслидан — Махли, Эдер ва Яримўт.
Леви насли, уруғлари бўйича, ана шулардан иборат эди.
31 Улар ҳам Ҳорун насли сингари, қуръа ташлаб, бажарадиган вазифаларини аниқлаб олган эдилар. Шоҳ Довуд, Зодўх, Охималек, руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар. Катта ўғил хонадони, кичик ўғил хонадони қатори, қуръа ташлади.