20–БОБ
Яланғоч Ишаё халқ учун аломатдир
1 Оссурия шоҳи Саргон ўз лашкарбошисини Ашдод шаҳрига юборди. Лашкарбоши келиб, Ашдодни қўлга олди . 2 Ўша пайтда Омиз ўғли Ишаёга Эгамиз шундай деди:
— Қани, эгнингдаги қанорни еч, оёқларингдаги чориқларингни еч.
Ишаё айтилганларни қилди. У яланғоч, ялангоёқ юрадиган бўлди. 3 Шунда Эгамиз деди:
— Қулим Ишаё уч йил яланғоч, ялангоёқ юргани Миср ва Ҳабашистон қисматини билдирувчи белги ва аломатдир. 4 Оссурия шоҳи Миср асирларини, Ҳабашистон тутқунларини, ёшу қарисини яланғоч, ялангоёқ, уятли жойлари очиқ ҳолда ҳайдаб кетади. Миср шарманда бўлади. 5 Ҳабашистонга умид боғлаган, Мисрдан фахрланган халқ иснодга қолади. 6 Ўша куни қирғоқдаги юртнинг аҳолиси шундай деб айтади: “Биз ишонган одамларнинг аҳволини кўриб қўйинг. Улар бизга ёрдам бериб, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқаради, деб юрардик. Энди қандай қутулар эканмиз?!”