20–БОБ
Довуд Рабба шаҳрини босиб олади
1 Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Йўаб лашкарни жангга бошлади. Улар Оммон юртини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди. Йўаб Раббага ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. 2 Довуд Раббага етиб боргач, Оммон шоҳининг бошидаги тожини олди. Қимматбаҳо тошлар билан безатилган, оғирлиги икки пуд келадиган бу олтин тож Довуднинг бошига кийдирилди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа ҳам йиғди. 3 У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан бажариладиган ишларга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у жамики лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди.
Филист паҳлавонларига қарши жанг
4 Шундан сўнг Гезер шаҳрида Филистлар билан яна уруш чиқди. Хушалик Сибахай бу урушда Соф деган одамни ўлдирди. Соф Рафа халқидан эди. Филистлар Исроил халқига бўйин эгдилар.
5 Кўп ўтмай Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида яна уруш бўлди. Ёвир ўғли Элханон Гатлик Гўлиётнинг укаси Лахмини ўлдирди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди.
6 Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Унинг қўл–оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди. 7 Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди.
8 Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша Филистлар Гатлик бўлиб, Рафа халқидан эдилар.