27–БОБ
Еремиё ва ҳўкиз бўйинтуруғи
1 Йўшиё ўғли Зидқиё Яҳудода ҳукмронлигининг илк даврида , Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди. 2 Эгамиз менга шундай деди: “Ёғочдан бир бўйинтуруқ яса, қайишлар ёрдамида уни гарданингга осиб ол. 3 Сўнг эса Қуддусга — шоҳ Зидқиё ҳузурига келган элчилар орқали Эдом, Мўаб, Оммон, Тир ва Сидон шоҳларига хабар жўнат. 4 Элчиларга буюр, улар ўз шоҳларига қуйидаги хабарни етказсинлар:
«Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: шоҳларингизга айтинглар, 5 бу дунёни, ер юзидаги одамзоду ҳайвонларни Мен Ўз қудратим ва ажойиботларим билан яратганман. Шундай экан, уларни хоҳлаган одамга бераман. 6 Ана шу юртларнинг барчасини Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарга бердим. Ҳаттоки ёввойи ҳайвонларни ҳам унинг измига топширдим, улар ҳам Навухадназарга хизмат қилишади. 7 Навухадназарнинг шоҳлиги қулагунча ҳамма халқлар унга, унинг ўғлию неварасига хизмат қилади. Кейин эса Навухадназарнинг ўзи ҳам кўплаб халқларга ва буюк шоҳларга хизмат қилишга мажбур бўлади.
8 Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилмаган, унга бўйин бермаган ҳар бир халқ ва шоҳликни Мен урушга, қаҳатчилигу ўлатга гирифтор этиб, қириб ташлайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўша халқни Навухадназар орқали бутунлай йўқ қилмагунимча қўймайман. 9 Сизлар Бобил шоҳига хизмат қилмайсизлар, дея каромат қилаётган пайғамбарларингизга, фолбинларингизга, туш таъбирчиларига, башоратгўй одамларингизга, сеҳргарларингизга ишонманглар. 10 Улар сизларга ёлғон башорат қиляптилар. Агар уларга қулоқ солсангизлар, Мен сизларни бу ердан чиқариб юбораман. Узоқ юртларга сургун қиламан, оқибатда сизлар ҳалок бўласизлар. 11 Бобил шоҳининг бўйинтуруғи остида бўйин эгган, унга хизмат қилган ҳар бир халқни эса Мен ўз юртида қолдираман. Улар ўз юртларида яшаб, ўз ерига ишлов берадилар. Эгамизнинг каломи шудир.»”
12 Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам худди шундай деб огоҳлантирдим: “Бобил шоҳига бош эгинг, унинг ўзига ҳам, халқига ҳам хизмат қилинг, шунда жонингизни сақлаб қолган бўласиз. 13 Эгамиз: «Бобил шоҳига хизмат қилмаган ҳар бир халқ уруш, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўлади» деган эди. Наҳотки ўзингизнинг ва ўз халқингизнинг жонига зомин бўлсангиз?! 14 «Бобил шоҳига хизмат қилманг», деб айтаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманг, улар сизларга ёлғон башорат қиляпти. 15 Ўша пайғамбарлар ҳақида Эгамиз шундай деб айтди: «Уларни Мен юбормаганман. Улар Менинг номимдан ёлғон башорат қилишяпти. Шундай экан, Мен сизларни ва сизларга башорат қилаётган пайғамбарни бу юртдан улоқтириб ташлайман. Ҳаммангиз ҳалок бўласизлар.»”
16 Сўнг мен руҳонийларга ва бутун халққа гапирдим: “Эгамиз шундай демоқда: «Маъбаднинг ашёлари Бобилдан яқинда олиб келинади, деб айтаётган пайғамбарларга қулоқ солманглар. Улар сизларга ёлғон башорат қилишяпти. 17 Уларга қулоқ солманглар! Жонингизни сақлаб қолмоқчи бўлсангизлар, Бобил шоҳига хизмат қилинглар. Акс ҳолда, шаҳар вайрон қилинади! 18 Агар улар, ҳақиқатан ҳам, пайғамбарлар бўлишса, агар чиндан ҳам Менинг каломим уларга аён бўлган бўлса, унда улар Мен, Сарвари Оламга ёлворишсин. ‘Сенинг уйингдаги, шоҳ саройидаги ва Қуддусдаги қолган ашёлар Бобилга олиб кетилмасин’, деб Менга илтижо қилишсин.» 19-21 Ахир, Сарвари Олам демоқда: «Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди.» Аммо ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Ўз уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар: 22 ашёларнинг ҳаммаси Бобилга олиб кетилади . Мен уларни олиб келгани бормагунимча, ўша ерда қолади. Сўнг эса Мен уларни қайтариб олиб келаман, шу ерга жойлаштираман.» Эгамизнинг каломи шудир.”