11–БОБ
Босқинчиларнинг қулаши
1 Эй Лубнон, оч дарвозаларингни!
Садр дарахтларингни олов ёндириб ташласин.
2 Эй сарв дарахти, дод солиб йиғлагин,
Ахир, садр дарахтлари қулади.
Ўша улуғвор дарахтлар вайрон бўлди.
Эй Башандаги эманлар, дод солиб йиғланг,
Қалин–қалин ўрмонларнинг дарахтлари
Кесиб ташланди, ахир.
3 Ана, эшитинг! Чўпонларнинг йиғисин,
Кўм–кўк яйловлар нобуд бўлди, ахир.
Қулоқ солинг шерларнинг ўкиришига,
Иордан бутазорлари нобуд бўлди, ахир.
Икки хил чўпон
4 Эгам Худо менга шундай деди:
— Бўғизланишга олиб кетилаётган қўй сурувига чўпонлик қилгин. 5 Қўйларни сотиб олганлар уларни ўлдириб, жазосиз юрибдилар. Қўйларни сотганлар эса: “Худога шукур! Биз боймиз”, дейдилар. Қўйларга ҳатто ўз чўпонларининг ҳам раҳми келмайди. 6 Мен, Эгангиз, шундай айтмоқдаман: “Энди бу юртдаги одамларга раҳм қилмайман. Мен уларни бир–бирининг қўлига ва ҳукмдорларининг қўлига топшираман. Ҳукмдорлари юртни вайрон қилади. Мен эса ҳеч кимни бу ҳукмдорларнинг қўлидан қутқармайман.”
7 Шундай қилиб, қўй савдогарлари мени бўғизланадиган қўй сурувига чўпон қилиб ёлладилар . Мен иккита таёқ олдим. Улардан бирини “Илтифот”, иккинчисини эса “Аҳиллик” деб атаб, қўйларни боқдим. 8 Бир ой ичида уларнинг учта чўпонини ҳайдаб юбордим. Қўй савдогарларига бўлган сабр–тоқатим ҳам тугади, улар ҳам мени ёмон кўриб қолдилар. 9 Шундан кейин мен қўй савдогарларига:
— Энди сизларнинг қўйларингизни боқмайман, — дедим. — Ўладигани ўлсин, ҳалок бўладигани ҳалок бўлсин, қолганлари эса бир–бирининг гўштини есин.
10 Мен “Илтифот” номли таёғимни олдим–да, уни синдириб ташладим. Шу орқали Эгамизнинг Ўз халқи билан қилган аҳдини бекор қилдим. 11 Шундай қилиб, ўша куни бу аҳд бекор бўлди. Мени кузатиб турган қўй савдогарлари бу иш Эгамизнинг сўзи эканлигини тушундилар. 12 Кейин мен уларга шундай дедим:
— Агар сизлар иш ҳақимни беришни лозим кўрсангиз, беринглар, бўлмаса, бермай қўяверинглар.
Шунда улар менга бор–йўғи ўттиз кумуш танга бердилар. 13 Шундан кейин Эгамиз менга:
— Бу кумушни кулолга бергин, — деди.
Мени баҳолаб берилган бу арзимас кумуш тангаларни олиб, Эгамиз уйидаги кулолга бердим. 14 Кейин “Аҳиллик” деб аталган иккинчи таёғимни синдирдим. Шундай қилиб, Яҳудо ва Исроил орасидаги биродарликни бекор қилдим.
15 Шундан кейин Эгамиз менга айтди: “Бор, яна бир марта чўпонлик қилгин. Аммо бу сафар фойдасиз чўпондай бўлгин. 16 Ҳа, Мен бу юртга шундай бир чўпон бераманки, у ҳалок бўлаётганларга қарамайди. Йўқолганларни изламайди, ярадорларга шифо бермайди, соғ бўлганларни озиқлантирмайди. Аксинча, семиз қўйларни сўйиб ейди, туёқларини ҳам кесиб ташлайди.
17 Эй сурувни тарк этадиган қадрсиз чўпоним,
Ҳолингга вой!
Қилич сенинг қўлингни чопиб,
Ўнг кўзингни ўйиб ташласин!
Сенинг қўлинг бутунлай қуриб қолсин,
Ўнг кўзинг кўр бўлсин!”